Холматов Мансур Абдирахим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда диний бағрикенглик шаклланишининг ижтимоий психологик омиллари”. 19.00.07 – Дин психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/P242.
Илмий раҳбар: Расулов Абдимўмин Ибрагимович, психология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, DSc.15/2025.27.12.Isl/Tar.01.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шоира Ҳамидовна, психология фанлари доктори, профессор; Турсунов Лутфулла Сайфуллаевич, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда диний бағрикенглик шаклланишига хизмат қилувсҳи ижтимоий-рсихологик омилларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
шахснинг эмосионал-ҳиссий барқарорлик динамикасини нейтраллаштиришга кўмаклашувчи “таваккул” ақидаси (“عقيدة التوكل”) диний бағрикенглик компонентлари (фрустрасион толерантлик, бардошлилик, ҳиссий етуклик) билан мунтазам алоқага киришуви натижасида талабаларда ижтимоий адаптация, дисфунксионал ҳолатларда ўзини йўқотмаслик ҳамда муаммоли вазиятларни конформ (мослашган) ҳолда енгиб ўтишда ижтимоий-психологик детерминант (аниқловчи жиҳатлар) экани далилланган;
шахсда ихлос (“الاٍخلاص” - аутентлик, эътиқод ва амал мутаносиблиги) ҳамда муҳосаба (“المحاسبة” - барқарор ички регуляция, ўзини оқилона бошқариш) диний бағрикенгликни шахснинг ҳаётий қадриятлар тизимида ижтимоийлаштирувчи омил экани сабабли соғлом диний эътиқод (العقيدة الصحيحة) ва билиш жараёнлари жараёнлари (العمليات المعرفية) ғулув (غلو - девиант, оғишган хулқ) психопрофилактикаси бўлиши исботланган;
диний бағрикенгликни ифодаловчи толерантлик, ҳиссий барқарорлик, ўзгаларни мажбурламаслик сифатлари шахслараро муносабатлар тизимида ўзаро ҳамжиҳатлик (المتبادل التضامن), бир-бирини тушуниш ва борича қабул қилиш сифатларининг такомиллашувига сабаб бўлиши натижасида эгосентризм (الأنانية) ва эътиқодий тоқацизлик жараёнини пасайтиришга олиб келувчи психологик предикат (кўрсаткич) экани аниқланган;
шахс диний бағрикенглигини иймон-эътиқод (“الاعتقاد”), соғлом дунёқараш ҳамда диний ва дунёвий тафаккур уйғунлигининг комплекс тизими таъсирида  шаклланиш жараёни орифликнинг (عرفان - экзистенсиал онгнинг) барқарорлигини таъминлаш, ўзгаларга нисбатан ижобий муносабатда бўлиш кўникмасини такомиллаштиришга қаратилган психологик  чора-тадбирлар вазифасини ўташи далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шахсда диний идентификация шаклланишининг ижтимоий­психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
шахснинг эмосионал-ҳиссий барқарорлик динамикасини нейтраллаштиришга кўмаклашувчи “таваккул” ақидаси (“عقيدة التوكل”) диний бағрикенглик компонентлари (фрустрасион толерантлик, бардошлилик, ҳиссий етуклик) билан мунтазам алоқага киришуви натижасида талабаларда ижтимоий адаптация, дисфунксионал ҳолатларда ўзини йўқотмаслик ҳамда муаммоли вазиятларни конформ (мослашган) ҳолда енгиб ўтишда ижтимоий-психологик детерминант (аниқловчи жиҳатлар) экани далилланган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024-йил 8-октябрдаги 02-02/02/1/2770-сон маълумотномаси). Натижада, талаба ёшларда диний бағрикенглик муаммосига оид тушунча ва тасаввурларнинг шаклланишига хизмат қилган;
шахсда ихлос (“الاٍخلاص” - аутентлик, эътиқод ва амал мутаносиблиги) ҳамда муҳосаба (“المحاسبة” - барқарор ички регуляция, ўзини оқилона бошқариш) диний бағрикенгликни шахснинг ҳаётий қадриятлар тизимида ижтимоийлаштирувчи омил экани сабабли соғлом диний эътиқод (“العقيدة الصحيحة”) ва билиш жараёнлари (“عمليات المعرفية”) ғулув (“الغلو” - девиант, оғишган хулқ) психопрофилактикаси бўлиши исботланганига оид илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг «Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 3-октябрдаги  ПМ-73-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда диний бағрикенглик хусусиятини шакллантиришнинг психодиагностик жиҳатларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
диний бағрикенгликни ифодаловчи толерантлик, ҳиссий барқарорлик, ўзгаларни мажбурламаслик сифатлари шахслараро муносабатлар тизимида ўзаро ҳамжиҳатлик (“التضامن المتبادل”), бир-бирини тушуниш ва борича қабул қилиш сифатларининг такомиллашувига сабаб бўлиши натижасида эгосентризм (“الأنانية”) ва эътиқодий тоқацизлик жараёнини пасайтиришга олиб келувчи психологик предикат (кўрсаткич) экани аниқланганлигига  оид илмий натижалар Тошкент давлат редагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 3-октябрдаги ПМ-73-сонли маълумотномаси). Натижада талабалар ўқув фаолиятида диний бағрикенгликга хос хусусиятлар билан боғлиқ илмий-амалий натижаларни бойитилишига эришилган;
шахс диний бағрикенглигини иймон-эътиқод (“الاعتقاد”), соғлом дунёқараш ҳамда диний ва дунёвий тафаккур уйғунлигининг комплекс тизими таъсирида  шаклланиш жараёни орифликнинг (“العِرفان” - экзистенсиал онгнинг) барқарорлигини таъминлаш, ўзгаларга нисбатан ижобий муносабатда бўлиш кўникмасини такомиллаштиришга қаратилган психологик  чора-тадбирлар вазифасини ўташи далилланганлигига оид илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 -йил 7-июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сон  Қарорида назарда тутилган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал тиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий, психологик ҳимояга муҳтож ҳамда иқтидорли ва фаол ёшларга кўмак беришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 16-октябрдаги 2-11-21-5385-сон маълумотномаси). Бу эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30-июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-6017-сон Фармонида келтирилган вазифаларни ижросини таъминлашда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish