Пардақулов Норбек Пардақуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Талабаларда касбий қобилиятни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик механизмлари”. 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/P711.
Илмий раҳбар: Жабборов Азим Мейлиқулович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Сафаров Дилмурод Халимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Жумаев Нодир Зайниддинович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда касбий қобилиятни ривожлантиришнинг ижтимоий психологик механизмларини очиб бериш орқали амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг касбий қобилиятлари ўқув жараёнида намоён бўлишига кўра реал “креатив Мен”да оригиналлик, идеал “креатив Мен”да мустақил изланиш, ижодий тафаккур, ижодий ҳаёл, эмоционал-иродавий интилувчанлик, эмпатиянинг устуворлиги, шахсий ва касбий фазилатларнинг ривожланганлиги ва яратувчанлигига устуворлик беришга асосланиб, бўлажак мутахассислардаги касбий қобилиятнинг психологик профили далилланган;
ҳудудий шароитлар, иқтисодий имкониятлар, таълим тизимидаги фарқлар ва маданий омиллар таъсирига кўра Қарши давлат университети ва Самарқанд давлат университети респондентлари ўртасида техник, ижтимоий, тадбиркорлик, илмий-тадқиқот ва маъмурий йўналишлар бўйича юзага келувчи аҳамиятли фарқларни касбий йўналишларни ривожлантириш, ҳудудлар кесимида мос равишда таълим ва касбий ориентация технологияларини яратиш ҳамда мавжудларини такомиллаштириш орқали баратараф этиш мумкинлиги исботланган;
ҳар бир талабанинг индивидуал психологик хусусиятларига кўра, босқичма-босқич ёндашув асосида тузилган, диагностик, коррексион, ривожлантирувчи ва рефлектив-компетенсион блокларни ўз ичига олувчи психокоррексион ривожлантирувчи дастур талаба шахсининг касбий салоҳиятини аниқлаш, психологик қўллаб-қувватлаш, мотивацион муҳит яратиш ва қарор қабул қилиш қобилиятларини шакллантиришда самарадор восита эканлиги аниқланган;
талабаларда касбий қобилиятларни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик механизмлари модели таълим жараёнидаги узлюксизлик, илмийлик, тизимлилик, мотивацион юналганлик, ҳиссий-иродавий фаолиятга интегратив тайёр бўлиш муҳимлиги туфайли “мотивацион”, “операционал”, “рефлексив”, “креатив-интеллектуаллик”ни баҳолаш мезонларини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талабаларда касбий қобилиятларни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик механизмларини тадқиқ этиш асосида:
талабаларнинг касбий қобилиятлари ўқув жараёнида намоён бўлишига кўра реал “креатив Мен”да оригиналлик, идеал “креатив Мен”да мустақил изланиш, ижодий тафаккур, ижодий ҳаёл, эмоционал-иродавий интилувчанлик, эмпатиянинг устуворлиги, шахсий ва касбий фазилатларнинг ривожланганлиги ва яратувчанлигига устуворлик беришга асосланиб, бўлажак мутахассислардага касбий қобилиятнинг психологик профили далилланган таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 9-декабрдаги ПМ-188-сон буйруғи билан “Касб психологияси” модулига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 9-декабрдаги ПМ-188-сон маълумотномаси). Натижада талабалар касбий қобилиятларининг ўқув жараёнида намоён бўлишига кўра талабалардаги касбий қобилиятларнинг психологик профили очиб берилган;
ҳудудий шароитлар, иқтисодий имкониятлар, таълим тизимидаги фарқлар ва маданий омиллар таъсирига кўра Қашқадарё ва Самарқанд вилояти респондентлари ўртасида техник, ижтимоий, тадбиркорлик, илмий-тадқиқот ва маъмурий йўналишлар бўйича юзага келувчи аҳамиятли фарқларни касбий йўналишларни ривожлантириш, ҳудудлар кесимида мос равишда таълим ва касбий ориентация технологияларини яратиш ҳамда мавжудларини такомиллаштириш орқали бартараф этиш мумкинлиги исботланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 9-декабрдаги ПМ-188-сон буйруғи билан “Шахслараро муносабатлар психологияси” модулига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 9-декабрдаги ПМ-188-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудлар кесимида мос равишда таълим ва касбий ориентация технологияларини яратиш ҳамда мавжудларини такомиллаштириш орқали баратараф этиш мумкинлиги исботланган;
ҳар бир талабанинг индивидуал психологик хусусиятларига кўра, босқичма-босқич ёндашув асосида тузилган, диагностик, коррексион, ривожлантирувчи ва рефлектив-компетенсион блокларни ўз ичига олувчи психокоррексион ривожлантирувчи дастур талаба шахсининг касбий салоҳиятини аниқлаш, психологик қўллаб-қувватлаш, мотивацион муҳит яратиш ва қарор қабул қилиш қобилиятларини шакллантиришда самарадор восита эканлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 9-декабрдаги ПМ-188-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 9-декабрдаги ПМ-188-сон маълумотномаси). Натижада мазкур психокоррексион ривожлантирувчи дастур талаба шахсининг касбий салоҳиятини аниқлаш, психологик қўллаб-қувватлаш, мотивацион муҳит яратиш ва қарор қабул қилиш қобилиятларини шакллантиришда самарадор восита эканлиги далилланган;
талабаларда касбий қобилиятларни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик механизмлари модели таълим жараёнидаги узлюксизлик, илмийлик, тизимлилик, мотивацион юналганлик, ҳиссий-иродавий жиҳатдан фаолиятга интегратив тайёр бўлиш муҳимлиги туфайли “мотивацион”, “операционал”, “рефлексив”, “креатив-интеллектуаллик”ни баҳолаш мезонларини киритиш асосида такомиллаштирилган таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 9-декабрдаги ПМ-188-сон буйруғи билан “Касб психологияси” модулига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 9-декабрдаги ПМ-188-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда касбий қобилиятларни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик механизмлари модели ишлаб чиқилган.