Илесова Нуржанар Нургали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вулванинг склероатрофик лихенини даволашнинг минимал инвазив усулларини клиник-диагностик асослаш», 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3346.
Илмий раҳбар: Порсохонова Дэля Фозиловна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.26.01.
Расмий оппонентлар: Набиев Талат Абдувахобович, тиббиёт фанлари доктори; Ходжаева Нигора Бахрамовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: комплаенс даражаси ҳамда клиник-морфологик хусусиятларни баҳолаш асосида вульванинг склероатрофик лихенини ташхислаш ва даволашнинг минимал инвазив усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор баҳолаш баллари тизими асосида комплаенсга тавсиф бериш ҳамда ВСАЛ билан оғриган турли тоифадаги бемор аёлларда уни ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш мумкинлиги исботланган;
илк бор p-53 ва Ki-67 онкомаркерларининг экспрессия даражаларига асосланган касалликнинг ноқулай прогнозини ифодаловчи иммуногистокимёвий мезонлар ҳамда клиник-морфологик параллеллар бемор аёлларни кейинги даволаш тактикасини танлаш мақсадида стратификация қилиш имконини таъминлаши исботланган;
клиник-морфологик баҳолаш, мультискин-диагностика (себуметрия, кутометрия, корнеометрия) ва дерматоскопия натижалари асосида ВСАЛда АЛА-ФДТ ва ниацинамид билан мезотерапия, шунингдек АЛА-ФДТ ва аутолипофилингни биргаликда қўллашга асосланган минимал инвазив даволаш усулларининг самарадорлиги ва юқори натижадорлиги исботланган;
биринчи марта ОПВнинг онкоген типлари бўйича ДНК-типлаш бевосита вульва тўқималарида ўтказилди ва ОПВнинг 16, 18, 45, 31, 33, 52 ва 58-типлари аниқланиши исботланди ҳамда уларнинг касаллик патогенезидаги роли асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Вульванинг склероатрофик лихени клиник-морфологик хусусиятларини ўрганиш, минимал инвазив диагностик усулларнинг аҳамиятини баҳолаш ҳамда касалликни патогенетик жиҳатдан асосланган даволаш ёндашувларини такомиллаштириш натижаларига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 12 майдаги 8-сон хулосаси) кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор баҳолаш баллари тизими асосида комплаенсга тавсиф бериш ҳамда ВСАЛ билан оғриган турли тоифадаги бемор аёлларда уни ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш мумкинлиги исботланган. Мазкур қоида РИДваКИАТМ мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланган «Вульванинг склероатрофик лихенини ташхислаш ва даволашнинг минимал инвазив усуллари» услубий тавсиялари мазмунига киритилган (2024 йил 01.11 даги 9-сонли баённома). Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: мазкур таклифлар РИДваКИАТМ Бухоро филиали клиник амалиётига (2024 йил 11.12 даги 34-сонли буйруқ) ва РИДваКИАТМ Тошкент вилояти филиали клиник амалиётига (2025 йил 07.02 даги 39-сонли буйруқ) жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган комплаенсни баҳолаш тизимини қўллаш даволашга содиқлиги паст бўлган хавф гуруҳидаги бемор аёлларни ўз вақтида аниқлаш, беморларнинг касаллик ҳақида хабардорлигини ошириш, шифокор ва бемор аёл ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни яхшилаш, даволаш-профилактика тадбирларини бажаришни оптималлаштириш ва ривожланган асоратлар босқичида тиббий ёрдамга кеч мурожаат қилиш хавфини камайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган комплаенсни баҳолаш усули ва уни ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасини қўллаш даволашга содиқлиги паст бўлган бемор аёлларни ўз вақтида аниқлаш, такрорий консультациялар, қўшимча муолажалар ва самарасиз терапияни коррекция қилиш ҳолатлари сонини қисқартириш имконини берди. 80 нафар бемор аёлга қайта ҳисоблаганда иқтисодий самара 28000000 сўмни ёки 1 нафар бемор аёлга 2,1–3 койка-кунни ташкил этди. Хулоса: комплаенсни баҳолаш усули ва уни ошириш чораларини жорий этиш бемор аёлларнинг даволашга содиқлигини яхшилаш, даволаш тадбирлари самарадорлигини ошириш ва 80 нафар бемор аёл ҳисобида 40000000 сўмгача бюджет маблағларини тежашни таъминлаш имконини берди;
иккинчи илмий янгилик: илк бор p-53 ва Ki-67 онкомаркерларининг экспрессия даражаларига асосланган касалликнинг ноқулай прогнозини ифодаловчи иммуногистокимёвий мезонлар ҳамда клиник-морфологик параллеллар бемор аёлларни кейинги даволаш тактикасини танлаш мақсадида стратификация қилиш имконини таъминлаши исботланган. Мазкур қоида РИДваКИАТМ Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланган «Вульванинг склероатрофик лихенини ташхислаш ва даволашнинг минимал инвазив усуллари» услубий тавсиялари мазмунига киритилган (01.11.2024 й.даги 9-сонли баённома). Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: мазкур таклифлар РИДваКИАТМ Бухоро филиали клиник амалиётига (11.12.2024 й.даги 34-сонли буйруқ) ва РИДваКИАТМ Тошкент вилояти филиали клиник амалиётига (07.02.2025 й.даги 39-сонли буйруқ) жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган клиник-морфологик стратификацияни қўллаш касаллик оғирлигини баҳолаш объективлигини ошириш, бемор аёлларни динамик кузатиш сифатини яхшилаш, оптимал даволаш тактикасини ўз вақтида танлашни таъминлаш ва даволаш натижаларини назорат қилиш самарадорлигини ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: ВСАЛ оғирлик даражасининг клиник-морфологик стратификациясидан фойдаланиш даволаш-диагностика тадбирлари ҳажмини оптималлаштириш, асоссиз текширувлар ва тайинловлар сонини камайтириш, шунингдек даволаш тактикасининг мақсадлилигини ошириш имконини берди. 80 нафар бемор аёлга қайта ҳисоблаганда иқтисодий самара 60000000 сўмгача ёки 1 нафар бемор аёлга 4,5 койка-кунни ташкил этди. Хулоса: ВСАЛ оғирлигини баҳолашнинг ишлаб чиқилган клиник-морфологик алгоритми касаллик диагностикасини стандартлаштириш, даволаш усулини танлаш аниқлигини ва ўтказилаётган терапия самарадорлигини назорат қилиш объективлигини ошириш имконини бериб, ресурсларни сезиларли даражада тежашни таъминлади;
учинчи илмий янгилик: клиник-морфологик баҳолаш, мультискин-диагностика (себуметрия, кутометрия, корнеометрия) ва дерматоскопия натижалари асосида ВСАЛда АЛА-ФДТ ва ниацинамид билан мезотерапия, шунингдек АЛА-ФДТ ва аутолипофилингни биргаликда қўллашга асосланган минимал инвазив даволаш усулларининг самарадорлиги ва юқори натижадорлиги исботланган. Мазкур қоида РИДваКИАТМ Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланган «Вульванинг склероатрофик лихенини ташхислаш ва даволашнинг минимал инвазив усуллари» услубий тавсиялари мазмунига киритилган (01.11.2024 й.даги 9-сонли баённома). Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: мазкур таклифлар РИДваКИАТМ Бухоро филиали клиник амалиётига (11.12.2024 й.даги 34-сонли буйруқ) ва РИДваКИАТМ Тошкент вилояти филиали клиник амалиётига (07.02.2025 й.даги 39-сонли буйруқ) жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: комбинацияланган терапия усулини қўллаш ВСАЛнинг клиник намоён бўлишларида яққол регрессга эришиш, тўқималарнинг анатомик-функционал ҳолатини яхшилаш, бемор аёлларнинг ҳаёт сифатини ошириш ва касаллик ремиссияси давомийлигини узайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: 5-аминолевулин кислотасидан фойдаланган ҳолда ФДТ ва аутолипофилингнинг комбинацияланган усулини қўллаш ВСАЛни даволаш самарадорлигини ошириш, касаллик қайталанишлари частотасини камайтириш ҳамда такрорий даволаш курслари ва қўшимча даволаш муолажаларини ўтказишга бўлган эҳтиёжни пасайтириш имконини берди. 80 нафар бемор аёлга қайта ҳисоблаганда иқтисодий самара 36000000 сўмни ёки 1 нафар бемор аёлга 2,7–4,9 койка-кунни ташкил этди. Хулоса: ФДТ ва аутолипофилингни комбинацияланган ҳолда қўллашнинг исботланган клиник-морфологик самарадорлиги ВСАЛ билан оғриган бемор аёлларни даволаш натижаларини яхшилаш ва кейинги даволашга сарфланадиган харажатларни қисқартириш имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик: биринчи марта ОПВнинг онкоген типлари бўйича ДНК-типлаш бевосита вульва тўқималарида ўтказилди ва ОПВнинг 16, 18, 45, 31, 33, 52 ва 58-типлари аниқланиши исботланди ҳамда уларнинг касаллик патогенезидаги роли асосланган. Мазкур қоида РИДваКИАТМ Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланган «Вульванинг склероатрофик лихенини ташхислаш ва даволашнинг минимал инвазив усуллари» услубий тавсиялари мазмунига киритилган (01.11.2024 й.даги 9-сонли баённома). Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: мазкур таклифлар РИДваКИАТМ Бухоро филиали клиник амалиётига (11.12.2024 й.даги 34-сонли буйруқ) ва РИДваКИАТМ Тошкент вилояти филиали клиник амалиётига (07.02.2025 й.даги 39-сонли буйруқ) жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ОПВни ДНК-типлашни бевосита вульва тўқималарида ўтказиш диагностика аниқлигини ошириш, касалликнинг потенциал ноқулай кечишига эга бемор аёлларни аниқлаш ҳамда даволаш ва диспансер кузатувига персоналлаштирилган ёндашувни шакллантириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: ОПВнинг юқори онкоген типлари бўйича ДНК-типлашни ВСАЛ билан оғриган бемор аёлларни текшириш алгоритмига киритиш касалликнинг вирус-ассоциацияланган шаклларини ўз вақтида ажратиб кўрсатиш, диагностик тадбирлар ҳажмини оптималлаштириш ва даволаш тактикасини дифференцияланган ҳолда танлаш имконини берди. 80 нафар бемор аёлга қайта ҳисоблаганда, бу 3200000 сўм миқдорида ёки 1 нафар бемор аёлга 2,4–5,2 койка-кун ҳисобида маблағларни тежашга эришиш имконини берди. Хулоса: ОПВнинг юқори онкоген типларини бевосита вульва тўқималарида аниқлаш ВСАЛ патогенези ҳақидаги тасаввурларни кенгайтирди, диагностика сифатини оширди ва бемор аёлларни олиб боришда персоналлаштирилган ёндашувни қўллашни асослаш имконини берди.