Қаҳҳарова Малика Лутфилла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмирларда миллий идентивлик интеграциясининг ижтимоий психологик омиллари”. 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/P806.
Илмий раҳбар: Сафаров Дилмурод Халимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.12.2025.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Саидов Азамат Исмоилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Мусинова Нозира Мирзаджановна, психология фанлари бо'йича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
ҳаётий турғунлик ва этник идентификация кўрсаткичлари билан аниқланган корреляцион муносабатлар асосида ўсмирларда миллий идентивлик интеграцияси шахсий ўзликни миллий қадриятлар билан уйғунлаштириш, маданий муҳитга мослашишда ички назоратни кучайтириш ҳамда жамоавий бирдамликни таваккалчилик ва фаол ижтимоий иштирок билан боғлаш орқали шаклланиши далилланган;
этник установкалар билан боғлиқ таҳлиллар натижасида миллий идентивлик интеграциясининг ижобий шаклланиши меъёрий этник идентлик ва маданий мослашувчанликнинг ўзаро уйғунлиги билан, салбий шакллари эса этнонигилизм, этник индифферентлик, этноегоизм ҳамда этнофанатизм каби деструктив йўналишларнинг кучайиши билан тавсифланиши илмий асосланган;
ёш динамикасига доир эмпирик натижалар ўсмирликнинг кейинги босқичларида эҳтиёжлар тизимининг етилиши, миллий қадриятларга ҳиссий даҳлдорликнинг чуқурлашуви ва ўзини бошқариш кўникмаларининг барқарорлашуви миллий идентивлик интеграциясини кучайтирувчи муҳим ижтимоий-психологик омиллар эканлигини кўрсатган;
тажриба-синов ишлари натижасида махсус психологик-педагогик таъсир дастури ўсмирларда ўзликни англаш, маданий мослашувчанлик ва жамоавий бирдамлик кўрсаткичларини сезиларли равишда ошириши аниқланиб, миллий идентивлик интеграциясини ривожлантириш рефлексив ўзликни чуқурлаштириш, маданиятлараро мувозанатни шакллантириш ва жамоавийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган тизимли ёндашув асосида самарали кечиши далилланган.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ота-онанинг болага муносабати натижасида фарзандга нисбатан гʻамхўрлик қилиш, кучли ҳиссий алоқа билдиришнинг ўртоқлик (ҳамкорлик) омилига богʻлиқ равишда кучли намоён бўлиши туфайли ўсмирларда миллий тарбия шаклланишига ижобий таʼсир этувчи «мустақиллик», «мулоқотмандлик», «курашга тайёрлик», «жамоавийлик», «аффилиация», «тартиб-интизом», «кўмакни қабул қилиш» каби ижтимоий-психологик хусусиятлар аниқланган;
шахс хусусиятларига кўра халқимиз орасида кўпроқ миллийлик касб этадиган ва миллий қадриятга айланган «меҳмондўстлик», «тингловчанлик», «мурувватлилик», «гʻамхўрлик», «ҳожатбарорлик», «аҳиллик» ва «ҳурматлилик» каби фазилатларни хулқда устувор намоён бўлиши сабабли ўсмирларда миллий тарбияланганликни таʼминловчи ўз-ўзига бўлган муносабатни ижобийлиги, ўзига ишонч, ўзини ўзи ҳурмат қилиш,  бошқалардан ижобий муносабатни кутиш ва «Мен»ни «Биз»га проексиялаш каби таянч мезонларни дифференциациялаш зарурати асосланган;
ўсмирларда миллий идентивлик даражасини намоён бўлиши гуруҳни идрок қилишнинг индивидуаллик типи «аҳиллик», «гʻамхўрлик», «прагматиклик»нинг “мурувватлилик” билан тескари, “жамоавийлик”нинг “меҳмондўстлик», «ҳурматлилик» билан тўгʻри пропорционал богʻлиқлиги туфайли гуруҳдаги хулқ-атвор мотивацияси ривожланишига идентив экани асосланган;
