Қулматов Зулфиқор Зафар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогик экспериментни моделлаштиришнинг электрон дастурий таъминотини такомиллаштириш” 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped1663.
Илмий раҳбар: педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Абдуқодирова Патмахон Турсунбоевна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Ped.04.03.
Расмий оппонентлар: Каюмова Насиба Ашуровна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор (илмий Кенгаш аъзоси), Атамуротов Расулжон Кадиржанович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PHD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогик экспериментни моделлаштиришнинг электрон дастурий таъминотини такомиллаштириш ва амалиётга жорий этишга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогик экспериментни моделлаштиришда дастурий таъминотдан фойдаланишнинг ташкилий-дидактик имкониятлари таълим натижалари самарадорлигини баҳолаш индикаторларини танлашда субектлар фаолияти прогнозини миқдор ва сифат мутаносиблигида интерактивлик ва дифференциация тамойили устуворлигида таъминлаш асосида аниқлаштирилган; 
педагогик экспериментни моделлаштиришда электрон дастурий таъминот модификацияларидан фойдаланиш  модели тажрибада қўлланилувчи методлар ва ресурсларнинг ўзаро импулсив комбинациясини визуал таҳлил ва графикли мониторинг қайдларига кўра персоналлаштирилган муҳитда қатий ва эркин регламентларда қўллаш асосида такомиллаштирилган;  
педагогик экспериментни моделлаштиришда электрон дастурий таъминотдан фойдаланиш технологиялари талабаларнинг тезкор таҳлил ва рационал қарор кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган “Cалcулатор МатҳСтатистика”ни якка ва фронтал ишлаш интеграциясида уникал мини экспериментлар амалиётида қўллаш орқали такомиллаштирилган;  
педагогик эксперимент натижадорлигини таъминлашда электрон дастурий таъминот модификацияларидан фойдаланишнинг самарадорлиги эксперимент структурасида мослашувчан интерактив электрон буйруқларнинг функсионал ва техник талабларга кўра талабаларнинг рақамли мобиллиги даражаларида таҳрирланишини дидактик таъминлаш асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фанлараро интеграция асосида бўлажак математика ўқитувчиларининг фан компетенциясини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижаларига кўра:
педагогик экспериментни моделлаштиришда электрон дастурий таъминот модификацияларидан фойдаланиш  модели тажрибада қўлланилувчи методлар ва ресурсларнинг ўзаро импулсив комбинациясини визуал таҳлил ва графикли мониторинг қайдларига кўра персоналлаштирилган муҳитда қатий ва эркин регламентларда қўллашга оид тавсиялари "Педагогик дастурий воситалар" ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғига асосан № 537343-сонли рухсатнома). Натижада, замонавий ўқув жараёнида бўлажак ўқитувчиларининг фаолиятида самарадорлик ошган;
педагогик экспериментни моделлаштиришда электрон дастурий таъминотдан фойдаланиш технологиялари талабаларнинг тезкор таҳлил ва рационал қарор кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган “Cалcулатор МатҳСтатистика”ни якка ва фронтал ишлаш интеграциясида уникал мини экспериментлар амалиётида қўллашга оид таклифлари "Wеб дастурлаш" ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғига асосан № 537497-сонли рухсатнома). Натижада, педагогик экспериментларни моделлаштиришни дастурий таъминотини такомиллаштирилишига ва замонавий технологиялардан унумли фойдаланишга эришилган.
педагогик эксперимент натижадорлигини таъминлашда электрон дастурий таъминот модификацияларидан фойдаланишнинг самарадорлиги эксперимент структурасида мослашувчан интерактив электрон буйруқларнинг функсионал ва техник талабларга кўра талабаларнинг рақамли мобиллиги даражаларида таҳрирланишини дидактик таъминлашга оид таклифларидан Эрасмус+ дастурининг “Марказий Осиёда “БигДата Интеллигент Аналйсис” бўйича ўқув ва илмий марказларни ташкил қилиш ва курсларни ишлаб чиқиш”  халқаро амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида яратилган ўқув илмий муҳит ҳамда таълим жараёнларида фойдаланилган (Бухоро давлат техника университетининг 2026-йил 30-мартдаги 01/04-105-сонли маълумотномаси). Натижада, замонавий ўқув жараёнида педагоглар фаолияти унумдорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish