Исматова Дилафруз Туймуратовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги эмоционал муносабатларнинг ижтимоий-психологик асослари”. 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/P168.
Илмий раҳбар: Хусейнова Абира Амановна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Саидов Азамат Исмоилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Рўзиқулов Фахриддин Расулович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Уразбаева Дилбар Абдуллаевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ота-она ва фарзандлар ўртасидаги эмоционал муносабатларнинг ижтимоий-психологик асосларини тадқиқ қилиш орқали зарурий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оиладаги фарзандлар сонининг ортиши ёки камайиши ота-она ва фарзандлар ўртасидаги эмоционал муносабатлар мазмуни мулоқот компетенсияси, ва ижтимоий идентификациянинг ривожланиши орқали белгиланиши, эмоционал яқинлик, ижтимоий масъулият ва мустақил қарор қабул қилиш даражасининг турлича намоён бўлишига таъсир этувчи ижтимоий-психологик қонуният эканлиги асосланган;
ота-оналарнинг ҳиссий яқинлигини намоён бўлишида ижтимоий назорат даражаси, қўллаб-қувватлаши, оилавий яқинликни таъминлаши ҳамда фарзандларга нисбатан талабчанлиги каби тарбиявий омилларнинг фарзандлар билан эмоционал муносабатлар сифатига комплекс таъсир кўрсатиш механизми аниқланиб, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ота-онанинг бола томонидан идрок қилиниши устувор омил эканлиги далилланган;
ота-она ва фарзандлар муносабатларида эмоционал қабул қилиш, кооперация ҳамда симбиоз муносабатларининг дифференциал намоён бўлишига кўра оиладаги болага муносабат контекстидаги омилларнинг фарзанд шахсий ривожланиши ва оилавий психологик муҳит барқарорлигига таъсир этувчи детерминант эканлигига асосланиб боладаги ишонч ҳиссини конструктив муносабатлар негизида ижтимоий адаптация юзага келтирувчи механизм экандлиги аниқланган;
ота-она ва фарзанд орасидаги эмоционал муносабатлар болаларнинг ота-онасига бўлган ишончи унинг ўзига бўлган ҳурматни, оиладаги конструктив мулоқот аутосимпатияни, ўсмирнинг ўзига ишончи эса ижтимоий ролларни англашига олиб келганлигига асосланиб шахснинг ўзига бўлган муносабатига боғлиқ еканлиги исботланган;
ота-она ва фарзандлар ўртасидаги эмоционал муносабатларни барқарорлаштиришда эмоционал қўллаб-қувватлаш, самарали мулоқот, ўзаро ишонч ва конструктив ҳамкорликнинг муҳимлигига асосланиб ижтимоий-психологик коррексион-профилактик модел ижтимоий ролларини англаш орқали конструктив муносабатларни ўрнатиш кўникмасига кўра ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги эмоционал муносабатларнинг ижтимоий-психологик асосларини ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида;
оиладаги фарзандлар сонининг ортиши ёки камайиши ота-она ва фарзандлар ўртасидаги эмоционал муносабатлар мазмуни мулоқот компетенсияси, ва ижтимоий идентификациянинг ривожланиши орқали белгиланиши, эмоционал яқинлик, ижтимоий масъулият ва мустақил қарор қабул қилиш даражасининг турлича намоён бўлишига таъсир этувчи ижтимоий-психологик қонуният эканлиги асосланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги 388-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-388а-сонли маълумотномаси). Натижада ота-она ва фарзандлар ўртасидаги эмоционал муносабатларнинг шаклланиши борасидаги наза-ий таҳлиллар таснифланган.
ота-оналарнинг ҳиссий яқинлигини намоён бўлишида ижтимоий назорат даражаси, қўллаб-қувватлаши, оилавий яқинликни таъминлаши ҳамда фарзандларга нисбатан талабчанлиги каби тарбиявий омилларнинг фарзандлар билан эмоционал муносабатлар сифатига комплекс таъсир кўрсатиш механизми аниқланиб, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ота-онанинг бола томонидан идрок қилиниши устувор омил эканлиги далилланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги 388-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-388а-сонли маълумотномаси). Натижада ота-она ва фарзандлар ўртасидаги эмоционал муносабатларнинг шаклланишига таъсир этувчи бошқа омиллар билан алоқадорлиги аниқланган.
ота-она ва фарзандлар муносабатларида эмоционал қабул қилиш, кооперация ҳамда симбиоз муносабатларининг дифференциал намоён бўлишига кўра оиладаги болага муносабат контекстидаги омилларнинг фарзанд шахсий ривожланиши ва оилавий психологик муҳит барқарорлигига таъсир этувчи детерминант эканлигига асосланиб боладаги ишонч ҳиссини конструктив муносабатлар негизида ижтимоий адаптация юзага келтирувчи механизм экандлиги аниқланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги 388-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-388а-сонли маълумотномаси). Натижада ота-она ва фарзандлар ўртасидаги эмоционал муносабатларнинг шаклланишига таъсир қилувчи омиллар изоҳланган.
ота-она ва фарзанд орасидаги эмоционал муносабатлар болаларнинг ота-онасига бўлган ишончи унинг ўзига бўлган ҳурматни, оиладаги конструктив мулоқот аутосимпатияни, ўсмирнинг ўзига ишончи эса ижтимоий ролларни англашига олиб келганлигига асосланиб шахснинг ўзига бўлган муносабатига боғлиқ еканлиги исботланганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги 388-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-388а-сонли маълумотномаси). Натижада ота-она ва фарзандлар ўртасидаги эмоционал муносабатларнинг шакллантириш дастури ишлаб чиқилган ва самарадорлиги аниқлаштирилган.
ота-она ва фарзандлар ўртасидаги эмоционал муносабатларни барқарорлаштиришда эмоционал қўллаб-қувватлаш, самарали мулоқот, ўзаро ишонч ва конструктив ҳамкорликнинг муҳимлигига асосланиб ижтимоий-психологик коррексион-профилактик модел ижтимоий ролларини англаш орқали конструктив муносабатларни ўрнатиш кўникмасига кўра ишлаб чиқилганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги 388-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-388а-сонли маълумотномаси). Натижада ота-она ва фарзандлар ўртасидаги эмоционал муносабатларнинг ривожлантирувчи психологик модели ишлаб чиқилган.