Тешаева Дилбар Шухрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Катта сўлак безларининг сифат таркиби турлича бўлган ичимлик сувлари таъсиридаги морфофунционал ўзгаришларнинг ўзига хослиги” 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Tib5090.
Илмий раҳбар: Хасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Зокирова Наргиза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Курбанов Саид Сафарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Туркия соғлик билимлар университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: катта сўлак безларида сифат таркиби турлича бўлган ичимлик сувлари таъсирида юзага келадиган морфофункционал ўзгаришларнинг ўзига хос хусусиятларини қиёсий ўрганиш ва умумий минераллашуви юқори бўлган ер ости суви чақирган ўзгаришларни биофаол қўшимча ёрдамида коррекциялаш самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
илк бор умумий минераллашуви юқори бўлган ер ости сувини (институт ҳудудидаги 20 метр чуқурликдаги) истеъмол қилган оқ зотсиз каламушлар катта сўлак безларининг паренхимасида секретор ацинуслар дистрофияси ва чиқарувчи найчалар эпителийида дегенератив ўзгаришлар гистологик жиҳатдан аниқлангани, ацинуслар диаметрининг кичрайиши ва строманинг нисбий улушининг ошиши морфометрик ўлчовлар орқали назорат гуруҳи кўрсаткичлари билан солиштирма таҳлилда статистик жиҳатдан исботланган;
илк бор умумий минераллашуви юқори ер ости сувини истеъмол қилган оқ зотсиз каламушларга қушқўнмас биофаол қўшимчаси қўлланганда, катта сўлак безлари паренхимасида ацинуслар диаметрининг ортиши, строма улушининг камайиши, чиқарувчи найчалар эпителий ҳужайраларида дегенератив белгиларнинг сусайиши морфометрик ўлчовлар орқали аниқланган ва мазкур кўрсаткичларнинг коррекцияланмаган гуруҳ билан солиштирганда назорат гуруҳи қийматларига статистик жиҳатдан ишончли даражада яқинлашиши исботланган;
илк бор умумий минераллашуви юқори бўлган ер ости сувини истеъмол қилган оқ зотсиз каламушлар сўлагида pH кўрсаткичининг ишқорий томонга статистик ишончли силжиши, интерлейкин-6 миқдорининг ошиши ва лизоцим миқдорининг камайиши, IL-10 кўрсаткичи назорат гуруҳидан статистик ишончли камайганлиги юқори минераллашган ер ости сувига хос патологик иммун дисбаланс ва буфер функцияси бузилиши сифатида аниқланган;
илк бор коррекция мақсадида қушқўнмас биофаол қўшимчаси қўлланилганда сўлак pH кўрсаткичининг нейтрал томонга силжиши, натрий, мочевина ва креатинин миқдорининг камайиши, интерлейкин-6 нинг пасайиши ва интерлейкин-10 нинг ошиши кузатилгани, ушбу биокимёвий ва иммунологик кўрсаткичлар динамикаси қушқўнмаснинг метаболик ва иммуномодуляцион таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши: Ер ости сувлари истеъмоли натижасида катта сўлак безларида кечадиган морфо-функционал ўзгаришларни аниқлаш ва даво-профилактика усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор умумий минераллашуви юқори бўлган ер ости сувини (институт ҳудудидаги 20 метр чуқурликдаги) истеъмол қилган оқ зотсиз каламушлар катта сўлак безларининг паренхимасида секретор ацинуслар дистрофияси ва чиқарувчи найчалар эпителийида дегенератив ўзгаришлар гистологик жиҳатдан аниқлангани, ацинуслар диаметрининг кичрайиши ва строманинг нисбий улушининг ошиши морфометрик ўлчовлар орқали назорат гуруҳи кўрсаткичлари билан солиштирма таҳлилда статистик жиҳатдан исботланганлиги бўйича таклифлари Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 29.05.2024 йилдаги №96-сон ҳамда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.05.2025 йилдаги №59-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари турли хил кимёвий таркибли ер ости сувларини истеъмол қилиш орқали катта сўлак бези тўқимаси ва ҳужайраларида морфологик тузилишини ўрганиш натижасида катта сўлак безда патологик ҳолатнинг келиб чиқиш патогенези, морфогенези ва характерли ўзига хос патоморфологик белгиларини аниқлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: умумий минераллашув даражаси юқори бўлган ер ости сувлари истеъмоли натижасида юз берган катта сўлак бези тузилмаларидаги морфологик ўзгаришлари инобатга олиниши, профилактик-даволаш чора тадбирлари учун асос бўлиб хизмат қилади. Хулоса: тажрибавий тадқиқотлар ва морфологик текширишларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир тажрибавий тадқиқот усули учун сарфланган маблағнинг 100000 сўмгача тежалишига эришилади.
