Насруллаев Валижон Гуломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гранулали омухта озуқаларини тайёрлайдиган қурилма ишлаб чиқиш ва унинг параметрларини асослаш”, 05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5433.
Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Бурхонжон Шерматжонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса (муассасалар) номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Т.13.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Норчаев Даврон Рустамович; техника фанлари номзоди, катта илмий ходим Мамаджанов Султанали Исломалиевич.
Етакчи ташкилот: Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чорвачиликка ихтисослашган кичик фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда аҳоли хонадонларида боқилаётган чорва моллари учун гранулали омухта озуқаларни тайёрлайдиган қурилмани ишлаб чиқиш ва унинг параметрларини асослаш орқали иш сифати ва унумини ошириш ҳамда бошқа харажатлар сарфини камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
гранулали омухта озуқаларни тайёрлайдиган қурилманинг конструксияси ва технологик иш жараёни гранулали озуқаларнинг талаблар даражасидаги зичланиши ҳамда кам энергия сарфланишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
гранулали омухта озуқаларни тайёрлайдиган қурилманинг параметрлари уларнинг физик-механик хоссалари, ўлчам-масса ва таркибий кўрсаткичлари, гранулали омухта озуқаларига қўйиладиган зоотехник талаблар даражасида бўлиши ҳамда қурилманинг энергия тежамкорлигини ҳисобга олган ҳолда асосланган;
қурилма матрица каналининг кириш қисмини диаметри, зичлайдиган жўванинг диаметри ҳамда гранулали озуқаларни ҳосил бўлиши учун талаб этиладиган босим кучлари озуқаларни унга тиқилмаслиги шартидан келтириб чиқарилган аналитик боғланишлар асосида аниқланган;
гранулали омухта озуқаларни тайёрлайдиган қурилманинг талаб даражасидаги иш сифатини таъминлайдиган мақбул қийматлари уларнинг агротехник ва энергетик иш кўрсаткичларини баҳолайдиган регрессия тенгламаларини биргаликда ечиш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гранулали омухта озуқаларини тайёрлайдиган қурилмани ишлаб чиқиш ва унинг параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
гранулали омухта озуқаларни тайёрлайдиган қурилманинг техник ҳужжатлари (дастлабки талаблар, техник топшириқ ва чизмалар) ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/01-05/02-05/04-03-562-сонли маълумотномаси). Натижада, гранулали омухта озуқаларни тайёрлайдиган қурилмани ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
қурилманинг тажриба нусхаси Самарқанд вилоятининг Нарпай туманидаги чорвачиликка ихтисослашган “АГРО ВЕГЕТАБЛЕ ЛЕАДЕРГ”, “НАРПАЙ НОЗИМЖОН” ва “ТИЛОВ ҚАРШИЕВ” фермер хўжаликлари ҳамда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг тажриба участкасига қарашли сут-маҳсулот фермасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/01-05/02-05/04-03-562-сонли маълумотномаси). Натижада, тайёрланган озуқаларнинг зичлиги 850 кг/м3, унинг пластик мустахкамлиги 1,21 МПа, ва қурилманинг иш унуми 78,8 кг/ҳ ни ташкил этган;
универсал қурилманинг саноат нусхаларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш учун унинг лойиҳа – конструкторлик ҳужжатлари (дастлабки талаблар, техник топшириқ ва чизмалар) “ТЕЧ ЛАСЕР ИНВЕСТ” МЧЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/01-05/02-05/04-03-562-сонли маълумотномаси). Натижада, гранулали омухта озуқаларни тайёрлайдиган қурилмани саноат нусхаларини ишлаб чиқариш имконияти яратилган.