Негматшаева Мубинабону Синобек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳомиладор аёллар преэклампсиясида плацента дисфункциясининг морфометрик хусусиятлари”, 14.00.02 – Морфология; 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1. PhD/Тib5074.
Илмий раҳбар: Ахмаджонова Гулноза Муродовна, тиббиёт фанлар доктори (DSc), доцент, Ахмедов Фарҳод Қахрамонович тиббиёт фанлар доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Зокирова Наргиза Баходировна тиббиёт фанлар доктори, профессор; Нажмутдинова Дилбар Камариддиновна тиббиёт фанлар доктори, пофессор.
Етакчи ташкилот: Н.И.Пирогов номидаги миллий тадқиқот тиббиёт университети (Россия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: йўлдош дисфункциясида преэклампсия намоён бўлишининг клиник-генетик шаклларига боғлиқ ҳолда йўлдошнинг морфометрик маълумотларини таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
преэклампсиянинг оғирлик даражаси ортиши билан йўлдош ворсинка аппаратининг морфометрик кўрсаткичлари ва хорион ворсинкалари қон томир ўзанида кечувчи морфологик ўзгаришлар, ўрта оғирликдаги преэклампсияда компенсатор ангиогенез устунлиги кузатилган бўлса, оғир преэклампсияда васкуляризациянинг пасайиши ва синцитиотрофобласт шикастланишининг кучайиши плацентар дисфункциянинг асосий морфометрик мезонлари эканлиги асосланган;
преэклампсияда плацентар дисфункциянинг морфометрик ифодаланиш даражасини белгилашда SOD2, GSTP1 ва GSTM1 генларининг полиморф вариантлари мустақил омил сифатида таъсир кўрсатиши ўрганилиб, генотип хусусиятларига қараб терминал ворсиналар майдонида, капиллярлар сонида ва синцитиал тугунчалар зичлигида ишончли равишда ўзгаришлар юзага келиши исботланган;
йўлдошнинг морфологик ўзгаришлари хамда SOD2 (Ala16Val) гени полиморфизми ўртасида патогенетик боғлиқлик мавжуд бўлиб, Val мутант аллели ва Val / Val генотипи частотасининг ошиши йўлдош ишемияси ва қон-томир етишмовчилиги белгиларининг кучайишига олиб келиши аниқланган;
Ўзбек миллатига мансуб преэклампсия билан асоратланган ҳомиладор аёлларда GSTP1 (Ile105Val) генининг Val аллели ва Val/Val генотипи ҳамда GSTM1 (Ins/Del) генининг Del аллели ва Del/Del генотипи преэклампсия ривожланиши билан ишончли боғлиқлиги, ушбу полиморфизмлар плацентадаги морфологик ўзгаришлар, оксидатив стресс, эндотелиал дисфункция ва бачадон-йўлдош перфузияси бузилиши билан патогенетик жиҳатдан боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Преэклампсия билан асоратланган ҳомиладор аёлларда йўлдош дисфункциясининг морфометрик хусусиятларини таҳлил қилиш, унинг турли даражаларидаги морфометрик ва функционал ўзгаришларини баҳолаш ҳамда ушбу жараёнлар асосида ётган замонавий патогенетик гипотезани шакллантиришга оид олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида: 
биринчи илмий янгилик: преэклампсиянинг оғирлик даражаси ортиши билан йўлдош ворсинка аппаратининг морфометрик кўрсаткичлари ва хорион ворсинкалари қон томир ўзанида кечувчи морфологик ўзгаришлар, ўрта оғирликдаги преэклампсияда компенсатор ангиогенез устунлиги кузатилган бўлса, оғир преэклампсияда васкуляризациянинг пасайиши ва синцитиотрофобласт шикастланишининг кучайиши плацентар дисфункциянинг асосий морфометрик мезонлари эканлиги асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали 1 январ 2026 йилдаги №20 буйруғи, ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали 23 декабр 2025 йилдаги №74 буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 5 мартдаги 04/06-сон хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: преэклампсиянинг оғирлик даражасига кўра ҳомиладорлик пайтида йўлдошда бўлиб ўтадиган морфометриқ ўзгаришларни тахлил қилишда ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: преэклампсиянинг оғирлик даражасига кўра бир нафар аёлдан олинган йўлдошни гистоморфометрик тикшириш 800000 сўмни ташкил этади. Ишемик ангиопатияни аниқлашдаги гистоморфометрик  текшириш 250400 сўм маблағни ташкил этади. Хулоса: преэклампсия билан асоратлангна ҳомиладор аёлларда морфометрик маркёрларни ўрганиш орқали юзага келиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш тадбирлари ишлаб чиқилганлиги билан изоҳланади ва 800000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган;
