Қуванов Сардор Зокировичнинг
фалсафа доктори(PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маъумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи оми): “Тасаввуф алломалари меросларида маънавий тарбия (Карманалик алломалар мисолида)” 09.00.08 - “Маънавий тарбия”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Fal1694
Илмий раҳбар: Қандаҳаров Анваржон Хасанович, тарих фанлари номзоди (PhD) доц.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.21/2025.2 7 .12.F.01.01
Расмий оппонентлар: Наврўзова Гулчеҳра Нематовна фалсафа фанлари доктори, профессор, профессор; Саидқосимов Акбар Исакҳонович фалсафа фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Карманалик тасаввуф алломалари меросининг ёшлар маънавий тарбиясини шакллантиришдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ориф Деггаронийнинг Баҳоуддин Нақшбанд билан ҳамкорликда Хожагон тариқати таълимотини шакллантириш ва такомиллаштириш жараёнидаги бевосита иштироки илмий жиҳатдан ўрганилиб, тариқат амалиётида хуфя (қалбий) зикрнинг устуворлиги манбавий далиллар асосида тизимли равишда асослантирилди ҳамда “дил ба ёр-у даст ба кор” тамойилининг шаклланишида Ориф Деггаронийнинг ўрни исботланди.
Ориф Деггароний фаолиятида инсоннинг маънавий камолоти, қалб поклиги, ҳалоллик ва саховат фазилатларини тарғиб этиш, шунингдек, маърифатпарварликни улуғлаш ва устоз-шогирдлик анъаналарининг ўзига хос қоидаларини шакллантириш масалалари тизимли равишда таҳлил қилиниб, уларнинг замонавий миллий-маънавий тарбия тизимини ривожлантиришдаги илмий ва амалий аҳамияти очиб берилди.
Худойдод Валийнинг илмий-маънавий мероси комплекс тарзда тадқиқ қилиниб, унда илгари сурилган халқ дарди билан яшаш, бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, ижтимоий адолат, экологик маданият ҳамда нафсни жиловлашга оид ғояларнинг замонавий маънавий тарбия тизимида шахс камолотини таъминлашда методологик асос сифатида хизмат қилиши илмий-манбавий далиллар орқали таснифланди.
Қосим Шайх Азизон фаолиятида намоён бўлган ватанпарварлик, юрт тинчлигини таъминлаш, мамлакат тараққиётига дахлдорлик ҳисси, нафсни жиловлаш ҳамда жамиятда юзага келадиган турли ижтимоий таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган ташаббускорлик каби фазилатлар комплекс таҳлил қилиниб, уларнинг ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясини шакллантиришдаги ўрни ва аҳамияти илмий жиҳатдан далилланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилаётгани бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
Карманалик тасаввуф алломаларининг илмий-маънавий мероси, хусусан, Мавлоно Ориф Деггаронийнинг нақшбандийлик тариқати ривожидаги ўрни, Қосим Шайх Азизон ва Шайх Худойдод Валий фаолиятидаги маънавий тарбия масалаларига оид илмий хулосаларидан “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали ижодкорлари Қувонов Сардор Зокировичнинг “Тасаввуф алломалари меросларида маънавий тарбия (Карманалик алломалар мисолида)” мавзусидаги фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясидан аурим кўрсатувлар ссенарийсини шакллантиришда, хусусан, “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда С. Қувоновнинг тадқиқотларида илгари сурилган тасаввуфнинг маънавий тарбиявиявий жиҳатлари, шунингдек, ҳозирги Навоий вилояти қадим Кармана заминида ўрта асрларда яшаб ўтган тасаввуф алломалари Мавлоно Ориф Деггароний, Боҳауддин Нақшбанд, Шайх Худойдод Валий, Қосим Шайхларнинг ислом дини ва тасаввуф таълимоти ривожига қўшган ҳиссаси ва уларнинг қолдирган мероси, Олим Шайхнинг “Ламохат” асари ҳамда Шайх Худойдод Валийнинг “Маноқиб” асарларининг бугунги маънавий тарбиявий жиҳатларига оид илмий хулосалардан маълумот сифатида фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасаси томонидан берилган 2024-йил 23-августдаги 01-44-182-сон далолатномаси). Натижада, қадимий Кармана ҳудудида жойлашган ислом динига оид зиёратгоҳлар тарихини билиш ва диний қадриятларни англаш, тасаввуф алломалари меросларидаги инсонпарварлик, ватанпарварлик, комил инсон тушунчаси моҳиятини янада кенгроқ ўрганишга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишлари натижадорлигига ижобий таъсир кўрсатган;
ХИВ-ХВ асрларда яшаган карманалик алломалар таълимотининг асоси бўлган меҳнацеварлик, ватанпарварлик, адолатлилик, илм-маърифат ва устоз-шогирдлик каби масалаларни нафақат ёш авлод, балки кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш илгари сурган таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти фаолиятида Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ВИ йўналишида белгиланган “Буюк алломалар ва маъриф атпарвар жадидларнинг маънавий меросини чуқур ўрганиш, илмий-ижодий асарларини кенг тарғиб қилишга доир чора-тадбирлар” 42-банди “Буюк аллома ва маърифатпарвар жадидлар ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш, бой маънавий ва маданий меросларини асраб авайлаш, илмий-ижодий асарларини кенг тарғиб қилиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан берилган 2024-йил 24-апрелдаги № 10/230-сон далолатнома). Натижада, жойларда маънавий-маърифий тадбирларни олиб боришда, маънавий тарбия соҳаларига оид маърузалар тайёрлаш бўйича илмий-назарий хулосалар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Навоий вилояти ҳудудида жойлашган муқаддас қадамжолар, хусусан, Деггарон масжиди ва Ҳазрат Қосим Шайх меъморий мажмуаси тарихи ва алломаларнинг илмий-маънавий меросининг бугунги аҳамиятини илмий нуқтаи назаридан қиёсий-фалсафий таҳлил этишга оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан берилган 2025-йил 29-апрелдаги № 2-15-21-2262-сон далолатнома). Натижада, ёшлар ўртасида зиёрат туризмини ривожлантириш, тарихий шахслар номи билан боғлиқ зиёратгоҳларни кенг тарғиб қилишга бўлган қизиқиш, вилоятда ёшлар учун гид-экскурсоводлар малакасини оширишга хизмат қилган.
Карманалик алломалар таълимотида асосий ўрин тутган меҳнацеварлик, ватанпарварлик, адолатлилик, илм-маърифат ва устоз–шогирдлик каби умуминсоний қадриятларни нафақат ёш авлод, балки кенг жамоатчилик онгида мустаҳкамлашга оид илгари сурган илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурининг баркамол авлод салоҳиятини рўёбга чиқариш деб номлабган И-режасининг 1.1.-ҳамда 1.2.-маънавий тарбия ва сифатли таълим ҳамда миллий маданият ва маънавиятни ривожлантириш, қадриятларни асраш ва бойитиш бандлари ижросини таъминлашда ҳамда маънавий-маърифий тарғибот ишларини ўтказишда дессиртация материалларидан фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Миллий тикланиш демократик партияси марказий кенгаши томонидан берилган 2025-йил 4-ноябрдаги № 02/02-65-сон далолатнома). Натижада, бугунги ёшларни маънавий баркамол қилиб тарбиялаш, уларда ватанпарварлик, меҳнацеварлик ва ижтимоий адолат тушунчаларини шакллантиришда тасаввуф алломалари мероси алоҳида ўрин тутиши исботланган. Шунингдек, бу мерос миллий ғурур, ватанпарварлик, инсонпарварлик хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган кучли маънавиятли баркамол ёшларни тарбиялашга хизмат қилган.