Маматқулова Кимёхон Абдужалиловнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим ташкилоти кафедра мудирлари бошқарув компетентлигининг ижтимоий-психологик детерминантлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/P232
Илмий раҳбар: Каримова Васила Маманасировна психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Бафаев Муҳиддин Мухаммадович, психология фанлари доктори, профессор; Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Баратов Шариф Рамазанович психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Профи университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаси кафедра мудирларида бошқарув компетентлигини самарали ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик детерминантларини эмпирик жиҳатдан тадқиқ этиш орқали бошқарув фаолияти самарадорлигини такомиллаштириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаси кафедра мудирларининг бошқарув компетентлиги институционал муҳит, жамоадаги мулоқот ва ҳамкорлик муносабатлари ҳамда раҳбарнинг психоемоционал ҳолати ўзаро таъсирида шаклланадиган ижтимоий-психологик динамик тизим сифатида консептуаллаштирилган.
олий таълим муассасаси кафедра мудирлари фаолиятида академик ва маъмурий ролларнинг интеграцияси бошқарув компетентлигининг муҳим ижтимоий-психологик механизми сифатида асосланган.
кафедра мудирлари бошқарув компетентлигининг ижтимоий-психологик детерминантлари тизимлаштирилиб, уларнинг интрапсихологик (шахсий хусусиятлар, стрессга бардошлилик, лидерлик сифатлари) ва интерпсихологик (жамоадаги мулоқот, бошқарув услуби, конфликтларни бошқариш) омиллар билан ўзаро боғлиқлиги эмпирик жиҳатдан асосланган.
олий таълим муассасаси бошқарув муҳитида кафедра мудирлари фаолиятига таъсир этувчи институционал омиллар, жумладан, субординация муносабатлари ва ҳокимиятдан масофаланиш индекси бошқарув компетентлигининг муҳим ижтимоий-психологик детерминантлари экани илмий жиҳатдан асосланган.
кафедра мудирларининг бошқарув компетентлигини ривожлантириш модели ишлаб чиқилиб, унда мулоқот жараёнидаги мотивацион, вазиятли ва психологик тўсиқларни енгиш, мақсадга йўналтирилганлик ва эмоционал интеллектни ривожлантириш орқали бошқарув компетентлигини белгиловчи шахсий ва ижтимоий-психологик хусусиятларни дифференциал ривожлантириш механизмлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим муассасаси кафедра мудирлари бошқарув компетентлигининг ижтимоий-психологик детерминантларини ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
олий таълим муассасаси кафедра мудирларининг бошқарув компетентлиги институционал муҳит, жамоадаги мулоқот ва ҳамкорлик муносабатлари ҳамда раҳбарнинг психоемоционал ҳолати ўзаро таъсирида шаклланадиган ижтимоий-психологик динамик тизим сифатида консептуаллаштирилган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология оʻқув-илмий марказининг 2025-йил 10-майдаги 16-сон буйруғига мувофиқ “Ижтимоий психология” модулига киритилган. Натижада кафедра мудирларининг бошқарув компетентлиги институционал омиллар, жамоада шаклланадиган мулоқот ва ҳамкорлик муносабатлари ҳамда раҳбарнинг психоемоционал ҳолати ўзаро таъсири асосида шаклланадиган ижтимоий-психологик динамик тизим эканлиги аниқланган.
олий таълим муассасаси кафедра мудирлари фаолиятида академик ва маъмурий ролларнинг интеграцияси бошқарув компетентлигининг муҳим ижтимоий-психологик механизми сифатида асосланган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология оʻқув-илмий марказининг 2025-йил 10-майдаги 16-сон буйруғига мувофиқ “Ижтимоий психология” модулига киритилган. Натижада кафедра мудирлари фаолиятида академик ва маъмурий ролларнинг уйғун интеграцияси бошқарув компетентлигининг ривожланиши ҳамда бошқарув самарадорлигини таъминловчи муҳим ижтимоий-психологик омил эканлиги аниқланган.
кафедра мудирлари бошқарув компетентлигининг ижтимоий-психологик детерминантлари тизимлаштирилиб, уларнинг интрапсихологик (шахсий хусусиятлар, стрессга бардошлилик, лидерлик сифатлари) ва интерпсихологик (жамоадаги мулоқот, бошқарув услуби, конфликтларни бошқариш) омиллар билан ўзаро боғлиқлиги эмпирик жиҳатдан асосланган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология оʻқув-илмий марказининг 2025-йил 10-майдаги 16-сон буйруғига мувофиқ “Ижтимоий психология” модулига киритилган. Натижада кафедра мудирларининг бошқарув компетентлигини шакллантиришда интрапсихологик ва интерпсихологик омилларнинг ўзаро уйғун таъсири бошқарув самарадорлигини белгиловчи муҳим ижтимоий-психологик детерминантлар тизими эканлиги аниқланган.
олий таълим муассасаси бошқарув муҳитида кафедра мудирлари фаолиятига таъсир этувчи институционал омиллар, жумладан, субординация муносабатлари ва ҳокимиятдан масофаланиш индекси бошқарув компетентлигининг муҳим ижтимоий-психологик детерминантлари экани илмий жиҳатдан асосланган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология оʻқув-илмий марказининг 2025-йил 10-майдаги 16-сон буйруғига мувофиқ “Ижтимоий психология” модулига киритилган. Натижада кафедра мудирларининг бошқарув компетентлигини шакллантириш ва ривожлантиришда бошқарув тизимидаги субординация муносабатлари ҳамда ҳокимиятдан масофаланиш индекси муҳим институционал ижтимоий-психологик детерминантлар сифатида намоён бўлиши аниқланган.
кафедра мудирларининг бошқарув компетентлигини ривожлантириш модели ишлаб чиқилиб, унда мулоқот жараёнидаги мотивацион, вазиятли ва психологик тўсиқларни енгиш, мақсадга йўналтирилганлик ва эмоционал интеллектни ривожлантириш орқали бошқарув компетентлигини белгиловчи шахсий ва ижтимоий-психологик хусусиятларни дифференциал ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришга эришилган, маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология оʻқув-илмий марказининг 2025-йил 10-майдаги 16-сон буйруғига мувофиқ “Ижтимоий психология” модулига киритилган. Натижада ишлаб чиқилган модел асосида кафедра мудирларининг бошқарув компетентлигини ривожлантиришда мотивацион, вазиятли ва психологик тўсиқларни енгиш, мақсадга йўналтирилганлик ҳамда эмоционал интеллектни ривожлантириш бошқарув самарадорлигини таъминловчи муҳим ижтимоий-психологик механизмлар эканлиги аниқланган.