Туйчиев Анваржон Мухторжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Транспортда туристик хизматларни бошқариш механизмини  такомиллаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)”,  08.00.13 – Менежмент ва 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5873
Илмий раҳбарлар: Саматов Ғаффор Аллақулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Равшанов Малик Наимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.10/2025.27.12.I.01.09
Расмий оппонентлар: Шодиева Гулнора Мардиевна, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Тоҳир Абдурашидович, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти профессори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади транспортда туристик хизматларни бошқариш механизмини такомиллаштириш билан боғлиқ илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “транспортда туристик хизматларни бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни туристик ҳаракатланишга хизмат қилувчи транспорт, сервис ва ахборот ресурсларини оптимал бирлаштириш орқали туристик талабни қондириш, хизматлар узлюксизлигини таъминлаш ва туризм бозорида рақобатбардошликни оширишга қаратилган иқтисодий механизм нуқтайи назаридан такомиллаштирилган; 
ҳудудга ташриф буюрувчи туристлар сони, транспорт хизматлари ва соҳага киритилган инвестициялар ҳажмига кўра тузилган эконометрик модел асосида Қашқадарё вилоятининг туризм хизматлари ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган;
транспорт-туризм мажмуасини ҳудудий бошқарув механизмининг марказий бўғини ҳамда амалда бирлаштирувчи механизми сифатида шаклланишини таъминловчи “Транспорт-туризм мажмуаси шўбаси”ни жорий этиш орқали ҳудуднинг хизматлар занжиридаги барча бўғинларни бирлаштирувчи институционал тузилмаси асосланган;
туристик манзиллар кесимида уларнинг жойлашуви, жозибадорлиги ҳамда кўрсатиладиган хизматлар савияси каби кўрсаткичларга биноан Қашқадарё вилояти туристик дестинацияларининг транспорт жиҳатдан оптимал тур-маршрутлари асосида “Саҳродан – музликкача” магистрали кўринишидаги ўзаро боғланган маршрутлар портфели шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Транспортда туристик хизматларни бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “транспортда туристик хизматларни бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини туристик ҳаракатланишга хизмат қилувчи транспорт, сервис ва ахборот ресурсларини оптимал бирлаштириш орқали туристик талабни қондириш, хизматлар узлюксизлигини таъминлаш ва туризм бозорида рақобатбардошликни оширишга қаратилган иқтисодий механизм нуқтайи назаридан такомиллаштиришга оид назарий маълумотлардан олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган “Минтақавий туризм ресурслари” фанидан 61010100 – “Туризм ва меҳмондўстлик” таълим йўналиши 2-курс бакалавриат талабалари ва профессор-ўқитувчилар учун ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат транспорт университети ректорининг 2025-йил 20-майдаги июлдаги 136-У-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда “хизмат кўрсатиш” ва “сервис” атамаларининг мазмуни транспортда йўловчиларга туристик хизматлар кўрсатишни бошқариш  тизимида янги хизмат турларини яратиш, ривожлантириш ва амалга оширишга қаратилган тушунчаларни тавсифлаш, тизимлаштириш ва шакллантириш орқали такомиллаштириш бўйича назарий билимларни янада ошириш имкони яратилган;
ҳудудга ташриф буюрувчи туристлар сони, транспорт хизматлари ва соҳага киритилган инвестициялар ҳажмига кўра тузилган эконометрик модел асосида Қашқадарё вилоятининг туризм хизматлари ҳажмининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз қийматлари Қашқадарё вилояти Туризм бошқармаси томонидан туризм хизматларини 2030-йилгача такомиллаштириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 7-августдаги 03-10-17-7592-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилоятига ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ҳисобига ҳудуднинг туристик хизматлари ҳажмини ошириш имкониятлари аниқланган;
транспорт-туризм мажмуасини ҳудудий бошқарув механизмининг марказий бўғини ҳамда амалда бирлаштирувчи механизми сифатида шаклланишини таъминловчи “Транспорт-туризм мажмуаси шўбаси”ни жорий этиш орқали ҳудуднинг хизматлар занжиридаги барча бўғинларни бирлаштирувчи институционал тузилмаси асослаш билан боғлиқ таклиф Қашқадарё вилояти Туризм бошқармаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 7-августдаги 
03-10-17-7592-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида транспорт-туризм мажмуаси шўбасини жорий этиш орқали ҳудудларда туристик хизматларни самарали бошқариш имкони яратилган;
туристик манзиллар кесимида уларнинг жойлашуви, жозибадорлиги ҳамда кўрсатиладиган хизматлар савияси каби кўрсаткичларга биноан Қашқадарё вилояти туристик дестинацияларининг транспорт жиҳатдан оптимал тур-маршрутлари асосида “Саҳродан – музликкача” магистрали кўринишидаги ўзаро боғланган маршрутлар портфелини шакллантириш таклифи Қашқадарё вилояти Туризм бошқармаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 7-августдаги 03-10-17-7592-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида туристик дестинацияларининг транспорт жиҳатдан оптимал тур-маршрутлари асосида ўзаро боғланган маршрутлар портфелини такомиллаштириш имкони яратилган

Yangiliklarga obuna bo‘lish