Максудовa Дилафрузхон Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Семизлик оқибатида аёлларда учрайдиган эндокрин бепуштлигида неогормонларнинг аҳамиятини ўрганиш ва коррекция қилиш усуллари» 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Тib3727.
Илмий раҳбар: Насирова Хуршидахон Кудратуллаевна, тиббиет фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нажмутдинова Дилором Камариддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Султанов Саид Насирович , тиббиёт фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: семизликка чалинган аёлларда эндокрин бепуштлик ривожланишида неогормонларнинг ўрнини баҳолаш ҳамда уларни ташхислаш ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги :
эндокрин бепуштлик шаклланишида инсулин, лептин ва HOMA-IR индекси (r=0,48–0,62; p<0,01) билан ишончли боғлиқликлар асосида ТВИ ҳамда БелА/БА репродуктив бузилишларнинг антропометрик предикторлари сифатида инсулинга резистентлик ва абдоминал семизлик ўрни асосланган; 
неогормонларнинг бўсаға (cut-off) миқдорлари: висфатин >29,3 нг/мл (AUC=0,950; сезувчанлик 88,57%; махсуслик 88,37%), лептин >13,8 нг/мл (AUC=0,905; сезувчанлик 94,12% гача; салбий прогностик қиймат максимал), фоллистатин >1165 пг/мл (AUC=0,854; махсуслик 83,72%) ва ингибин В <46 пг/мл (AUC=0,783; сезувчанлик 100% гача) семизликда эндокрин бепуштликнинг объектив биомаркёрлари сифатида аниқланган;
метаболик ва репродуктив функционал кластерлар аниқланиб, фоллистатин инсулин резистентлиги (HOMA-IR) ва фолликуляр дисфункция (ингибин В, АМГ) ўртасидаги муносабатни акс эттирувчи интеграциялашган маркер сифатида метаболик бузилишлар ва неогормонлар тизими воситачилигида тухумдонлар функциясини бостириши ўртасида боғлиқлик асосланган;
семизлик билан боғлиқ эндокрин бепуштликни ташхислаш ва даволашда неогормонлар бўсаға қийматлари, беморларни метаболик, овариал ва аралаш турлари бўйича табақалаштиришни ҳамда 1,3 ва 6 ойдан кейин биомаркёрларни динамик назоратини таъминловчи алгоритмдан фойдаланиш 46,2% беморларда овуляция тикланиши, HOMA-IR индексини 22,7% га камайиши, АМГ ни 18,4%га оишиши ва ҳомиладорлик юзага келиши 75,6% га ошиши асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Семизлик фонида эндокрин бепуштлиги бўлган аёлларда неогормонал ва метаболик профилнинг клиник-прогностик аҳамиятини акс эттирувчи илмий натижалар асосида тадқиқот натижаларини клиник амалиётга жорий этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
биринчи илмий янгилик: эндокрин бепуштлик шаклланишида инсулин, лептин ва HOMA-IR индекси (r=0,48–0,62; p<0,01) билан ишончли боғлиқликлар асосида ТВИ ҳамда БелА/БА репродуктив бузилишларнинг антропометрик предикторлари сифатида инсулинга резистентлик ва абдоминал семизлик ўрни асосланганлиги академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭТМнинг Коракалпогистон филиали 17.03.2026 йилдаги 33-сонли буйруқ ва Қашқадарё филиали 23.03.2026 йилдаги 46-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: неогормонал профилни комплекс баҳолаш семизлиги бор аёллар орасида юқори репродуктив хавф гуруҳини ўз вақтида аниқлашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: текширувнинг дастлабки босқичларидаёқ стандарт диагностика протоколига неогормонлар панелини киритиш сабаби ноаниқ бўлган бепуштлик ҳолатлари сонини қисқартиради, қимматбаҳо такрорий текширувлар миқдорини камайтиради ҳамда ташхис қўйиш учун беморлар ва соғлиқни сақлаш тизимининг умумий харажатларини камайтиради. Хулоса: Ўзбекистон Республикасидаги фертил ёшдаги аёлларнинг репродуктив салоҳиятини сақлаб қолиш, мажбурий бепуштлик ҳолатлари сонини камайтириш ва мамлакатдаги демографик вазиятни яхшилаш каби ёндашувни қўллаш тиббий ёрдам сифатини оширади ва ҳар бир беморни индивидуал даволаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: неогормонларнинг бўсаға (cut-off) миқдорлари: висфатин >29,3 нг/мл (AUC=0,950; сезувчанлик 88,57%; махсуслик 88,37%), лептин >13,8 нг/мл (AUC=0,905; сезувчанлик 94,12% гача; салбий прогностик қиймат максимал), фоллистатин >1165 пг/мл (AUC=0,854; махсуслик 83,72%) ва ингибин В <46 пг/мл (AUC=0,783; сезувчанлик 100% гача) семизликда эндокрин бепуштликнинг объектив биомаркёрлари сифатида аниқланганлиги академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭТМнинг Коракалпогистон филиали 17.03.2026 йилдаги 33-сонли буйруқ ва Қашқадарё филиали 23.03.2026 йилдаги 46-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: неогормонлар ва инсулинрезистентлик кўрсаткичлари ўртасида аниқланган корреляцион боғлиқликлар семизлик билан кечадиган эндокрин бепуштлик патогенези ҳақидаги тушунчаларни кенгайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: аниқланган боғлиқликлар асосида биомаркерли стратификацияни қўллаш индивидуаллаштирилган даволаш тактикасини шакллантириш имконини беради. Бу беморнинг метаболик фенотипига мос келмайдиган, мақсадсиз ва қиммат даволаш усулларини буюришнинг олдини олади ва шу билан соғлиқни сақлашнинг умумий харажатларини оптималлаштиради. Хулоса: Ушбу биомаркерларни Ўзбекистон Республикасидаги эндокринолог, акушер-гинеколог ва репродуктологлар учун мўлжалланган таълим дастурларига киритишга замин яратиб, тиббий ёрдам сифатини оширади ва замонавий тиббий ёндашувларни такомиллаштиришга ҳисса қўшади.
учинчи илмий янгилик: метаболик ва репродуктив функционал кластерлар аниқланиб, фоллистатин инсулин резистентлиги (HOMA-IR) ва фолликуляр дисфункция (ингибин В, АМГ) ўртасидаги муносабатни акс эттирувчи интеграциялашган маркер сифатида метаболик бузилишлар ва неогормонлар тизими воситачилигида тухумдонлар функциясини бостириши ўртасида боғлиқлик асосланганлиги академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭТМнинг Коракалпогистон филиали 17.03.2026 йилдаги 33-сонли буйруқ ва Қашқадарё филиали 23.03.2026 йилдаги 46-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: висфатин, лептин ва фоллистатиннинг юқори диагностик аниқлиги тухумдонлар захирасида қайтариб бўлмас ўзгаришлар ривожланишидан аввал метаболик бепуштликни ўз вақтида аниқлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу биомаркерларни қўллаш ташхис қўйиш муддатини қисқартиради, қўшимча қиммат текширувларга бўлган эҳтиёжни камайтиради, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даврини қисқартиради ҳамда бепуштликни ташхислаш ва даволаш учун оила ва давлатнинг умумий харажатларини камайтиради. Хулоса: Мазкур ёндашув беморларнинг репродуктив саломатлигини, оилавий фаровонлигини ва ижтимоий мавқеини сақлашга ёрдам беради, шунингдек, узоқ вақт даволанмаган бепуштлик билан боғлиқ психоэмоционал зўриқишни камайтиради.
тўртинчи илмий янгилик: семизлик билан боғлиқ эндокрин бепуштликни ташхислаш ва даволашда неогормонлар бўсаға қийматлари, беморларни метаболик, овариал ва аралаш турлари бўйича табақалаштиришни ҳамда 1,3 ва 6 ойдан кейин биомаркёрларни динамик назоратини таъминловчи алгоритмдан фойдаланиш 46,2% беморларда овуляция тикланиши, HOMA-IR индексини 22,7% га камайиши, АМГ ни 18,4%га оишиши ва ҳомиладорлик юзага келиши 75,6% га ошиши асосланганлиги академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭТМнинг Коракалпогистон филиали 17.03.2026 йилдаги 33-сонли буйруқ ва Қашқадарё филиали 23.03.2026 йилдаги 46-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган алгоритмни жорий этиш аҳоли саломатлигига улкан ҳисса қўшиб, у ёрдамчи репродуктив технологияларни қўлламаган ҳолда беморларнинг аксариятида репродуктив фаолиятни тиклаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Инсулинга резистентлик ва метаболик бузилишларни эрта коррекция қилиш оғир асоратларнинг ҳамда улар билан боғлиқ қимматбаҳо госпитализацияларнинг ривожланишини олдини олади, бу эса бемор аёллар учун ҳам, давлат бюджети учун ҳам молиявий юкни камайтиради. Хулоса: алгоритмни қўллаш тиббий ресурсларни оқилона тақсимлаш ва харажатларни сезиларли даражада камайтириш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, туғилиш даражасининг ошиши ва Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари яхшиланишига бевосита таъсир кўрсатади. Алгоритм замонавий тиббий ёндашувларни такомиллаштиришга кўмаклашади, аёллар ва уларнинг оилаларидаги психоэмоционал зўриқишни камайтиради, семизликнинг сурункали метаболик асоратлари сабабли юзага келадиган ногиронлик даражасини пасайтиради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish