Қувондиқов Ҳамза Олимбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эмоционал интеллект – ички ишлар ходимлари хизмат фаолиятида ҳиссий барқарорликни таъминловчи омили сифатида”, 19.00.01 – Психология тарихи ва назарияси. Умумий психология. Шахс психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P562.
Илмий раҳбар: Жураев Бахром  психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Нуржаҳон Зухридиновна, психология фанлари доктори, профессор; Эргашев Пўлат Сабирович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ички ишлар тизими ходимлари хизмат фаолиятида ҳиссий барқарорликни ривожлантиришда эмоционал интеллектнинг психологик ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ва коррексион дастур асосида амалий имкониятларни оширишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички ишлар ходимларининг ички назорат ҳисси билан эмоционал интеллект даражаси ўзаро уйғунлашиши натижасида уларнинг стрессга нисбатан психологик барқарорлик даражаси ортиши, ташқи салбий омиллар таъсирида ўз эмоцияларини самарали бошқариши комбинацияси ички мустаҳкамликни таъминлайдиган асосий психологик механизм сифатида аниқланган;
касбий-иродавий фазилатлар (матонат, қатъийлик, масъулият) ва эмоционал интеллект сифатлари психокоррексион тренинглар асосида ижтимоий хабардорлик билан биргаликда ривожлантирилганда, ходимнинг нафақат индивидуал, балки жамоавий барқарорликни ҳам мустаҳкамловчи ҳолатга келиши кузатилиши орқали, руҳий чидамлиликни комплекс шакллантиришда муҳим омил сифатида эканлиги далилланган;
рефлектив фикрлаш (ўзини таҳлил қилиш) билан эмоционал интеллект (эмоцияларни бошқариш) ўзаро кучайтирувчи таъсир кўрсатиб, ички ишлар ходимининг қарор қабул қилишдаги аниқлиги, стрессга бардошлиги ва жамоа билан муносабатдаги мувозанатини ошириши натижасида, психик барқарорликнинг ўзаро интеграциялашганлиги исботланган;
ички ишлар ходимининг касбий мотивацияси (касбга ишонч, ижтимоий вазифа сифатида қабул қилиш) ва эмоционал интеллекти билан уйғунлашиши орқали, ўзгарувчан шароитларга мослиги, янгиликларни қабул қилишга асосланган коррексион дастур ҳамда психологик модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Эмоционал интеллект ички ишлар ходимлари хизмат фаолиятида ҳиссий барқарорликни таъминловчи омили сифатида” тадқиқот ишини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ички ишлар ходимларининг ички назорат ҳисси билан эмоционал интеллект даражаси ўзаро уйғунлашиши натижасида, уларнинг стрессга нисбатан психологик барқарорлик даражаси ортиши, ташқи салбий омиллар таъсирида ўз эмоцияларини самарали бошқариши комбинацияси ички мустаҳкамликни таъминлайдиган асосий психологик механизм сифатида аниқланганлигига доир илмий натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг «Умумий психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 27-январдаги ПМ-13-сон маълумотномаси). Натижада ички ишлар тизимидаги ходимларда ҳиссий барқарорликни такомиллаштиришнинг психологик хусусиятлари шаклланишига эришилган; 
    касбий-иродавий фазилатлар (матонат, қатъийлик, масъулият) ва эмоционал интеллект сифатлари психокоррексион тренинглар асосида ижтимоий хабардорлик билан биргаликда ривожлантирилганда, ходимнинг нафақат индивидуал, балки жамоавий барқарорликни ҳам мустаҳкамловчи ҳолатга келиши кузатилиши орқали, руҳий чидамлиликни комплекс шакллантиришда муҳим омил сифатида эканлиги далилланганлиги тўгʻрисида илмий янгилик Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 27-январдаги ПМ-13-сон маълумотномаси). Натижада психодиагностик тадқиқот асосида шакллантирилган методик тестлари Марказ лабораторияларининг методик таъминотини бойитишга хизмат қилган;
рефлектив фикрлаш (ўзини таҳлил қилиш) билан эмоционал интеллект (эмоцияларни бошқариш) ўзаро кучайтирувчи таъсир кўрсатиб, ички ишлар ходимининг қарор қабул қилишдаги аниқлиги, стрессга бардошлиги ва жамоа билан муносабатдаги мувозанатини ошириши натижасида, психик барқарорликнинг ўзаро интеграциялашганлиги исботланганлигига доир илмий янгилик Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг «Шахс психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 27-январдаги ПМ-13-сон маълумотномаси). Бу эса, ички ишлар тизимидаги ҳарбий таълим муассасалари тизимидаги ҳарбий психологлар ҳамда курсантларнинг ҳиссий барқарорлигини ошириш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотларга ёрдам берган;
ички ишлар ходимининг касбий мотивацияси (касбга ишонч, ижтимоий вазифа сифатида қабул қилиш) ва эмоционал интеллекти билан уйғунлашиши орқали, ўзгарувчан шароитларга мослиги, янгиликларни қабул қилишга асосланган коррексион дастур ҳамда психологик модел ишлаб чиқилганлиги ҳақида илмий янгилик Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг «Умумий психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026-йил 27-январдаги ПМ-13-сон маълумотномаси). Натижада ички ишлар ходимларида ҳиссий барқарорликни такомиллаштиришнинг психологик модели ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish