Саттаров Умидулла Улашовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг замонавий тенденсиялари (Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичи мисолида)” 09.00.09 – “Маънавий жараёнлар ва технологиялар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fal883
Илмий раҳбар: Тўраев Шавкат Нишонович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.21/2025.27.12.F.01.01.
Расмий оппонентлар: Тўйчиева Сайёра Суярқуловна фалсафа фанлари доктори, профессор; Маматов Махмут фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Ўзбекистон тараққиётининг йанги босқичида ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг замонавий тенденсийаларини ҳамда уларнинг маънавий тараққиётга таъсирини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг онтологик модели ишлаб чиқилиб, унда мазкур феномен шахснинг маънавий ўзлигини шакллантириш, ижтимоий идентификацийасини мустаҳкамлаш ва жамийатга интеграцийалашувини таъминловчи кўп компонентли ижтимоий-фалсафий тизим сифатида консептуаллаштирилган;
глобаллашув ва рақамли трансформацийа шароитида ёшларни қўллаб-қувватлашнинг “институционал–маданий–рақамли интеграцийа” модели таклиф этилиб, унда давлат, фуқаролик жамийати, маҳалла ва рақамли платформалар ўртасидаги функсионал ҳамкорлик механизмлари тизимлаштирилган;
ёшларнинг маънавий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган “Смарт-маънавийат” механизми ишлаб чиқилиб, унинг таркибий индикаторлари сифатида рақамли саводхонлик, ахборот-психологик иммунитет, виртуал коммуникатив маданийат ва селектив тафаккур мезонлари асосланган;
ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш самарадорлигини баҳолашнинг маънавий-аксиологик мезонлари ишлаб чиқилиб, улар асосида ёшларнинг ижтимоий мослашуви, фуқаролик масъулийати, миллий идентитети ва маънавий барқарорлигини аниқловчи комплекс диагностик ёндашув таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон тараққиётининг йанги босқичи мисолида ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг замонавий тенденсийаларига доир ишлаб чиқилган таклифлар ҳамда олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг онтологик модели ишлаб чиқилиб, унда мазкур феномен шахснинг маънавий ўзлигини шакллантириш, ижтимоий идентификацийасини мустаҳкамлаш ва жамийатга интеграцийалашувини таъминловчи кўп компонентли ижтимоий-фалсафий тизим сифатида консептуаллаштирилган илмий таклиф ва тавсийалар асосида биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-158-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон — 2030” стратегийасининг 30, 31, 32, 33 ва 39-мақсадларини амалга оширишга оид давлат дастури ишлаб чиқишда; иккинчидан, ёшлар ўртасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш ва замонавий касбларга ўқитиш йўналишида “Ибрат фарзандлари”, “Устоз”, “Мутолаа”, “Заковат” лойиҳаларини жорий этиш ҳамда оммалаштириш бўйича дастурлар; учинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 312-сон қарори билан тасдиқланган “Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 21-октабрдаги 01-01-21-5672-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг амалий механизмларини, унинг маънавий-ахлоқий асосларини комплекс ўрганишга хизмат қилган;
глобаллашув ва рақамли трансформацийа шароитида ёшларни қўллаб-қувватлашнинг “институционал–маданий–рақамли интеграцийа” модели таклиф этилиб, унда давлат, фуқаролик жамийати, маҳалла ва рақамли платформалар ўртасидаги функсионал ҳамкорлик механизмлари тизимлаштирилган илмий хулосалардан “Ўзбекистон – 2030” стратегийасининг 1.1. Таълим тизими ислоҳотлари 1-12-мақсадларни амалга оширишда ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфларида тайанч ўқув режаси асосида ўқитиш, “Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш” йўналиши доирасида ўқувчиларни ишчи ёки рақамли технологийаларга оид касбларга ўқитиш ҳамда 2022-2026-йилларда мактаб таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур лойиҳалари ишлаб чиқилгани, шунингдек 2025-йил 18-июлда қабул қилинган “Маҳалла еттилиги” аъзолари ва таълим муассасалари ўртасида ёшлар билан ишлашга қаратилган ҳамкорлик механизмини жорий этиш тўғрисида” 38-сон қўшма қарори билан тасдиқланган “ЙЎл харитаси”нинг 3-, 4-, 9-, 13-, 14-бандлари ҳамда 2025-йил 29-октабрда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати бўйича социологик сўровлар ўтказиш дастури ва баҳолаш методологийасини ишлаб чиқиш тўғрисида” 55-сон қўшма қарори билан тасдиқланган “Ёшларга оид давлат сиёсати бўйича социологик сўровлар ўтказиш дастури ва баҳолаш методологийаси” ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 31-октабрдаги 01-33-337-сон маълумотномаси). Натижада ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жараёнини илмий асосланган баҳолаш имконини йаратиб, тарбийавий ишларнинг реал самарадорлигини аниқлаш ва уни бошқарув қарорларига асос сифатида қўллашга хизмат қилган;
ёшларнинг маънавий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган “Смарт-маънавийат” механизми ишлаб чиқилиб, унинг таркибий индикаторлари сифатида рақамли саводхонлик, ахборот-психологик иммунитет, виртуал коммуникатив маданийат ва селектив тафаккур мезонлари асосида вазирнинг 2021-йил 30-сентабрдаги 412-сон буйруғи 1-иловаси билан “Давлат олий таълим муассасаларида тюторлик фаолийатини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом” ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2025-йил 30-октабрдаги 02/17-2025-30-сон маълумотномаси). Натижада ўқитувчи–тютор–талаба ўртасида доимий педагогик мулоқот ва ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали талаба муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этиш механизмларини мукаммаллаштиришга, тарбийа жараёнини рақамли муҳитга интеграцийа қилишга, талабаларнинг мустақил фикрлаши ва муаммоларни ечиш қобилийатини шакллантиришга хизмат қилган;
ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш самарадорлигини баҳолашнинг маънавий-аксиологик мезонлари ишлаб чиқилиб, улар асосида ёшларнинг ижтимоий мослашуви, фуқаролик масъулийати, миллий идентитети ва маънавий барқарорлигини аниқловчи комплекс диагностик ёндашув асосидаги йанги илмий таклиф ва тавсийалардан Ўзбекистон Либерал-демократик партийасининг 2024-йил 7-сентабр куни И Конгрессида тасдиқланган сайловолди дастурида ҳамда шу асосда ишлаб чиқилган иш режанинг 37-38-бандларини йанада такомиллаштириш ва бойитишда кенг фойдаланилган, шу билан биргаликда партийа иш режасига киритилган тадбирларни амалга оширишда ўзига хос манба вазифасини ўтаган ҳамда ушбу тадқиқот хулосалари партийа фаолийатидаги долзарб масалаларни самарали ҳал этишга, тарғибот ишларини йанада йахшилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал-демократик партийасининг 2025-йил 3-нойабрдаги 01-27/475-сон маълумотномаси). Натижада ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат, жамийат ва сиёсий институтлар фаолийатини тизимли асосда йўналтиришга хизмат қилган. У партийа дастурлари ва амалий иш режалари мазмунини бойитиб, тарғибот ишларини илмий асослаш, ёшлар билан ишлаш стратегийасини мақсадли ва самарали ташкил этишга имкон йаратган.