Ахмедова Дилафруз Элшодовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ Банк тизимини ислоҳ қилиш шароитида тижорат банкларининг депозит базасини мустаҳкамлаш йўллари ”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt6033. 
Илмий раҳбар: Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич, , иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович , иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сатторов Одилжон Бердимуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот:  Ўзбекистон Республикаси Банк молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банкларининг депозит базасини мустаҳкамлашни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
банкларда омонатлар самарадорлигини ошириш ва ресурслар барқарорлигини таъминлашда миллий валютада жалб қилинган ресурслар ва жойлаштирилган ресурслар ўртасида фоиз маржаси камида 6 фоиз банд бўлиши ва трансферт нархининг минимал даражаси бозор фоиз ставкалари динамикасини акс эттирган ҳолда, уларнинг энг паст даражасидан кам бўлмаслигини таъминлаш таклиф этилган;
жисмоний шахслар омонат ҳисобварағидаги пул маблағларини олдиндан олиш истагида бўлса, омонатчи масʼул ходимни 3 кун олдин огоҳлантириши шунингдек, электрон Омонат ҳисоб рақамидаги дебет айланма чегара миқдори 10 миллиард сўмдан ошмаслиги таклиф этилган;
банкларнинг ресурс базаси барқарорлигини аниқлашда стресс-тест ўтказиш параметри сифатида жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча ҳисобрақамларидаги охирги ойдаги ўртача кунлик қолдиқ 15 фоизга, муддатли ва жамғарма депозитлари ҳисобрақамларидаги маблағлар қолдиғи эса 20 фоизга камайиши ҳамда ушбу депозит турлари бўйича депозитлар жалб қилиш имконияти 20 фоизга камайиши пессимистик ссенарий деб белгилаш таклиф этилган;
банк жами депозит портфелининг 5 фоизи чиқиб кетиши ссенарийси бўйича стресс-тест ўтказишда банк депозит портфелининг қисқариши депозитларнинг қайтариш жадвалидаги ҳар бир гуруҳ бўйича ҳам пропорсионал сурʼатда кечишини параметр сифатида киритиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларининг кредит портфелини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
банкларда омонатлар самарадорлигини ошириш ва ресурслар барқарорлигини таъминлашда миллий валютада жалб қилинган ресурслар ва жойлаштирилган ресурслар ўртасида фоиз маржаси камида 6 фоиз банд бўлиши ва трансферт нархининг минимал даражаси бозор фоиз ставкалари динамикасини акс эттирган ҳолда, уларнинг энг паст даражасидан кам бўлмаслигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг 2024-йилга мўлжалланган “Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг нарх сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Акциядорлик тижорат “Халқбанки”нинг 2025-йил 26-декабрдаги 20-23/91-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида, 2024-йилда банкнинг жами харажатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 55,8 млрд сўмга камайиб, 9,5 трлн сўмни ташкил этган. Шунингдек, 2024-йилда банкнинг самарадорлик коеффициенти (CИР) 34,8 фоизни ташкил этган.
жисмоний шахслар омонат ҳисобварағидаги пул маблағларини олдиндан олиш истагида бўлса, омонатчи масʼул ходимни 3 кун олдин огоҳлантириши шунингдек, электрон Омонат ҳисоб рақамидаги дебет айланма чегара миқдори 10 миллиард сўмдан ошмаслиги таклифи Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг “Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкида жисмоний шахсларнинг омонат(депозит)лари бўйича амалиётларни бажариш тўғрисида”ги Тартибни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Акциядорлик тижорат “Халқбанки”нинг 2025-йил 26-декабрдаги 20-23/91-сонли маълумотномаси). Натижада, жисмоний шахсларнинг омонатлари бўйича амалиётлари такомиллашган ва 2024-йилда банкнинг жалб қилинган омонатлар қолдиғи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 трлн сўмга ошиб, 5 трлн сўмни ташкил этган
банкларнинг ресурс базаси барқарорлигини аниқлашда стресс-тест ўтказиш параметри сифатида жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча ҳисобрақамларидаги охирги ойдаги ўртача кунлик қолдиқ 15 фоизга, муддатли ва жамғарма депозитлари ҳисобрақамларидаги маблағлар қолдиғи эса 20 фоизга камайиши ҳамда ушбу депозит турлари бўйича депозитлар жалб қилиш имконияти 20 фоизга камайиши пессимистик ссенарий деб белгилаш таклифи акциядорлик тижорат “Алоқабанк”нинг 2024-йилга мўлжалланган “Банк фаолиятини стресс-тестдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган.  (Акциядорлик тижорат “Алоқабанк”нинг 2025-йил 8-октябрдаги 05-04/4960-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида, тижорат банкини стресс-тестдан ўтказиш тартиби янада такомиллаштирилган, банкнинг депозит базаси барқарорлиги мустаҳкамланган, 2024-йилда банкнинг миллий валютадаги омонатлари 59,1 фоизга ошиб, 4825,8 млрд сўмни, омонатчилар сони эса 50,6 фоизга ошиб, 72,1 мингтани ташкил ташкил этган;
банк жами депозит портфелининг 5 фоизи чиқиб кетиши ссенарийси бўйича стресс-тест ўтказишда банк депозит портфелининг қисқариши депозитларнинг қайтариш жадвалидаги ҳар бир гуруҳ бўйича ҳам пропорсионал сурʼатда кечишини параметр сифатида киритиш таклифи акциядорлик тижорат “Алоқабанк”нинг 2024-йилга мўлжалланган “Банк фаолиятини стресс-тестдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Акциядорлик тижорат “Алоқабанк”нинг 2025-йил 8-октябрдаги 05-04/4960-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида, 2024-йилда банкнинг юридик мижозлардан жалб қилинган депозитлари ҳажми 1,6-мартага ошиб, 7485 млрд сўмни ташкил этган. Шунингдек, юридик шахсларнинг хорижий валютадаги депозитлари 1100 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига (1179 млрд.) нисбатан 79 млрд сўм ёки 6,7 фоизга камайган ҳамда ўртача фоиз ставкаси 0,6 фоиз бандга пасайиб, 3,6 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish