Худайназарова Дилноза Гафуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фармацевтика корхоналарида харажатлар бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш”, 08.00.08. - Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt6122
Илмий раҳбар: Боронов Бобур Фарходович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар: Курбанов Зият Ниязович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Ҳотамов Комил Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети. 
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Фармацевтика корхоналарида харажатлар бухгалтерия ҳисобини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фармацевтика корхоналарида хом ашё ва материалларнинг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби таъминот босқичи таркибидаги билвосита харажатларни “хом ашё ва материалларни харид қилиш жараёни”га оид жами харажатлар қийматига нисбатан тақсимлаш орқали такомиллаштирилган;
фармацевтика корхоналарида ишлаб чиқариш харажатларини бизнес жараёнларига мувофиқ “ёрдамчи ишлаб чиқариш-асосий ишлаб чиқариш-оралиқ лаборатория синовларини ўтказиш-фармацевтика маҳсулотларини қадоқлаш” жараёнлари бўйича ҳисобга олиш орқали фармацевтика маҳсулотлари таннархини аниқлаш таклифи асосланган;
фармацевтика маҳсулотларини рақамли маркировкалаш харажатларини назорат тадбирлари билан боғлиқлиги асосланиб, ҳисоб сиёсатига 9450-“Фармацевтика маҳсулотларини сотиш ва уларнинг сифати билан боғлиқ назорат тадбирлари харажатларини ҳисобга олувчи счётлар” номли синтетик счётни киритиш орқали таннархни пасайтириш таклиф этилган;
молиявий ҳисоботга дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар бўйича сотилган маҳсулотларнинг қайтиши, сотиш бўйича чегирма, сотишдан тузатилган соф тушум, таннарх рентабеллиги, фармацевтика маҳсулотлари маржаси кўрсаткичларини очиб берувчи “Фармацевтика маҳсулотларини сотишдан молиявий натижалар” номли махсус илова шаклини киритиш асосида молиявий натижаларни аниқлашга доир ахборотлар қамрови кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фармацевтика корхоналарида харажатлар бухгалтерия ҳисобини такомиллаштиришга оид ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
фармацевтика корхоналарида хом ашё ва материалларнинг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби таъминот босқичи таркибидаги билвосита харажатларни “хом ашё ва материалларни харид қилиш жараёни”га оид жами харажатлар қийматига нисбатан тақсимлаш орқали такомиллаштириш бўйича таклифи “Бухгалтерия ҳисоби ахборот тизимлари” номли дарсликка ҳамда «Самарканд-Энгланд Эcо-Медиcал» МЧЖ ҚК ва «Баян Медиcал» МЧЖ ҚКлари томонидан ҳисоб сиёсатига киритилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Кенгашининг 2025-йил 31-октябрдаги 3-сон қарори, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар Миллий ассоциациясининг 2026-йил 23-апрелдаги 23/ММ-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши фармацевтика корхоналарида хом ашё ва материалларнинг бошланғич қийматини реал аниқлашга ҳамда материалларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қисқартиришга хизмат қилиб, хом ашё ва материаллар таркибидаги “Полипропилен гранула” ҳамда “Сорбитол Неосорб”, “Поттасиум ДЛ-Аспартате” ва “Магнесиум ДЛ-Аспартате” субстанциялари бўйича харажатларни 3,9 фоизга пасайтириш имконини берган.
фармацевтика корхоналарида ишлаб чиқариш харажатларини бизнес жараёнларига мувофиқ “ёрдамчи ишлаб чиқариш-асосий ишлаб чиқариш-оралиқ лаборатория синовларини ўтказиш-фармацевтика маҳсулотларини қадоқлаш” жараёнлари бўйича ҳисобга олиш орқали фармацевтика маҳсулотлари таннархини аниқлаш бўйича таклифи “Самарқанд Дори-Дармон” АЖ, «Самарканд-Энгланд Эcо-Медиcал» МЧЖ ҚК ва «Баян Медиcал» МЧЖ ҚКлари томонидан ҳисоб сиёсатига киритилган (Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар Миллий ассоциациясининг 2026-йил 23-апрелдаги 23/ММ-сон, “Самарқанд Дори-Дармон” АЖнинг 2026-йил 23-февралдаги ХБ-07/28-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши фармацевтика маҳсулотлари таннархини бизнес жараёнларининг ҳар бир босқичи бўйича алоҳида ҳисоб-китоб қилиш орқали аниқлашга, ишлаб чиқариш харажатларини назорат қилишга ҳамда бухгалтерия ҳисоботларининг шаффофлигини оширишга хизмат қилган;
фармацевтика маҳсулотларини рақамли маркировкалаш харажатларини назорат тадбирлари билан боғлиқлиги асосланиб, ҳисоб сиёсатига 9450-“Фармацевтика маҳсулотларини сотиш ва уларнинг сифати билан боғлиқ назорат тадбирлари харажатларини ҳисобга олувчи счётлар” номли синтетик счётни киритиш орқали таннархни пасайтириш бўйича таклифи “Самарқанд Дори-Дармон” АЖ, «Самарканд-Энгланд Эcо-Медиcал» МЧЖ ҚК ва «Баян Медиcал» МЧЖ ҚКлари томонидан ҳисоб сиёсатига киритилган (Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар Миллий ассоциациясининг 2026-йил 23-апрелдаги 23/ММ-сон, “Самарқанд Дори-Дармон” АЖнинг 2026-йил 23-февралдаги ХБ-07/28-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фармацевтика маҳсулотлари таннархини пасайтиришга ҳамда бошқарувни ушбу жараёнларга оид узлюксиз ахборот билан таъминлаш орқали самарали сифат назоратини йўлга қўйишга хизмат қилган. Бу орқали фармацевтика маҳсулотларининг ишлаб чиқариш таннархи ҳамда таннархдан арзон баҳоларда сотиладиган ҳолларда юзага келадиган қўшимча ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи базасини 4,5 фоизга пасайтиришга эришилган;
молиявий ҳисоботга дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар бўйича сотилган маҳсулотларнинг қайтиши, сотиш бўйича чегирма, сотишдан тузатилган соф тушум, таннарх рентабеллиги, фармацевтика маҳсулотлари маржаси кўрсаткичларини очиб берувчи “Фармацевтика маҳсулотларини сотишдан молиявий натижалар” номли махсус илова шаклини киритиш асосида молиявий натижаларни аниқлашга доир ахборотлар қамровини кенгайтириш бўйича таклифи “Самарқанд Дори-Дармон” АЖ, «Самарканд-Энгланд Эcо-Медиcал» МЧЖ ҚК ва «Баян Медиcал» МЧЖ ҚКлари томонидан ҳисоб сиёсатига киритилган (Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар Миллий ассоциациясининг 2026-йил 23-апрелдаги 23/ММ-сон, “Самарқанд Дори-Дармон” АЖнинг 2026-йил 23-февралдаги ХБ-07/28-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши фармацевтика корхоналарида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишга, ички ва ташқи ахборот фойдаланувчиларнинг корхона харажатларига оид ахборотларга бўлган эҳтиёжларини тўлиқроқ қондиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish