Гулямова Азиза Анвар қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак олигофренопедагогларни касбий компетентлигини ривожлантириш”, 13.00.03 - Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Ped1131.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий  педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абидова Назокат Қутбитдиновна, педагогика фанлари бойича фалсафа доктори, (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий  педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор;  Арсланова Мадина Мансуровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак олигофренопедагогларни касбий компетентлигини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак олигофренопедагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари  махсус педагогик билимларни дидактик алгоритмлашнинг когнитив, фаолиятли ва рефлексив компонентларига яхлит комбинациялаш, қайта алоқани субект-субект интеграциясига коопорациялашни коррексион баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак олигофренопедагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш модели мустақил фаолиятни полисубъектлик,   прогностиклик, даражалилик хусусиятларига классификациялаш,  ўқув-касбий босқичларни дидактик синтез мазмунига инидентив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак олигофренопедагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш технологияси жараён субектларининг ижодий ҳамкорлигини “Блок-модулли”, “Контекстли” “Ўйинли” таълим технологияларига мос амалий интеграциялаш, интегратив элементларини прогностик лойиҳалашга векторли йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак олигофренопедагогларнинг касбий компетентлигини самарадорлиги мақсадли-натижага йўналтирилган жараённи когнитив, фаолиятли ва рефлексив компонентларга ўзаро боғлиқлигини таъминлаш,  коррексион ташхислашни критериал диагностика воситаларига босқичма-босқич  жорий этиш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак олигофренопедагогларни методик компетенсияларни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот натижалари: 
бўлажак олигофренопедагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари  махсус педагогик билимларни дидактик алгоритмлашнинг когнитив, фаолиятли ва рефлексив компонентларига яхлит комбинациялаш, қайта алоқани субект-субект интеграциясига коопорациялашни коррексион баҳолаш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Хусусий методикалар” (Тарих фанини ўқитиш методикаси) ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сонли буйруғи). Натижада, бу бўлажак олигофренопедагогларнинг касбий компетентлигини таркибий тузилмасини аниқлаштириш имконини берган;
  бўлажак олигофренопедагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш модели мустақил фаолиятни полисубъектлик,   прогностиклик, даражалилик хусусиятларига классификациялаш,  ўқув-касбий босқичларни дидактик синтез мазмунига инидентив мослаштириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар “Хусусий методикалар” (Тарих фанини ўқитиш методикаси) ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сонли буйруғи). Натижада, мустақил таълим жараёнида бўлажак олигофренопедагогларнинг касбий компетентлигини ташҳислаш имконини яратилган;
бўлажак олигофренопедагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш технологияси жараён субектларининг ижодий ҳамкорлигини “Блок-модулли”, “Контекстли” “Ўйинли” таълим технологияларига мос амалий интеграциялаш, интегратив элементларини прогностик лойиҳалашга векторли йўналтириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар асосида “Хусусий методикалар” (Тарих фанини ўқитиш методикаси) ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сонли буйруғи). Натижада, бўлажак олигофренопедагогларнинг касбий маҳоратини узлюксиз ошириб бориш механизмини такомиллаштириш имконияти яратилган;
бўлажак олигофренопедагогларнинг касбий компетентлигини самарадорлиги мақсадли-натижага йўналтирилган жараённи когнитив, фаолиятли ва рефлексив компонентларга ўзаро боғлиқлигини таъминлаш,  коррексион ташхисланишни критериал диагностика воситаларига босқичма-босқич  жорий этиш асосида  такомиллаштиришга оид таклифлардан “Хусусий методикалар”  (Тарих фанини ўқитиш методикаси) ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сонли буйруғи). Натижада, бўлажак олигофренопедагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш сифат даражаси такомиллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish