Нормуминова Дилафруз Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шахс хавотирланиши ва агрессивлигининг ижтимоий-психологик хусусиятлари диагностикаси” 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/P709.
Илмий раҳбар: Шарафутдинова Хадичахон Гулямутдиновна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Файзиева Мавлуда Худаяровна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Зиявутдинова Гулнора Зиявутдиновна психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент;
Етакчи ташкилот: Маъмун университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хавотирланиш ва агрессивлик ҳиссининг психологик хусусиятларини илмий, назарий ҳамда амалий жиҳатдан ўрганиш, хавотирланиш ва агрессивликни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахсда хавотирланиш ва агрессивлик ҳисси намоён бўлишининг психологик жиҳатларидан хавотирлилик, тушкунлик, негативлик, тажанглик, агрессивлик каби психологик омиллар шахс агрессивлигини баҳолашга йўналтирилган тадқиқот натижалари асосида хавотирланиш ва агрессивликнинг олдини олишда асосий факторларни ташкил этганлиги далилланган;
шахснинг хавотирланиши ва агрессивлик ҳисси намоён бўлишида асабийлашиш, стрессга мойиллик, жиззакилик, негатив фикрлаш, муносабатлардан ва фаолият натижаларидан қониқмаслик, эмоционал таъсирчанлик, ҳиссий реакциялардаги беқарорлик каби психологик хусусиятларнинг салбий та'сири дифференциал эмоциялар шкаласи натижалари таҳлили асосида далилланган;
шахс агрессивлик даражасини аниқлаш бўйича тадқиқотлар таҳлили асосида хавотирланиш ва агрессивлик ҳисси шаклланишига жисмоний тажовуз, вербал тажовуз, билвосита тажовуз, негативизм, тажанглик, шубҳа гумондорлик, эгоизм, жиззакилик каби салбий эмоциялар таъсирининг устуворлиги далилланган;
шахс фаолияти ва муносабатларида хавотирланиш ва агрессивлик ҳисси ўзини назорат қилиш, ижтимоий мослашувда ўзини бошқариш, зиқналик ва ишончсизлик ҳисси кабилар юқори даражада аҳамиятли та'сирга эгалиги шахс хавотирланиш даражасини аниқлаш методикаси натижалари таҳлилига мувофиқ асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: шахс хавотирланиши ва агрессивлигининг ижтимоий-психологик хусусиятлари диагностикаси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Шахсда хавотирланиш ва агрессивлик ҳисси намоён бўлишининг психологик жиҳатларидан конструктивлик, соғлом тараккур, ўзини бошқариш, позитивлик, адекват эмоционал реакция, коммуникативлик каби психологик омиллар хавотирланиш ва агрессивликнинг олдини олишда асосий факторларни ташкил этганлиги юзасидан далилланган янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази”нинг 2025-йил 30-сентябрдаги ПМ-135-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 30-сентябрдаги ПМ-135-сонли маълумотномаси). Натижада марказ лабораторияларининг илмий-методик таъминотини янада бойишини таъминланишига хизмат қилган;
Хавотирланиш ва агрессивлик ҳиссининг шакилланишида асабийлашиш, стрессга мойиллик, жиззакилик, негатив фикрлашлик, қониқмаслик, эмоционал таъсирчанлик, беқарорлик каби психологик хусусиятларнинг салбий та'сири асосланган янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази”нинг 2025-йил 30-сентябрдаги ПМ-135-сонли буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 30-сентябрдаги ПМ-135-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда хавотирланиш ва агрессия ҳиссини аниқлашнинг психодиагностик жиҳатларини такомиллаштириш юзасидан кўникмаларини бойитишга хизмат қилган;
Хавотирланиш ва агрессивлик ҳисси шаклланишига жисмоний тажовуз, вербал тажовуз, билвосита тажовуз, негативизм, тажанглик, шубҳа гумондорлик, эгоизм, жиззакилик кабиларнинг та'сири далилланган янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази”нинг 2025-йил 30-сентябрдаги ПМ-135-сонли буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Ижтимоий психология” модулига киритилган. (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 30-сентябрдаги ПМ-135-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг хавотирланиш ва агрессивлик ҳисси шаклланишига та'сир этувчи омиллар ва уларни бартараф этиш юзасидан билимларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Шахс фаолияти ва муносабатларида хавотирланиш ва агрессивлик ҳисси ўзини бошқариш, ижтимоий мослашувда ўзини бошқариш, зиқналик ва ишончсизлик ҳисси кабилар юқори даражада аҳамиятли та'сир кўрсатиши асосланган янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази”нинг 2025-йил 30-сентябрдаги ПМ-135-сонли буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Ижтимоий психология” модулига киритилган. (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 30-сентябрдаги ПМ-135-сонли маълумотномаси) Натижада талабаларнинг хавотирланиш ва агрессивлик ҳиссининг ўзини бошқариш, ижтимоий мослашувда ўзини бошқариш, зиқналик ва ишончсизлик ҳисси кабиларга таъсири юзасидан амалий кўникмалари шаклланишига хизмат қилган.