иккинчи илмий янгилик: илк бор умумий минераллашуви юқори ер ости сувини истеъмол қилган оқ зотсиз каламушларга қушқўнмас биофаол қўшимчаси қўлланганда, катта сўлак безлари паренхимасида ацинуслар диаметрининг ортиши, строма улушининг камайиши, чиқарувчи найчалар эпителий ҳужайраларида дегенератив белгиларнинг сусайиши морфометрик ўлчовлар орқали аниқланган ва мазкур кўрсаткичларнинг коррекцияланмаган гуруҳ билан солиштирганда назорат гуруҳи қийматларига статистик жиҳатдан ишончли даражада яқинлашиши исботланганлиги бўйича таклифлари Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 29.05.2024 йилдаги №96-сон ҳамда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.05.2025 йилдаги №59-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари умумий минераллашув даражаси юқори бўлган ер ости сувларини истеъмол қилиш билан бирга коррекция мақсадида биофаол қўшимча қўллаш орқали катта сўлак бези тўқимаси ва ҳужайраларида морфологик тузилиш ўрганилди. Натижада, катта сўлак безда патологик ҳолатнинг келиб чиқиш патогенези, морфогенези ва характерли ўзига хос патоморфологик белгиларнинг камайиши аниқланди. Иқтисодий самарадорлиги: умумий минераллашув даражаси юқори бўлган ер ости суви билан қушқўнмас истеъмол қилинганда юз берган катта сўлак бези тузилмаларидаги морфологик ўзгаришларнинг нормаллашуви натижасида, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 100000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган ва иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: қушқўнмас биофаол қўшимчаси қўлланганда, катта сўлак безларида морфологик тузилишида тикланишига ва функционал фаоллашувига ёрдам беради.
учинчи илмий янгилик: илк бор умумий минераллашуви юқори бўлган ер ости сувини истеъмол қилган оқ зотсиз каламушлар сўлагида pH кўрсаткичининг ишқорий томонга статистик ишончли силжиши, интерлейкин-6 миқдорининг ошиши ва лизоцим миқдорининг камайиши, IL-10 кўрсаткичи назорат гуруҳидан статистик ишончли камайганлиги юқори минераллашган ер ости сувига хос патологик иммун дисбаланс ва буфер функцияси бузилиши сифатида аниқланганлиги бўйича таклифлари Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 29.05.2024 йилдаги №96-сон ҳамда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.05.2025 йилдаги №59-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари умумий минераллашув даражаси юқори бўлган ер ости сувларини истеъмол қилган оқ зотсиз каламушларнинг сўлагининг биокимёвий ва иммунологик таркибидаги ўзгаришлар натижасида катта сўлак безда патологик ҳолатнинг келиб чиқиш патогенези ва ўзига хос характерли белгиларини аниқлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: умумий минераллашув даражаси юқори бўлган ер ости сувларини истеъмол қилиш натижасида сўлакнинг биокимёвий ва иммунологик таркибида юзага келган ўзгаришларни аниқлаш патологик ҳолатлар ривожланишининг механизмларини очиб беришга, диагностик ноаниқликни камайтиришга хизмат қилди ва натижада иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: умумий минераллашуви юқори бўлган сув истеъмоли натижасида юзага келадиган ўзгаришлар клиник жиҳатдан амалиётга тадбиқ этиш, эрта ташхислаш, касалликнинг ривожланиш даражасини аниқлашга ёрдам беради.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор коррекция мақсадида қушқўнмас биофаол қўшимчаси қўлланилганда сўлак pH кўрсаткичининг нейтрал томонга силжиши, натрий, мочевина ва креатинин миқдорининг камайиши, интерлейкин-6 нинг пасайиши ва интерлейкин-10 нинг ошиши кузатилган; ушбу биокимёвий ва иммунологик кўрсаткичлар динамикаси қушқўнмаснинг метаболик ва иммуномодуляцион таъсири исботланганлиги бўйича таклифлари Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 29.05.2024 йилдаги №96-сон ҳамда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.05.2025 йилдаги №59-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: умумий минераллашув даражаси юқори бўлган ер ости сувларини истеъмол қилган ва коррекция қилиш мақсадида қушқўнмас дони берилган оқ зотсиз каламушларнинг сўлагининг биокимёвий ва иммунологик таркибидаги ўзгаришлар натижаси меъёрга яқинлиги, катта сўлак безда патологик ҳолатнинг келиб чиқиш патогенези ва ўзига хос белгиларини аниқлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: умумий минераллашув даражаси юқори бўлган ер ости сувларини истеъмол қилиш натижасида оқ зотсиз каламушлар сўлагининг биокимёвий ва иммунологик таркибида юзага келган ўзгаришларни ўрганиш патологик ҳолатларнинг ривожланиш механизмларини аниқлаш, диагностик ноаниқликни камайтириш ҳамда самарали даво-профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилди. Натижада тиббий-биологик тадқиқотлар самарадорлиги оширилиб, иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: қушқўнмаснинг антиоксидант ва антиинфламатор хусусияти туфайли оғиз бўшлиғи иммунитети ошишига, асоратларини камайтириш, шунингдек, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга маълум даражада ёрдам беради.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Катта сўлак безларининг сифат таркиби турлича бўлган ичимлик сувлари таъсиридаги морфофункционал ўзгаришларнинг ўзига хослиги» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашидан 2026 йил 12-майда 08/21-сон ягона хулоса олинган.