Юлдашов Абдумумин Абдугопировичнинг 
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Рақамли муҳитда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ. (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Yu320
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.Yu.01.03
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Рузиназаров Шухрат Нуралиевич, юридик фанлар доктори, профессор Камалов Ойбек Ахматович, юридик фанлар доктори, Сафоева Садоқат Мусоевна
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли муҳитда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, хусусан ҳуқуқни қўллаш амалиётидан келиб чиқиб, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектларининг фуқаролик-ҳуқуқий мақоми ва унинг ҳимояси билан боғлиқ масалаларни илмий-назарий, қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилиш, соҳага оид халқаро ҳужжатлар ҳамда хорижий мамлакатлар қонунчилиги нормаларини миллий қонунчиликка қўллаш механизмини ишлаб чиқиш ва таклиф беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муаллифлик ҳуқуқига нисбатан мулкий ҳуқуқларнинг муаллифнинг вафотидан кейин етмиш йил давомида амал қилиши ҳамда муаллиф, турдош ҳуқуқлар эгаси ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг айби даражасидан келиб чиқиб иш муомаласи одатларини ҳисобга олган ҳолда зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда тўланиши лозим бўлган товонни тўлашини талаб қилишга ҳақли эканлиги асослантирилган;
ноширлик фаолиятида муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий вазифалари муаллифлик ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашдан, шунингдек контрафакт маҳсулотни ишлаб чиқариш ва тарқатишга қарши курашишдан иборат эканлиги, нашриёт муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонунчилик талабларига, ноширлик фаолияти соҳасидаги техник регламентлар (миллий стандартлар), ноширлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиши ҳамда нашрнинг чиқарилишига доир маълумотлар таркибига муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш белгиси кириши асослантирилган;
реклама тўлиқ ёки қисман муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар обекти бўлиши мумкинлиги, бу ҳолда муаллифлик ҳуқуқи ҳамда турдош ҳуқуқлар муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунчиликка ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳимоя қилиниши лозимлиги асослаб асослантирилган;
маданий фаолият соҳасида фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш (муаллифлик ҳуқуқи) ҳамда улардан фойдаланиш, ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабел орқали эшиттириш ва намойиш этиш ташкилотларининг эшиттиришлари ҳамда кўрсатувларини яратиш ва улардан фойдаланиш (турдош ҳуқуқлар) билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муносабатлар муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунчилик билан тартибга солиниши асослантирилган; 
ижодий жамоаларнинг ва ижрочиларнинг хорижий мамлакатлар ҳудудидаги гастроллари муаллифлик ҳуқуқига ва турдош ҳуқуқларга риоя этилишини таъминлайдиган шартномалар асосида амалга ошириши асослантирилган;
электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларига нисбатан барча шахсий ва мулкий ёки шартномага кўра фақат мулкий ҳуқуқларга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг жисмоний ёки юридик шахслари дастурлар ёки маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга эканлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли муҳитда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, амалиётдаги мавжуд бўшлиқларни тартибга солиш ва ҳал қилиш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг вафотидан кейин етмиш йил давомида амал қилиши тўғрисидаги ҳамда муаллиф, турдош ҳуқуқлар эгаси ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг айби даражасидан келиб чиқиб иш муомаласи одатларини ҳисобга олган ҳолда зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда тўланиши лозим бўлган товонни тўлашини талаб қилишга ҳақли эканлиги ҳақидаги таклифлардан тегишли равишда Ўзбекистон Республикасининг 20.07.2006-йилдаги ЎРҚ–42-сон “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуни 35-моддаси биринчи қисми ва 65-моддаси биринчи қисми бешинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 18-майдаги 
06-13/16-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар муаллифлик ҳуқуқи муҳофаза муддатини узайтириш орқали муаллиф ва ҳуқуқ эгаларининг манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга ҳамда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларга оид қонунчиликка товон институтини жорий этишга хизмат қилган;
ноширлик фаолиятида муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий вазифалари муаллифлик ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашдан иборат эканлиги ва нашрнинг чиқарилишига доир маълумотлар таркибига муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш белгиси кириши ҳамда нашриёт муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонунчилик талабларига, ноширлик фаолияти соҳасидаги техник регламентлар, ноширлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиши ҳақидаги таклифлар тегишли равишда Ўзбекистон Республикасининг 26.11.2021-йилдаги “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ–731-сон Қонуни 7-моддаси, 15-моддаси тўртинчи қисми учинчи хатбошиси ҳамда 24-моддаси учинчи қисми еттинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари томонидан имзоланган 2022-йил 
10-августдаги 02/4-142-сон далолатнома). Ушбу таклифлар ноширлик фаолиятида муаллифлик ҳуқуқи ҳимоясини таъминлашга доир мавжуд қоида ва стандартларни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
реклама тўлиқ ёки қисман муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар обекти бўлиши мумкинлиги, бу ҳолда муаллифлик ҳуқуқи ҳамда турдош ҳуқуқлар муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунчиликка ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳимоя қилиниши лозимлигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 07.06.2022-йилдаги ЎРҚ–776-сон “Реклама тўғрисида”ги Қонуни 4-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 18-августдаги 06-13/2094-сон далолатномаси). Ушбу таклиф реклама маҳсулотига нисбатан муаллифлик ҳуқуқи ёки турдош ҳуқуқлар режимини қўллашга имкон берган;
маданий фаолият соҳасида фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш (муаллифлик ҳуқуқи) ҳамда улардан фойдаланиш, ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабел орқали эшиттириш ва намойиш этиш ташкилотларининг эшиттиришлари ҳамда кўрсатувларини яратиш ва улардан фойдаланиш (турдош ҳуқуқлар) билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муносабатлар муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунчилик билан тартибга солинишига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 20.01.2021-йилдаги ЎРҚ–668-сон “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуни 17-моддаси биринчи хатбошисига ўзгартириш киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 18-августдаги 06-13/2094-сон далолатномаси). Ушбу таклиф маданий фаолият соҳасида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларга риоя қилиш қоидаларини қонунда мустаҳкамлашга хизмат қилган; 
ижодий жамоаларнинг ва ижрочиларнинг хорижий мамлакатлар ҳудудидаги гастроллари муаллифлик ҳуқуқига ва турдош ҳуқуқларга риоя этилишини таъминлайдиган шартномалар асосида амалга оширилади деган таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 20.01.2021-йилдаги ЎРҚ–668-сон “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуни 22-моддаси иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 
18-августдаги 06-13/2094-сон далолатномаси). Ушбу таклиф ижодий-гастрол фаолиятида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларга риоя этилишини таъминлашга хизмат қилган;
Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларига нисбатан барча шахсий ва мулкий ёки шартномага кўра фақат мулкий ҳуқуқларга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг жисмоний ёки юридик шахслари дастурлар ёки маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 06.05.1994-йилдаги 1060–ХИИ-сон “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий муҳофазаси тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси биринчи қисмига ўзгартириш киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 22-августдаги 61-сон далолатномаси). Ушбу таклиф Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини ихтиёрий рўйхатга олиш тизимини қонунда мустаҳкамлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish