Ермекбаева Халима Ерназар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Интегратив ёндашув асосида талабаларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш методикаси 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6356.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Тошпулатова Маъмурахон Исмаиловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдазимов Азизжан Абдусабирович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интегратив ёндашув асосида талабаларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари педагогик муаммолар эҳтиёжларини фаолиятнинг таркибий қисмларига, интеллектуал сифатларини шахс индивидуал ривожланишининг муҳим омилларига ўзаро интеграциялаш, психологик-педагогик шароитларини фаолликни оширувчи муаммоли технологияларга векторли йўналтиришни диагностик баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш модели инновацион методик тизимни мақсад-натижавий компонентларнинг интеграциялашга билимларга комплекс яхлитлигини таъминлаш, “фан – таълим – тарбия – интеграция - амалиёт” узвийлигини дидактик мақсад ва технологияларга мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг ижодий фаолиятини ривожлантиришда интегратив ёндашувга асосланган ўқитиш методикаси таълим мазмунини касбга йўналтирилган ҳолда рационал интеграциялаш, тайёргарлик даражасини рағбатлантирувчи методларга интенсификациялаш ва рақамли дастурий воситаларни самарали қўллаш асосида такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларнинг ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг самарадорлиги фаол ва мустақил субект сифатида шаклланишини янги ғоялар ва муаммоларга ижодий ечим топиш, ўзгарувчан шароитларга тезда мослашиш, янги стратегик вазиятларни чуқур таҳлил қилиш ва тўғри хулоса чиқаришга йўналтириш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив ёндашув асосида талабаларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш бўйича илмий натижалари:
талабаларнинг ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари педагогик муаммолар эҳтиёжларини фаолиятнинг таркибий қисмларига, интеллектуал сифатларини шахс индивидуал ривожланишининг муҳим омилларига ўзаро интеграциялаш, психологик-педагогик шароитларини фаолликни оширувчи муаммоли технологияларга векторли йўналтиришни диагностик баҳолаш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялардан “Билимлендириw менежменти” номли дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 28 августдаги 22-01-555/22 рақамли маълумотномаси). Натижада интегратив ёндашув асосида талабаларнинг ижодий фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилган;
талабаларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш модели инновацион методик тизимни мақсад-натижавий компонентларнинг интеграциялашга билимларга комплекс яхлитлигини таъминлаш, “фан – таълим – тарбия – интеграция - амалиёт” узвийлигини дидактик мақсад ва технологияларга мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан “Креатив педагогика” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 28 августдаги 22-01-555/22 рақамли маълумотномаси). Натижада педагогикага оид фанлар бўйича интерфаол амалий машғулотларни ташкил этиш самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларнинг ижодий фаолиятини ривожлантиришда интегратив ёндашувга асосланган ўқитиш методикаси таълим мазмунини касбга йўналтирилган ҳолда рационал интеграциялаш, тайёргарлик даражасини рағбатлантирувчи методларга интенсификациялаш ва рақамли дастурий воситаларни самарали қўллаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан “Билимлендириw менежменти” номли дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 28 августдаги 22-01-555/22 рақамли маълумотномаси). Натижада педагогика туркум фанларининг мазмунини бойитишга хизмат қилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларнинг ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг самарадорлиги фаол ва мустақил субект сифатида шаклланишини янги ғоялар ва муаммоларга ижодий ечим топиш, ўзгарувчан шароитларга тезда мослашиш, янги стратегик вазиятларни чуқур таҳлил қилиш ва тўғри хулоса чиқаришга йўналтириш асосида оширилган тавсиялардан “Креатив педагогика” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 28 августдаги 22-01-555/22 рақамли маълумотномаси). Натижада интегратив ёндашув асосида талабаларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш самарадорлигининг ортишига эришилган