ёшлар тарбияси даражасининг диагностикаси натижасида “меҳмондўстлик”, “тингловчанлик”, “ҳожатбарорлик”, “гʻамхўрлик”, “аҳиллик” миллий фазилатларининг  ижтимоий майдон таʼсирида намоён бўлиш туфайли  ижтимоий нуфузга, рақобат, мақсадга эришишга интилиш устувор омил сифатида намоён бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмирларда миллий идентивлик шаклланишининг ижтимоий-психологик омиллари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида: Хусусан, ўсмирларда миллий идентивлик интеграциясининг ижтимоий-психологик омилларини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Ота-онанинг болага муносабати натижасида фарзандга нисбатан гʻамхўрлик қилиш, кучли ҳиссий алоқа билдиришнинг ўртоқлик (ҳамкорлик) омилига богʻлиқ равишда кучли намоён бўлиши туфайли ўсмирларда миллий тарбия шаклланишига ижобий таʼсир этувчи “мустақиллик”, “мулоқотмандлик”, “курашга тайёрлик”, “жамоавийлик”, “аффилиация”, “тартиб-интизом”, “кўмакни қабул қилиш” каби ижтимоий-психологик хусусиятлар аниқланганлиги тўғрисидаги илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг (ЎзРМвМТВ) Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази фаолияти амалиётига татбиқ этилган (ЎзРМвМТВ Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг 2026-йил 1-майдаги № 01/10-01-171-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда миллий идентивликнинг ижтимоий-психологик омилларини  шакллантириш имконияти кенгайтирилган;
 шахс хусусиятларига кўра халқимиз орасида кўпроқ миллийлик касб этадиган ва миллий қадриятга айланган “меҳмондўстлик”, “тингловчанлик”, “мурувватлилик”, “гʻамхўрлик”, “ҳожатбарорлик”, “аҳиллик” ва “ҳурматлилик” каби фазилатларни хулқда устувор намоён бўлиши сабабли ўсмирларда миллий тарбияланганликни таʼминловчи ўз-ўзига бўлган муносабатни ижобийлиги,  ўзига ишонч, ўзини ўзи ҳурмат қилиш, бошқалардан ижобий муносабатни кутиш ва “Мен”ни “Биз”га проексиялаш каби таянч мезонларни дифференциациялаш зарурати асосланганлиги тўғрисидаги илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг (ЎзРМвМТВ) Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази фаолияти амалиётига татбиқ этилган (ЎзРМвМТВ Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг 2026-йил 1-майдаги № 01/10-01-171-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда миллий идентивликнинг ижтимоий-психологик омилларини  шакллантириш имконияти кенгайтирилган; 
ўсмирларда миллий идентивлик даражасини намоён бўлиши гуруҳни идрок қилишнинг индивидуаллик типи “аҳиллик”, “гʻамхўрлик”, “прагматиклик”нинг “мурувватлилик” билан тескари, “жамоавийлик”нинг “меҳмондўсилик”, “ҳурматлилик” билан тўгʻри пропорционал богʻлиқлиги туфайли гуруҳдаги хулқ-атвор мотивацияси ривожланишига идентив экани асосланган; ёшлар тарбияси даражасининг диагностикаси натижасида “меҳмондўстлик”, “тингловчанлик”, “ҳожатбарорлик”, “гʻамхўрлик”, “аҳиллик” миллий фазилатларининг ижтимоий майдон таʼсирида намоён бўлиш туфайли ижтимоий нуфузга, рақобат, мақсадга эришишга интилиш устувор омил сифатида намоён бўлиши асосланганлиги тўгрисидаги илмий янгилик  Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг (ЎзРМвМТВ) Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази фаолияти амалиётига татбиқ этилган (ЎзРМвМТВ Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг 2026-йил 1-майдаги № 01/10-01-171-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган илмий-амалий тадқиқотлар асосида талабаларда миллий идентивликни шакллантиришнинг психологик механизмларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар амалиётга жорий этилган. Хусусан, ўсмирларнинг маʼнавий-ахлоқий қиёфасини юксалтиришга хизмат қилувчи, миллий идентивлигини шакллантирувчи махсус психологик тренинглар тизими ишлаб чиқилиб, уларнинг натижадорлиги экспериментал тарзда тасдиқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish