Юсупова Илмира Рашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда олий таълим тизими самарадорлигини ошириш йўналишлари”, 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt6160.
Илмий раҳбар: Бутанова Дилноза Рустамовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Муллабаев Бахтиёржон Бултурбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Майлиева Садоқат Сафаёзовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда олий таълим тизими самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа олий таълим тизимида илмий тадиқиқотлар самарадорлиги, даромад олишнинг замонавий шакллари, саноат ва бизнес ҳамкорлиги ҳамда глобал рақобатбардошликни таъминловчи алгоритмик схема ишлаб чиқилган;
вилоят ҳудудлари кесимида олий таълим муассасалари фаолияти ва таълим сифати даражасини комплекс таҳлил қилиш ҳамда ҳудудлар ўртасидаги тафовутларни аниқлашнинг юқори (86-100 %), ўрта (70-85 %) ва қуйи (55-69 %) даражаларда самарали баҳолаш услубиёти таклиф этилган;
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда олий таълим жараёнларини рақамлаштириш асосида масофавий ўқитиш имкониятларини кенгайтириш соҳасида веб-портал (Эдуcатионал Wеб Портал - ЭWП) ва мобил ўқитиш (М-Леарнинг) модели таклиф этилган;
минтақанинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини инобатга олган ҳолда олий таълим соҳаси ривожланиш кўрсаткичларининг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда олий таълим тизими самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақа олий таълим тизимида илмий тадиқиқотлар самарадорлиги, даромад олишнинг замонавий шакллари, саноат ва бизнес ҳамкорлиги ҳамда глобал рақобатбардошликни таъминловчи алгоритмик схема бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 10-09/4087-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши натижасида минтақада олий таълим соҳасини ривожлантириш консепсияси таркибида олий таълим муассасалари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий ривожланиш ўртасида барқарор ҳамкорликни шакллантириш асосида таълим тизимининг самарадорлиги ва рақобатбардошлиги ошириш имконияти яратилган;
вилоят ҳудудлари кесимида олий таълим муассасалари фаолияти ва таълим сифати даражасини комплекс таҳлил қилиш ҳамда ҳудудлар ўртасидаги тафовутларни аниқлашнинг юқори (86-100 %), ўрта (70-85 %) ва қуйи (55-69 %) даражаларда самарали баҳолаш услубиёти бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 10-09/4087-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши орқали вилоят ҳудудларида олий таълим сифатини комплекс, шаффоф ва таққосланадиган тарзда баҳолашда ҳудудий тафовутларни камайтириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш ва минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қилувчи самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш имкони пайдо бўлган;
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда олий таълим жараёнларини рақамлаштириш асосида масофавий ўқитиш имкониятларини кенгайтириш соҳасида веб-портал (Эдуcатионал Wеб Портал - ЭWП) ва мобил ўқитиш (М-Леарнинг) модели бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 10-09/4087-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим жараёнлари рақамлаштирилиб, масофавий таълимнинг иқтисодий имкониятлари янада кенгайтирилиб, талабалар учун қулай ва тезкор ўқиш муҳити яратилган, таълим сифати ошган, ресурслардан самарали фойдаланиш даражаси таъминланган ҳамда таълим сифатини ошириш имконини берган;
минтақанинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини инобатга олган ҳолда олий таълим соҳаси ривожланиш кўрсаткичларининг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасига тадбиқ этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026 йил 24 апрелдаги 10-09/4087-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида вилоятда олий таълим қамрови, кадрлар салоҳияти, рақамлаштириш даражаси ва таълим сифати билан боғлиқ устувор йўналишлар белгиланиб, олий таълим соҳаси ривожланиш кўрсаткичларини ўртача 1,3 баробарга ошириш асосида ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилган.