Отаниёзов Орифжон Отахоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий иқтисодиётни модернизациялаш шароитида чарм-поябзал саноатининг иқтисодий самарадорлигини ошириш”, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt4892.
Илмий раҳбар: Азимова Феруза Пайзиевна, иқтисодиёт бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тоъқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тоъқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.I.21.02-рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хотамов Ибодулла Саъдуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор; Уктамов Хусниддин Фахриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси чарм-поябзал саноати корхоналари иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “иқтисодий самарадорлик” тушунчаси натижанинг ташкилот мақсадларига мос келадиган юқори молиявий кўрсаткичларга эришиш билан тавсифланадиган сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш учун муқобил шароитларни яратишга боғлиқ бўлган ташкилотнинг фаолияти натижасининг унга эришишига сарфланган харажатларига нисбати нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
корхона иқтисодий фаолиятидан олинган фойданинг мулк эгалари ўртасида рағбатлантириш кўринишида тўланадиган ҳамда корхона иқтисодий самарадорлигини ошириш учун йўналтириладиган қисмлари ўртасидаги муқобил нисбатларини аниқлаш асосида ривожланиш стратегияларини танлаш асосланган;
чарм-поябзал корхонасининг замонавий ҳолати ва истиқбол моделидан келиб чиққан ҳолда иқтисодий самарадорлигини баҳолашни “чарм-поябзал корхонасининг мақсадли прогноз кўрсаткичларига эришиш” ёндашуви асосида амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
чарм-поябзал саноати ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи омилларнинг эконометрик модели асосида “БЛАCКСТОНЕ” масъулияти чекланган жамият ва “Умид фашион гранд” хусусий корхонасининг 2030-йилга қадар маҳсулот сотишдан умумий тушуми ҳажми прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик саноати корхоналари асосий ишлаб чиқаришлари бизнес-жараёнларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга коъра натижанинг ташкилот мақсадларига мос келадиган юқори молиявий коърсаткичларга эришиш билан тавсифланадиган сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш учун муқобил шароитларни яратишга боғлиқ боълган ташкилотнинг фаолияти натижасининг унга эришишига сарфланган харажатларига нисбати сифатида такомиллаштирилган “иқтисодий самарадорлик” тушунчаси мазмуни олий таълим муассасалари талабалари учун моължалланган “Саноат иқтисодиёти” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2026-йил 23-февралдаги 55-сонли буйруғи). Мазкур тушунчанинг янги мазмунда киритилиши олий таълим муассасалари талабалари ҳамда боълғуси мутахассисларнинг саноат корхоналарида иқтисодий самарадорлик ва уни баҳолаш тизими борасидаги билим ва коъникмаларини кенгайтириш имконини яратган;
Корхона иқтисодий фаолиятидан олинган фойданинг мулк эгалари оъртасида рағбатлантириш коъринишида тоъланадиган ҳамда корхона иқтисодий самарадорлигини ошириш учун йоъналтириладиган қисмлари оъртасидаги муқобил нисбатларини аниқлаш асосида ривожланиш стратегияларини танлаш боъйича таклиф “Оъзчармсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (“Оъзчармсаноат” уюшмасининг 2025-йил 10-сентябрдаги 01-07/2506-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Умид фашион гранд” хусусий корхонаси соф фойдаси 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 20,59 % га ошган;
Чарм-поябзал корхонасининг замонавий ҳолати ва истиқбол моделидан келиб чиққан ҳолда иқтисодий самарадорлигини баҳолашни “чарм-поябзал корхонасининг мақсадли прогноз коърсаткичларига эришиш” ёндашуви асосида амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини асослашга оид таклиф “Оъзчармсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (“Оъзчармсаноат” уюшмасининг 2025-йил 10-сентябрдаги 01-07/2506-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “БЛАCКСТОНЕ” МЧЖ корхонасида сотилган маҳсулот ҳажми коърсаткичи 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 7,89 % га ошган;
Чарм-поябзал корхоналарининг соф фойда коърсаткичига таъсир қилувчи омилларнинг эконометрик моделлари асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз коърсаткичлари “Оъзчармсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (“Оъзчармсаноат” уюшмасининг 2025-йил 10-сентябрдаги 01-07/2506-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2030-йилда 2024-йилга нисбатан соф фойда коърсаткичи “БЛАCКСТОНЕ” МЧЖ корхонасида 21,6 фоизга, “Умид фашион гранд” хусусий корхонасида 26,0 фоизга ошиши баҳоланган.