Рўзиева Гавҳар Тоҳировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалар тиш қаторлари окклюзион сатҳидаги ўзгаришларида тиш-жағ тизимидаги морфофункционал бузилишлар ва уларни даво-профилактикаси», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tib.3610.
Илмий раҳбар: Саидов Акбар Аҳадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03.
Расмий оппонентлар: Фозилов Уктам Абдураззоқович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Соколович Наталия Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси)
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болалар тиш қаторлари окклюзион сатҳидаги ўзгаришларида тиш-жағ тизимидаги морфофункционал бузилишларни аниқлаш ва уларни даво-профилактикасини такомилаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вақтинчалик тишловда моляр тишлар тож қисми едирилганда уларни суюқ композит хом-ашёлар Bulk Fill Flow и Estelite Universal Flow, шунингдек компомер Dyract XP и Twinky Star билан тиклаш юқори самарадорлиги исботланган;
доимий тишлар тож қисми қисман нуқсонларида CAD/CAM технологияси асосида тайёрланган қопламалар билан тиклаш натижалари самарадорлиги исботланган;
К1, К2 трейнерлар қўйиш ва чайнов майдончали пластинкаларни қўллаш тиш қатори аномалияларини даволаш самараси тиш қаторида ривожланадиган аномалия ва деформацияларни камайтиргани аниқланган;
вақтинчалик ва доимий тишловдаги моляр тишлар эрта йўқотилганда пайдо бўладиган тиш-жағ тизимидаги морфофункционал ўзгаришларни профилактикаси учун қисман олинадиган пластинкали протезларни қўллашнинг амалий аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича 2025 йил 17 декабрдаги 31/29- сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: вақтинчалик тишловда моляр тишлар тож қисми едирилганда уларни суюқ композит хом-ашёлар Bulk Fill Flow и Estelite Universal Flow, шунингдек компомер Dyract XP и Twinky Star билан тиклаш юқори самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: болаларда моляр сут тишлари тожини тиклаш, кейинчалик тиш қаторлари аномалия ва деформацияларни олдини олиш билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий - амалий маълумотлар Самарқанд вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (17.10.2025 йилдаги 125-u- сон) ҳамда Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (05.06.2025 йилдаги 50-I-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар болаларда тиш қаторлари аномалия ва деформaцияларни олдини олишга имкон берди. Юқоридаги сут моляр тишларни тиклаш усуллари ушбу контингентдаги беморларда стоматологик ёрдамни ташкил қилиш ҳамда асоратларнинг олдини олиш учун хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда моляр сут тишлар тожини тиклаш тиш қаторлари аномалия ва деформацияларни олдини олишдаги ҳамда янги замонавий ишлаб чиқилган стоматологик даволаш усулини ўтказиш жараёнида ҳар бир беморга сарфланган маблағнинг 420 минг сўмгача тежалишини кўрсатди. Бу эса маблағи тежалиши, мукаммаллаштирилган даволаш жараёнини таъминлади. Хулоса: болаларда моляр сут тишлар тож қисмини тиклаш натижасида тиш қаторлари аномалия ва деформацияларни оғир ҳолатларга ўтиши олди олинади. Тиш қаторлари аномалия ва деформациялари касалликларининг тарқалиши, тузилиши, клиникаси ва кечиши (табиати ортодонтик даволашни даволашни бошлаш муддатига боғлиқ.
иккинчи илмий янгилик: доимий тишлар тож қисми қисман нуқсонларида CAD/CAM технологиясида тайёрланадиган қопламалар билан тиклаш орқали даволаш самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: доимий тишлар тож қисми қисман нуқсонларида CAD/CAM технологиясида тайёрланадиган қопламалар билан тиклаш орқали болаларда тиш қаторлари аномалия ва деформацияларни олди олинган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий - амалий маълумотлар Самарқанд вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (17.10.2025 йилдаги 125-u- сон) ҳамда Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (05.06.2025 йилдаги 50-I-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: доимий тишлар тож қисми қисман нуқсонларида CAD/CAM технологиясида тайёрланадиган қопламалар билан тиклаш орқали болаларда тиш қаторлари аномалия ва деформацияларни самарали даволашга имкон берди. Юқоридаги даволаш усуллари ушбу контингентдаги беморларда стоматологик ёрдамни ташкил қилиш ҳамда асоратларнинг олдини олиш учун хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда тиш қаторлари аномалия ва деформацияларни ортодонтик даволаш жараёнида келиб чиқадиган гингивитларни даволашда анор данаги мойидан ва праполис гелидан фойдаланиш жараёнида ҳар бир беморга сарфланган маблағнинг 250 минг сўмгача тежалишини кўрсатди. Бу эса маблағи тежалиши, мукаммаллаштирилган даволаш жараёнини таъминлади. Хулоса: болаларда тиш қаторлари аномалия ва деформацияларни ортодонтик даволаш жараёнида келиб чиқадиган гингивитларни даволашда анор данаги мойидан ва праполис гелидан фойдаланиш базавий даволашга нисбатан самарали натижа берди.
