Ашуров Акмал Хусановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чов чурраларда эндовидеожарроҳлик протезли герниопластиканинг ўзига хос жиҳатлари», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Tib6321.
Илмий раҳбар: Ризаев Эъзоз Алимжанович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Jong Woo Kim, профессор (Жанубий Корея); Мамараджабов Собиржон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чов чурраларини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини эндовидеожарроҳлик TAPP, TEP ва e-TEP усулларини таққослама баҳолаш ва мушак-апоневротик каркасни ультратовуш баҳолаши асосида усулни танлашнинг дифференциал алгоритмини ишлаб чиқиш орқали яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
икки босқичли дизайнда (220 бемор) учта эндовидеожарроҳлик усулининг — TAPP, TEP ва e-TEP — комплекс таққосланиши ўтказилган бўлиб, e-TEP усули ишончлилик бўйича TAPP усулидан паст эмаслиги (рецидивлар 2,0 % га қарши 3,8 %; p > 0,05) ишончли тарзда исботланган;
чов соҳаси қийшиқ мушаклари атрофиясини миқдорий баҳолашнинг ультратовуш усули (асимметрия коэффициенти) назорат гуруҳи бўйича нормал қийматлар билан ишлаб чиқилган ва атрофия даражаси билан рецидив хавфи ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик аниқланган (r = 0,51; p < 0,01);
e-TEP усулининг камроқ операцион жароҳатлилиги системали яллиғланиш ва стресс-реакция маркёрлари динамикаси бўйича объектив исботланган (СРБ, ИЛ-6 ва кортизол 24 ва 72 соатдан кейин ишончли тарзда паст), бу фиксацияланмаган экстраперитонеал пластика афзаллиги асосланган;
усулни танлашнинг балл алгоритми мушакларнинг ультратовуш атрофияси, чурра ўлчами, тана массаси индекси ва анамнез асосида ишлаб чиқилган ва валидация қилинган бўлиб, юқори прогностик қимматга эга эканлиги аниқланган (асоратлар учун AUC 0,81 ва рецидив учун 0,84).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чов чурраларида эндовидео-жарроҳлик протезли герниопластиканинг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 05.03.2026 й. 04/01-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: икки босқичли дизайнда (220 бемор) учта эндовидеожарроҳлик усулининг — TAPP, TEP ва e-TEP — комплекс таққосланиши ўтказилган бўлиб, e-TEP усули ишончлилик бўйича TAPP усулидан паст эмаслиги (рецидивлар 2,0 % га қарши 3,8 %; p > 0,05) ишончли тарзда исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси (21.01.2026 й. 51-сон буйруғи) ва Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (21.01.2026 й. 251 Ch-сон буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Икки босқичли дизайнда (ретроспектив 118 бемор + проспектив 102 бемор) TAPP, TEP ва e-TEP методикаларининг қиёсий таҳлили асосида имплантатни экстраперитонеал позициялаш усулининг устуворлигини асослаш қорин бўшлиғи аъзолари ва эпигастрал томирлар шикастланиши хавфини сезиларли даражада камайтиради. Проспектив тадқиқотда конверсиялар ва оғир интраоперацион асоратлар қайд этилмади, Клавьен–Диндо бўйича асоратлар ҳар икки гуруҳда асосан енгил ва тенг частотада кузатилди. Бу жарроҳлик аралашув хавфсизлигини оширади ва беморларнинг даволаниш натижаларини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Проспектив тадқиқотда e-TEP усули натижасида рецидивлар частотаси TAPP даги 3,8 % дан 2,0 % гача, сурункали оғриқ синдроми эса 7,5 % дан 4,1 % гача камайди. Бу такрорий жарроҳлик аралашувлар ва сурункали оғриқни даволашга йўналтириладиган қўшимча харажатларнинг камайишига олиб келди ҳамда соғлиқни сақлаш тизими учун маблағ тежамкорлигини таъминлади. Хулоса: TAPP, TEP ва e-TEP методикаларининг комплекс таққосланиши асосида e-TEP усулининг ишончлилик бўйича TAPP дан паст эмаслиги ва безарарлик бўйича устуворлиги жарроҳлик усулини танлашда хавфсиз ва оқилона ёндашувни таъминлайди, бу эса асоратлар ва рецидив частотасини камайтиради.
иккинчи илмий янгилик: чов соҳаси қийшиқ мушаклари атрофиясини миқдорий баҳолашнинг ультратовуш усули (асимметрия коэффициенти) назорат гуруҳи бўйича нормал қийматлар билан ишлаб чиқилган ва атрофия даражаси билан рецидив хавфи ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик аниқланган (r = 0,51; p < 0,01). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси (21.01.2026 й. 51-сон буйруғи) ва Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (21.01.2026 й. 251 Ch-сон буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Мушак-апоневротик каркас ҳолатини ультратовуш йўли билан объектив баҳолаш ва атрофия даражаси билан рецидив хавфи ўртасидаги тўғри боғлиқликни (r = 0,51) аниқлаш операциядан олдин каркас нокифоятлиги юқори бўлган беморларни ажратиш ва дифференциал жарроҳлик тактикасини танлаш имконини беради. Ўртача 18,6 ой кузатув давомида чурра рецидиви TAPP усулида 2 беморда (3,8 %), e-TEP усулида 1 беморда (2,0 %) қайд этилди; рецидивгача ўртача муддат TAPP да 11,5 ± 3,1 ой, e-TEP да 9 ой бўлди. Беморларнинг меҳнатга қайтиши тезлашди ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик кунлари камайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Мушак каркасининг ультратовуш баҳосини жорий этиш ва дифференциал ёндашувни қўллаш интраоперацион ва операциядан кейинги асоратлар, тўр силжиши ҳамда рецидив частотасини камайтириш ҳисобига такрорий жарроҳлик аралашувлар ва қўшимча даволаш харажатларини қисқартиради. Натижада ҳар бир бемор ҳисобига иқтисодий тежамкорликка эришилади. Хулоса: Қийшиқ мушаклар атрофиясини ультратовуш йўли билан миқдорий баҳолаш ва унинг рецидив хавфи билан боғлиқлигини аниқлаш операциядан олдин юқори хавфли беморларни ажратиш ҳамда жарроҳлик тактикасини мақбуллаштириш имконини беради, бу рецидив частотасини камайтиради ва энг яхши клиник натижаларни таъминлайди.
учинчи илмий янгилик: e-TEP усулининг камроқ операцион жароҳатлилиги системали яллиғланиш ва стресс-реакция маркёрлари динамикаси бўйича объектив исботланган (СРБ, ИЛ-6 ва кортизол 24 ва 72 соатдан кейин ишончли тарзда паст), бу фиксацияланмаган экстраперитонеал пластика афзаллиги асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси (21.01.2026 й. 51-сон буйруғи) ва Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (21.01.2026 й. 251 Ch-сон буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Объектив маркёрлар e-TEP усулининг камроқ операцион травматиклигини тасдиқлайди: операциядан 24 соат ўтгач СРБ e-TEP гуруҳида 22,9 ± 6,2 мг/л, TAPP да 28,7 ± 7,1 мг/л; 72 соатдан кейин — мос равишда 11,8 ± 3,7 ва 16,1 ± 4,9 мг/л. ИЛ-6 даражаси 24 соатдан кейин 33,4 ± 7,2 ва 41,8 ± 8,6 пг/мл, 72 соатдан кейин — 13,9 ± 4,3 ва 18,6 ± 5,1 пг/мл бўлди. Фиксациясиз позициялаш усули қон томирлар ва нервларга юкламани камайтириб, сурункали чов оғриғи синдроми ривожланиш эҳтимолини пасайтиради: 3 ойдан ортиқ давом этадиган сурункали чов оғриғи TAPP усулидан кейин 4 беморда (7,5 %), e-TEP усулида 2 беморда (4,1 %) кузатилди — бу 3,4 % га яхшиланиш демакдир ва беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Фиксациясиз методика қўлланилганда герниостеплер сарфи камайиб, ҳар бир операцияда ўртача 800000–1000000 сўм харажат тежалди, бу эса умумий жарроҳлик харажатларини тахминан 12–15 % га камайтириш имконини берди. Хулоса: Системали яллиғланиш ва стресс маркёрлари бўйича объектив исботланган e-TEP усулининг камроқ травматиклиги фиксациясиз экстраперитонеал пластикани қўллаш имконини беради, сурункали оғриқ синдроми частотасини камайтиради, жарроҳлик харажатларини қисқартиради ва даволаш натижаларини сезиларли яхшилайди.
тўртинчи илмий янгилик: усулни танлашнинг балл алгоритми мушакларнинг ультратовуш атрофияси, чурра ўлчами, тана массаси индекси ва анамнез асосида ишлаб чиқилган ва валидация қилинган бўлиб, юқори прогностик қимматга эга эканлиги аниқланган (асоратлар учун AUC 0,81 ва рецидив учун 0,84). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси (21.01.2026 й. 51-сон буйруғи) ва Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (21.01.2026 й. 251 Ch-сон буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Мушакларнинг ультратовуш атрофияси, чурра ўлчами, тана массаси индекси ва анамнезни ҳисобга олган ҳолда эндовидеожарроҳлик усулини танлашнинг балл алгоритмини жорий этиш жарроҳлик тактикасини индивидуаллаштириш ва оптималлаштириш имконини беради. Алгоритм асоратлар учун AUC 0,81 ва рецидив учун 0,84 қийматлари билан юқори прогностик қимматни намоён этади, бу даволаш сифатини оширади ҳамда беморларнинг яқин ва узоқ муддатли натижаларини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Усул танлаш алгоритмини қўллаш e-TEP гуруҳида госпитализация муддатини 3,8 ± 0,8 койко-кундан 2,9 ± 0,6 койко-кунгача, яъни 0,9 кунга қисқартирди. Бир койко-кун ўртача 500000 сўм деб ҳисобланганда, ҳар бир бемор ҳисобига 450000 сўм тежамкорлик таъминланди. Йилига 100 та операция бажарилганда бу 45000000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: Юқори прогностик қимматга эга (асоратлар учун AUC 0,81 ва рецидив учун 0,84) балл алгоритмини жорий этиш жарроҳлик тактикасини оптималлаштиради, госпитализация муддатини қисқартиради ва соғлиқни сақлаш тизими учун сезиларли иқтисодий самара беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish