Рузиева Маҳфуза Хикматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): Бадиий таржимада мутаржим лисоний тафаккурининг социокоммуникатив ва лингвомаданий аспектда намоён бўлиши, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: В2021.4.PhD/Fil2123.
Илмий раҳбар: Қосимова Нафиса Фарҳодовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08.
Расмий оппонентлар: Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Адизова Ободон Истамовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий таржимада мутаржим лисоний тафаккурининг социокоммуникатив ва лингвомаданий аспектда намоён бўлиши тамойилларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мутаржим лисоний тафаккурининг шаклланиши аслият матни дискурсининг миллат тили, маданияти, миллий менталитети, дунёқараши, руҳияти, эътиқодий тушунчалари, ўзига хос урф-одат ва маросимлари, тафаккур тарзи устиворлиги каби омиллар негизида воқеланиши ҳамда бу жараён таржимон лисоний шахсининг когнитив ва мотивацион даражаларида намоён бўлиши аниқланган;
миллийликни ифодаловчи реалиялар, тарихий со'злар, карвонсарой, ҳужра, ко'рпача, ақиқа каби маданий кодланган лисоний бирликларни таржима қилишда транскрипсия, калкалаш, эквивалент, аналог, компенсация, генерализация сингари таржима усулларининг танланиши таржимон лисоний шахси когнитивлик доираси ҳамда унинг психолингвистик қолипларидан келиб чиқиши исботланган;
аслият матнидаги социокоммуникатив ва лингвомаданий жиҳатларни акс эттирувчи лексик бирликлар семантикаси ва прагматикасини адекват тарзда қайта тиклашда, шунингдек, асарнинг маданий-тарихий манзарасини сақлаб қолишда мутаржимнинг лисоний, когнитив, прагматик ва лингвомаданий компетенсияларининг юг'унлашуви, я'ни делакунизация жараёнида ички мослашувдан ташқи мослашувга о'тиш маҳорати устуворлик касб этиши далилланган;
аслиятда акс эттирилган лисоний олам манзараси ва таржима матнидаги олам тасвирлариаро тафовутлар нисбатининг кичик бо'лиши манба ва таржима тиллари лингвомаданий хусусиятларининг яқинлиги билан, шунингдек, аслият тили маданиятининг адабий контексти қабул қилувчи тил адабиётининг салмоқли қисмини ташкил этиши, қабул қилувчи аудиториянинг этноментал тажрибаси ва фон билимлари даражаси билан шартланганлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий таржимада мутаржим лисоний тафаккурининг социокоммуникатив ва лингвомаданий аспектда намоён бўлиши тадқиқини амалга ошириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
мутаржим лисоний тафаккурининг шаклланиши аслият матни дискурсининг миллат тили, маданияти, миллий менталитети, дунёқараши, руҳияти, эътиқодий тушунчалари, ўзига хос урф-одат ва маросимлари, тафаккур тарзи устиворлиги каби омиллар негизида воқеланиши ҳамда бу жараён таржимон лисоний шахсининг когнитив ва мотивацион даражаларида намоён бўлишига оид назарий хулосалардан Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020- йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 “Оʻзбек адабиёти тарихи” коʻп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 27-октябрдаги 01/10-2266-сон маълумотномаси). Натижада миллий адабиётлар таржимасининг миллат ҳамда таржимон тафаккурини шакллантиришдаги аҳамиятини асослашга ҳамда ўзбек тилида яратилган бадиий адабиёт намуналарини таржима қилишда таржимон лисоний ва когнитив олам манзараси – таржима жараёнига психолингвистик ёндашувга асосланган таржима модели бўлганлигини белгиловчи жиҳатларга эътиборни кучайтиришга хизмат қилган;
аслият матнидаги социокоммуникатив ва лингвомаданий жиҳатларни акс эттирувчи лексик бирликлар семантикаси ва прагматикасини адекват тарзда қайта тиклашда, шунингдек, асарнинг маданий-тарихий манзарасини сақлаб қолишда мутаржимнинг лисоний, когнитив, прагматик ва лингвомаданий компетенсияларининг юг'унлашуви, я'ни делакунизация жараёнида ички мослашувдан ташқи мослашувга о'тиш маҳорати устуворлик касб этиши билан боғлиқ хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2018 йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури 561624-ЭРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+ CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий талим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 28-апрелдаги 1119/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тилида ишлаб чиқилган 8 та махсус курснинг ўзбек тилига ўгирилиши жараёнида тарғибот материалларини жорий этишнинг илмий-амалий аҳамияти исботланган ва матнларнинг лексик, семантик қатламидаги лингвопрагматик хусусиятларини тил ўзлаштириш асоси сифатида талқин этишга имкон берган;
аслиятда акс эттирилган лисоний олам манзараси ва таржима матнидаги олам тасвирлариаро тафовутлар нисбатининг кичик бо'лиши манба ва таржима тиллари лингвомаданий хусусиятларининг яқинлиги билан, шунингдек, аслият тили маданиятининг адабий контексти қабул қилувчи тил адабиётининг салмоқли қисмини ташкил этиши, қабул қилувчи аудиториянинг этноментал тажрибаси ва фон билимлари даражаси билан шартланганлигибилан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза”, “Интервю плюс” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 9-ноябрдаги 1/281-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига эришилган ва кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги таъминланган.