учинчи илмий янгилик: К1, К2 трейнерлар қўйиш ва чайнов майдончали пластинкаларни қўллаш тиш қатори аномалияларини даволаш самараси тиш қаторида ривожланадиган аномалия ва деформацияларни камайтиргани аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: К1, К2 трейнерлар қўйиш ва чайнов майдончали пластинкаларни қўллаш болаларда тиш қаторлари аномалия ва деформацияларни олди олинган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд вилоят стоматология поликлиникаси буйича буйруқ (17.10.2025 йилдаги 125-и сон) ҳамда Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси буйича буйруқ (05.06.2025 йилдаги 50-I-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: К1, К2 трейнерлар қўйиш ва чайнов майдончали пластинкаларни қўллаш болаларда тиш қаторлари аномалия ва деформацияларни самарали даволашга имкон берди. Юқоридаги даволаш усуллари ушбу контингентдаги беморларда стоматологик ёрдамни ташкил қилиш ҳамда асоратларнинг олдини олиш учун хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: тиш қаторида ривожланадиган аномалия ва деформациялар даволашда К1, К2 трейнерлар қўйиш ва чайнов майдончали пластинкаларни қўллаш ҳар бир беморга сарфланган маблағнинг 250 минг сўмгача тежалишини кўрсатди. Бу эса маблағни тежалиши, мукаммаллаштирилган даволаш жараёнини таъминлади. Хулоса: К1, К2 трейнерлар қўйиш ва чайнов майдончали пластинкаларни қўллаш тиш қатори аномалияларини даволаш базавий даволашга нисбатан самарали натижа берди.
тўртинчи илмий янгилик: вақтинчалик ва доимий тишловдаги моляр тишлар эрта йўқотилганда пайдо бўладиган тиш-жағ тизимидаги морфофункционал ўзгаришларни профилактикаси учун қисман олинадиган пластинкали протезларни қўллашнинг амалий аҳамияти исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: сут моляр ва доимий моляр тишлар эрта йўқотилганда қисман олинадиган пластинкали протезларни қўллаш орқали тиш қаторлари аномалия ва деформацияларини олди олинган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (17.10.2025 йилдаги 125-и сон) ҳамда Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (05.06.2025 йилдаги 50-I-сон) клиник амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: сут моляр ва доимий моляр тишлар эрта йўқотилганда қисман олинадиган пластинкали протезларни қўллаш, ривожланадиган аномалия ва деформацияларни олдини олишга имкони берди. Юқоридаги даволаш усуллари ушбу контингентдаги беморларда стоматологик ёрдамни ташкил қилиш ҳамда касалликларнинг асоратларини олдини олиш учун хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда тиш қаторлари анамалия ва деформатцияларни даво-профилактика усуллари ушбу контингентдаги беморларда стоматологик ёрдамни ташкил қилиш ҳамда касалликларнинг олдини олиш учун хизмат қилди. Тавсия этилаётган ушбу профилактика усуллари ҳар бир беморга сарфланган маблағнинг 230 минг сўмгача тежалишини кўрсатди. Бу эса маблағни тежашни, мукаммаллаштирилган ташхислаш жараёнини таъминлади. Хулоса: сут моляр ва доимий моляр тишлар эрта йўқотилганда қисман олинадиган пластинкали протезларни қўллаш, ривожланадиган аномалия ва деформацияларни олдини олишга имкон берган.