иккинчи илмий янгилик: преэклампсияда плацентар дисфункциянинг морфометрик ифодаланиш даражасини белгилашда SOD2, GSTP1 ва GSTM1 генларининг полиморф вариантлари мустақил омил сифатида таъсир кўрсатиши ўрганилиб, генотип хусусиятларига қараб терминал ворсиналар майдонида, капиллярлар сонида ва синцитиал тугунчалар зичлигида ишончли равишда ўзгаришлар юзага келиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали 1 январ 2026 йилдаги №20 буйруғи, ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали 23 декабр 2025 йилдаги №74 буйруғи билан амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 5 мартдаги 04/06-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: преэклампсияда йўлдош дисфукнциясида морфологик предикторларни аниқлашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: преэклампсияда тўлиқ морфологик текширув олиб бориш бир нафар аёлда 650000 сўм маблағ сарф қилинишин талаб этади. Хулоса: таклиф қилинган морфологик тахлилларни олиб бориш учун тадқиқот кўламига кўра 1 нафар беморга 372600 сўмни тадқиқот қўламида эса (n=80) 29808000 сўм бўлиб, преэклампсия билан асоратланган аёлларда юрак плацентанинг морфометрик маркёрларни амалиётга қўллаш орқали преэклампсиянинг  хавфини тўғри баҳолаш, ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришни тўғри танлаш имкониятини беради;  
учинчи илмий янгилик: йўлдошнинг морфологик ўзгаришлари хамда SOD2 (Ala16Val) гени полиморфизми ўртасида патогенетик боғлиқлик мавжуд бўлиб, Val мутант аллели ва Val / Val генотипи частотасининг ошиши йўлдош ишемияси ва қон-томир етишмовчилиги белгиларининг кучайишига олиб келиши аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали 1 январ 2026 йилдаги №20 буйруғи, ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали 23 декабр 2025 йилдаги №74 буйруғи билан амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 5 мартдаги 04/06-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: преэклампсия билан асоратланган ҳомиладор аёлларда генетик маркёрларнинг аҳамиятини ўрганиш орқали касалликнинг кейинги босқичларида юзага келиши мумкин бўлган асоратларни барвақт профилактика қилиш имконияти яратилган. Шунингдек, эрта ташхис қўйиш натижасида преэклампсия ривожланиш хавфи мавжуд бўлган беморлар сонини камайтиришга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: преэклампсия аниқланган бир нафар аёлни даволашдаги умумий сарф 1340000 сўм маблағни ташкил қилади. Хулоса: янгилик усули бир нафар бемор учун 410000 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини беради, тадқиқот қўламида эса (n=80) 33800000 сўм миқдорда бўлиб, преэклампсия билан асоратланган ҳомиладор аёлларда эрта генетик лаборатор кўрсаткичларнинг мониторингини жорий этиш акушерлик асоратларининг олдини олиш, касалхонада бўлиш муддатини қисқартириш, шунингдек, касалланган аёлларни даволаш харажатларини камайтириш имконини беради;  
тўртинчи илмий янгилик: Ўзбек миллатига мансуб преэклампсия билан асоратланган ҳомиладор аёлларда GSTP1 (Ile105Val) генининг Val аллели ва Val/Val генотипи ҳамда GSTM1 (Ins/Del) генининг Del аллели ва Del/Del генотипи преэклампсия ривожланиши билан ишончли боғлиқлиги, ушбу полиморфизмлар плацентадаги морфологик ўзгаришлар, оксидатив стресс, эндотелиал дисфункция ва бачадон-йўлдош перфузияси бузилиши билан патогенетик жиҳатдан боғлиқлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали 1 январ 2026 йилдаги №20 буйруғи, ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали 23 декабр 2025 йилдаги №74 буйруғи билан амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 5 мартдаги 04/06-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: преэклампсия ривожланиш хавфини генетик омиллар натижасига кўра  предиктор ахамиятини аниқлашга ва стационардаги профилактик даво муддатини қисқартиришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: преэклампсияда генетик омилнинг предикторлик фазифасини аниқлаш учун тўлиқ текшириш бир нафар аёлда стационар шароитида 1 кунлик сарф 1650000 сўм маблағни сарф ташкил этади. Хулоса: таклиф этилган усул тадқиқот кўламига кўра шифоҳонада бўлиш вақтини 4 кунга қисқартириши 1 нафар бемор учун 700 000 сўмни тадқиқот қўламида эса (n=80) 56000000 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish