Қосимова Сарвиноз Бахтиёровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларни социал манипуляцион таъсирлардан муҳофаза қилишнинг психологик  механизмларини такомиллаштириш”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/P231.
Илмий раҳбар:  Хусейнова Абира Амановна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Улуғова Шахлола Муслиддиновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Бафаев Мухиддин Мухамматович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Элмуратова Айсулу Усаховна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи  ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ёшларни социал манипуляцион таъсирлардан муҳофаза қилишнинг психологик  механизмларини такомиллаштиришни тадқиқ қилиш орқали зарурий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ёшлар орасида ахборот оқимининг кенгайиши шароитида социал манипуляция шахснинг когнитив, эмоционал ва иродавий тизимларига йўналтирилган, норматив босимлар ҳамда коммуникатив сигналлар орқали онгли қарор қабул қилиш жараёнига яширин таъсир кўрсатувчи ижтимоий-психологик ҳодиса сифатида намоён бўлганлиги туфайли ташқи ижтимоий талқинларнинг ички қарор механизмига таъсири когнитив ҳимоя ва ахборот маданияти орқали самарали даражада нейтраллаштирилиши мумкинлиги аниқланган;
ёшларда когнитив ҳимоя механизмининг шаклланганлик даражасига кўра норматив ва информацион таъсирлар билан боғлиқ ахборотларни таҳлил қилиш, филтрациялаш ва қайта ишлаш орқали мустақил қарор қабул қилиш қобилиятини кучли ифодаланиши туфайли социал манипуляция когнитив жараёнларга кириб борувчи, лекин ривожланган когнитив назорат тизими томонидан нейтраллаштирилувчи психологик босим сифатида намоён бўлиши далилланган;
ёшларнинг ахборотга психологик барқарорлик даражасига кўра деструктив ғояларга нисбатан информацион стресснинг ҳиссий-рационал назорат остида бўлиши когнитив ва коммуникатив мотивларнинг конструктив намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли эмоционал барқарорлик социал манипуляцияга нисбатан “аффектив иммунитет” функциясини бажариши асосланган;
ёшларнинг ахборот маконидаги индивидуал хусусиятларига кўра ташқи ижтимоий таъсирлар шахснинг иродавий автономиясини сусайтирувчи, интернетга қарамлик юзага келтирувчи ва мустақил фикрлашни чекловчи босим сифатида намоён бўлишига асосланиб, мустақиллик шахснинг социал манипуляцияга қарши автоном қарор қабул қилиш механизмини белгиловчи психологик омил эканлиги далилланган;
маълумотларни филтрациялаш кўникмасига кўра ёшларда когнитив ҳимоя, интеллектуализация ва компенсация механизмлари ижтимоий босимга қарши ижобий ҳимоя воситаси, инкор этиш, проекция, регрессия, сиқиб чиқариш эса онгли ахборот танлаш жараёнини деформацияловчи факторлигига асосланиб ахборот маданияти социал манипуляцияга қарши когнитив-информацион иммун тизимини шакллантирувчи омил эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ёшларни социал манипуляцион таъсирлардан муҳофаза қилишнинг психологик  механизмларини такомиллаштириш” юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
Ёшлар орасида ахборот оқимининг кенгайиши шароитида социал манипуляция шахснинг когнитив, эмоционал ва иродавий тизимларига йўналтирилган, норматив босимлар ҳамда коммуникатив сигналлар орқали онгли қарор қабул қилиш жараёнига яширин таъсир кўрсатувчи ижтимоий-психологик ҳодиса сифатида намоён бўлганлиги туфайли ташқи ижтимоий талқинларнинг ички қарор механизмига таъсири когнитив ҳимоя ва ахборот маданияти орқали самарали даражада нейтраллаштирилиши мумкинлиги аниқланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-479 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-479а-сон маълумотномаси). Натижада ёшларни социал манипуляцион таъсирлардан муҳофаза қилишнинг асосий ижтимоий-психологик компонентлари аниқлаштирилган;
Ёшларда когнитив ҳимоя механизмининг шаклланганлик даражасига кўра норматив ва информацион таъсирлар билан боғлиқ ахборотларни таҳлил қилиш, филтрациялаш ва қайта ишлаш орқали мустақил қарор қабул қилиш қобилиятини кучли ифодаланиши туфайли социал манипуляция когнитив жараёнларга кириб борувчи, лекин ривожланган когнитив назорат тизими томонидан нейтраллаштирилувчи психологик босим сифатида намоён бўлиши далилланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-479 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-479а-сон маълумотномаси). Натижада ёшларни социал манипуляцион таъсирлардан муҳофаза қилишда ўқув фаолиятининг ўзлаштириш стратегиялари таъсири аниқланган;
Ёшларнинг ахборотга психологик барқарорлик даражасига кўра деструктив ғояларга нисбатан информацион стресснинг ҳиссий-рационал назорат остида бўлиши когнитив ва коммуникатив мотивларнинг конструктив намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли эмоционал барқарорлик социал манипуляцияга нисбатан “аффектив иммунитет” функциясини бажариши асосланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада ёшларни социал манипуляцион таъсирлардан муҳофаза қилишнинг мезонлари ва даражалари аниқлаштирилган.
Ёшларнинг ахборот маконидаги индивидуал хусусиятларига кўра ташқи ижтимоий таъсирлар шахснинг иродавий автономиясини сусайтирувчи, интернетга қарамлик юзага келтирувчи ва мустақил фикрлашни чекловчи босим сифатида намоён бўлишига асосланиб, мустақиллик шахснинг социал манипуляцияга қарши автоном қарор қабул қилиш механизмини белгиловчи психологик омил эканлиги далилланганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-479 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-479а-сон маълумотномаси). Натижада ёшларни социал манипуляцион таъсирлардан муҳофаза қилишнинг аҳамияти тадқиқ қилинган.
Маълумотларни филтрациялаш кўникмасига кўра ёшларда когнитив ҳимоя, интеллектуализация ва компенсация механизмлари ижтимоий босимга қарши ижобий ҳимоя воситаси, инкор этиш, проекция, регрессия, сиқиб чиқариш эса онгли ахборот танлаш жараёнини деформацияловчи факторлигига асосланиб ахборот маданияти социал манипуляцияга қарши когнитив-информацион иммун тизимини шакллантирувчи омил эканлиги далилланганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-479 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-479а-сон маълумотномаси). Натижада ёшларни социал манипуляцион таъсирлардан муҳофаза қилишга оид психологик тренинг дастури ишлаб чиқилган ва самарадорлиги баҳоланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish