Қаюмова Гулшодахон Мухаммаджон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогик амалиёт жараёнида бўлажак логопедларнинг касбий масъулиятини ривожлантириш технологиялари”, 13.00.03 – Махсус педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped646
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Қодирова Ферузахон Усмановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Ped.04.03
Расмий оппонентлар: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Маҳмудова Мадина Собирхоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак логопедларнинг касбий масъулиятини педагогик амалиёт жараёнида ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
    бўлажак логопедларда касбий масъулиятни шакллантиришнинг дидактик хусусиятлари масъулият ва компетенсия тушунчаларининг шахсий ва касбий фаоллик контекстидаги интеграциясини педагогик ҳаракатлар комплексига йўналтирилган муҳитда самарадорлик эффектига кўра таъминлаш асосида аниқлаштирилган; 
бўлажак логопедларда касбий масъулиятни шакллантириш модели ўқув жараёнини лойиҳалашнинг касбий қадриятлар тизимини барқарорлаштирувчи деонтологик ёндашувларни даврий мониторинга йўналтирилган диагностика жараёнига шахсий қарор ва жамоавий хулосалар мутаносиблигида сингдириш асосида такомиллаштирилган;
педагогик амалиёт жараёнида касбий масъулиятни шакллантириш технологиялари талабаларда касбий бурч ва таняч компетенсияларни интенсив шакллантирувчи методик тажрибаларни мустақил таълим амалиётида интерактивлик тавсифига кўра қўллаш асосида такомиллаштирилган;  
бўлажак ўқитувчиларда педагогик масъулиятнинг шаклланганлигини баҳолаш мезонлари касбий фаолиятга доир трансформацион кейсларни индивидуал лойиҳалаштирилган “одам-обект-муҳит” имитациясида иерархик муносабатда қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Махсус педагогика ёʼналиши талабаларининг педагогик амалиёти жараёнида касбий масъулиятини ривожлантириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак логопедларда касбий масъулиятни шакллантиришнинг дидактик хусусиятлари масъулият ва компетенсия тушунчаларининг шахсий ва касбий фаоллик контекстидаги интеграциясини педагогик ҳаракатлар комплексига йўналтирилган муҳитда самарадорлик эффектига кўра таъминлашга доир таклифлари “Мутахассисликка кириш (Махсус педагогика)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 07-октябрдаги 387-сон буйруғига асосан 881777-сон гувоҳномаси). Натижада, педагогик амалиёт жараёнини касбий йўналтиришнинг инновацион муҳитини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак логопедларда касбий масъулиятни шакллантириш модели ўқув жараёнини лойиҳалашнинг касбий қадриятлар тизимини барқарорлаштирувчи деонтологик ёндашувларни даврий мониторингга йўналтирилган диагностика жараёнига шахсий қарор ва жамоавий хулосалар мутаносиблигида сингдиришга оид тавсиялари “Технология фанини ўқитиш методикаси”  номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сон буйруғига асосан 142707-сон гувоҳномаси). Натижада, касбий фаолиятда коррексион-педагогик жараённи самарали моделлаштиришга тайёрлашнинг деонтологик ёндашувларидан фойдаланиш имконияти яратилган;
педагогик амалиёт жараёнида касбий масъулиятни шакллантириш технологиялари талабаларда касбий бурч ва таянч компетенсияларни интенсив шакллантирувчи методик тажрибаларни мустақил таълим амалиётида интерактивлик тавсифига кўра қўллашга оид таклифлари оид таклифлари республика бўйича Чирчиқ давлат педагогика университети, Қўқон давлат университети, Нукус давлат педагогика институтининг ўқув жараёни амалиётига жорий этилган (Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис республика марказининг 30-апрел 2026-йилдаги 01/10-01-165-сон маълумотномаси). Натижада, педагогик амалиёт жараёнида талабаларнинг касбий масъулият кўникмаларини интенсив ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish