Тожибоева Дилдора Абдужалиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурункали гломерулонефритда аутоиммун маркерларнинг диагностик ва прогностик аҳамияти” 14.00.25 – Клиник-лаборатор ва функционал диагностика (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4673.
Илмий раҳбар: Курбонова Зумрад Чутбаевна, тиббиёт фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib 01.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Муҳамедова Нурхон Халимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арипходжаева Гулноза Зайнутдиновна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сурункали гломерулонефрит билан касалланган беморларда иммун бузилишлар, морфологик ўзгаришлар ва эндотелиал дисфункциянинг клиник – лаборатор диагностикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буйрак подоцитларининг трансмембрана рецептори А2 фосфолипазасига қарши антитаналар мембраноз нефропатия бўлган 78,4% беморда 4,3 баробар ошган бўлса, 1-гуруҳдаги 21,6% мембраноз нефропатия бўлган беморда ва пролифератив нефропатияда ишончли ошмаганлиги исботланган;
буйрак подоцитларининг трансмембрана рецептори А2 фосфолипазасига қарши антитаналар миқдори ўзгармаган беморларнинг 15,7% да бириктирувчи тўқима тизимли касалликлари, 3,9%да аутоиммун тиреоидит ва қандли диабет, 2% да атопик бронхиал астма хамрох ташхиси бўлган иккиламчи мембраноз нефропатия бўлиши исботланган;
сурункали гломерулонефрит бўлган барча беморларда эндотелиал дисфункция кузатилди, бироқ мембраноз нефропатияда пролифератив нефропатияга нисбатан ҳужайра эндотелийси адгезия молекуласи 1,4 баробар баланд, пролифератив нефропатияда эса Виллебранд омили 1,5 баробар кўпроқ бўлиши асосланган;
мембраноз нефропатияда буйрак тўқимасини иммуногистокимёвий текширганда 40 нафар беморда IgG, Ig каппа ва Ig лямбда енгил боғлари, комплемент С3 мусбат бўлиб, IgM, IgA ва комплемент C1q манфий натижа кўрсатди, улардан 38 нафарида буйрак подоцитларининг трансмембрана рецептори А2 фосфолипазасига қарши антитаналар ошиб, усул сезувчанлиги 95%ни ташкил этиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сурункали гломерулонефритда аутоиммун маркерларнинг диагностик алгоритмини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: буйрак подоцитларининг трансмембрана рецептори А2 фосфолипазасига қарши антитаналар мембраноз нефропатия бўлган 78,4% беморда 4,3 баробар ошган бўлса, 1-гуруҳдаги 21,6% мембраноз нефропатия бўлган беморда ва пролифератив нефропатияда ишончли ошмаганлиги исботланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали 09.10.2025 йил 134-Т сонли буйруғи, Наманган вилояти Поп тумани Туман тиббиёт бирлашмаси 08.10.2025-йил 6393-6-84-TB/2025-сонли буйруғи билан амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2026 йил 16 февралдаги 3-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: буйрак подоцитларининг трансмембрана рецептори А2 фосфолипазасига қарши антитаналарни сурункали гломерулонефрит мембраноз нефропатия турини эрта босқичларида текшириш айрим беморларнинг ўз вақтида тўғри даво муолажалари олиши натижасида бутунлай тузалиб кетиши, касаллик прогрессив ривожланиши, оғир асоратлар, хатто летал натижаларнинг олдини олиш, бемор ҳаёт сифатини яхшилаш ва умрини узайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали гломерулонефрит турини аниқлаш учун ўтказиладиган қиммат ва оғир инвазив буйрак биопсиясининг ўрнига ундан 7 баробар арзон ва ноинвазив буйрак подоцитларининг трансмембрана рецептори А2 фосфолипазасига қарши антитаналарни эрта аниқлаш мембраноз нефропатияни бошланғич муддатларида ташхислаш, усуллардан фойдаланиш орқали иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: ушбу усул қўлланилганда мембраноз нефропатия ташхисланган беморларнинг моддий харажати 7 баробар камайишига олиб келди.
иккинчи илмий янгилик: буйрак подоцитларининг трансмембрана рецептори А2 фосфолипазасига қарши антитаналар миқдори ўзгармаган беморларнинг 15,7% да бириктирувчи тўқима тизимли касалликлари, 3,9%да аутоиммун тиреоидит ва қандли диабет, 2% да атопик бронхиал астма хамрох ташхиси бўлган иккиламчи мембраноз нефропатия бўлиши исботланганлигиРеспублика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали 09.10.2025 йил 134-Т сонли буйруғи, Наманган вилояти Поп тумани Туман тиббиёт бирлашмаси 08.10.2025-йил 6393-6-84-TB/2025-сонли буйруғи билан амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2026 йил 16 февралдаги 3-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: буйрак подоцитларининг трансмембрана рецептори А2 фосфолипазасига қарши антитаналарни аниқлаш асосида ишлаб чиқилган лаборатор диагностик алгоритмни қўллаш мембраноз нефропатияни эрта босқичларда аниқлашга кўмаклашди, натижада саломатлик кўрсаткичи ошди, сурункали буйрак етишмовчилиги ривожланиши ва ногиронликнинг олдини олишга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши сурункали гломерулонефрит билан касалланган 38% беморларда мембраноз нефропатия ташхиси аниқланилади ва буйрак биопсияси ҳамда буйрак тўқимасининг морфологик таҳлилига эхтиёж бўлмайди. Хулоса: Ушбу усул қўлланилганда 100 нафар беморга нисбатан давлат бюджетидан 83 000 000 сўм иқтисод қилишига олиб келади.
учинчи илмий янгилик: учинчи илмий янгилик: сурункали гломерулонефрит бўлган барча беморларда эндотелиал дисфункция кузатилди, бироқ мембраноз нефропатияда пролифератив нефропатияга нисбатан ҳужайра эндотелийси адгезия молекуласи 1,4 баробар баланд, пролифератив нефропатияда эса Виллебранд омили 1,5 баробар кўпроқ бўлиши асосланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали 09.10.2025 йил 134-Т сонли буйруғи, Наманган вилояти Поп тумани Туман тиббиёт бирлашмаси 08.10.2025-йил 6393-6-84-TB/2025-сонли буйруғи билан амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2026 йил 16 февралдаги 3-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мазкур беморларда эндотелий дисфункциясини ўз вақтида аниқлаш самарали даво чораларини қўллашга ва буйрак фаолиятини яхшиланишига олиб келади, натижасида сурункали буйрак етишмовчилиги ривожланиши, гемодиализга қарамлик каби оғир асоратлар ривожланишининг олдини олади, бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали гломерулонефритда эрта лаборатор маркерларини баҳолаш натижалари бўйича ишлаб чиқилган алгоритмдан фойдаланиш натижасида беморларда аутоиммун жараённи ташхислаш ва башоратлаш самарасини оширади.
тўртинчи илмий янгилик: тўртинчи илмий янгилик: мембраноз нефропатияда буйрак тўқимасини иммуногистокимёвий текширганда 40 нафар беморда IgG, Ig каппа ва Ig лямбда енгил боғлари, комплемент С3 мусбат бўлиб, IgM, IgA ва комплемент C1q манфий натижа кўрсатди, улардан 38 нафарида буйрак подоцитларининг трансмембрана рецептори А2 фосфолипазасига қарши антитаналар ошиб, усул сезувчанлиги 95%ни ташкил этиши асосланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали 09.10.2025 йил 134-Т сонли буйруғи, Наманган вилояти Поп тумани Туман тиббиёт бирлашмаси 08.10.2025-йил 6393-6-84-TB/2025-сонли буйруғи билан амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2026 йил 16 февралдаги 3-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мазкур беморларда мембраноз нефропатияни ўз вақтида аниқлаш самарали даво чораларини қўллашга ва буйрак фаолиятини яхшиланишига олиб келади, натижасида сурункали буйрак етишмовчилиги ривожланиши, гемодиализга қарамлик каби оғир асоратлар ривожланишининг олдини олади, бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали гломерулонефритда эрта лаборатор маркерларини баҳолаш натижалари бўйича ишлаб чиқилган алгоритмдан фойдаланиш натижасида беморларда аутоиммун жараённи ташхислаш ва башоратлаш самарасини оширади.