Шукуриллаев Жахонгир Ботир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёқилғи-энергетика корхоналарида инвестицион фаолиятни молиялаштириш”, 08.00.07–“Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Iqt6845
Илмий раҳбар: Хусанов Қаҳрамон Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё технология институте
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.1.42.02
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Обиддин Тошмурзаевич иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент халқаро университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёқилғи-энергетика корхоналарида инвестицион фаолиятни ривожлантириш ва унинг самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ҳудудгазтаъминот” АЖда инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришни самарали ташкил этиш мақсадида давлат маблағлари, корхонанинг ички манбалари, тижорат банклари кредитлари ҳамда халқаро молия институтлари ресурсларини уйғунлаштирувчи интеграциялашган молиялаштириш модели ишлаб чиқилган;
инвестицияларни молиялаштириш самарадорлигини баҳолашда НПВ, ИРР, ПИ, ДПП каби молиявий кўрсаткичлар билан бирга “Ҳудудгазтаъминот” АЖ тармоғига хос бўлган техник-иқтисодий натижалар (газ йўқотишларини камайтириш, тармоқ қамровини кенгайтириш, хизмат сифати ва барқарорлигини ошириш)ни ҳисобга олувчи комплекс индикаторлар тизими таклиф этилган;
ёқилғи-энергетика корхоналари инвестиция фаолиятида учрайдиган тариф-меʼёрий, инфляцион, валюта, ликвидлик ва лойиҳа кечикиши рисклари таҳлил қилиниб, уларни камайтиришга хизмат қилувчи риск матрицаси, стресс-тест, резерв маблағлар ва шартномавий кафолатларга асосланган такомиллаштирилган риск-менежмент механизми таклифи асосланган;
Ҳудудгазтаъминот” АЖда инвестиция ресурсларини бошқаришда “натижага асосланган молиялаштириш” (РБФ) механизми таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича олинган илмий изланишлар асосида:
“Ҳудудгазтаъминот” АЖда инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришни самарали ташкил этиш мақсадида давлат маблағлари, корхонанинг ички манбалари, тижорат банклари кредитлари ҳамда халқаро молия институтлари ресурсларини уйғунлаштирувчи интеграциялашган молиялаштириш модели доир таклиф “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан амалиётга қабул қилинган (“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг 2026 - йил 5-феврвлдаги 05-05/1-24сон маълумотномаси). Натижада, ўртача капитал қиймати (WАCC) 18,5 фоиздан 16,2 фоизга пасайиб , кредит ресурсларининг ўртача фоиз ставкаси 24 фоиздан 19 фоизга тушди, инвестиция дастурининг ижро даражаси 78 фоиздан 94 фоизга ошди, молиялаштириш кечикишлари 45 кундан 18 кунга қисқарди ҳамда кредит портфели бўйича фоиз харажатлари йиллик ҳисобда ўртача 12,4 млрд сўмгача иқтисод қилиниши таъминланди;
инвестицияларни молиялаштириш самарадорлигини баҳолашда НПВ, ИРР, ПИ, ДПП каби молиявий кўрсаткичлар билан бирга “Ҳудудгазтаъминот” АЖ тармоғига хос бўлган техник-иқтисодий натижалар (газ йўқотишларини камайтириш, тармоқ қамровини кенгайтириш, хизмат сифати ва барқарорлигини ошириш)ни ҳисобга олувчи комплекс индикаторлар тизимига доир таклиф “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан амалиётга қабул қилинган (“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг 2026 - йил 5-феврвлдаги 05-05/1-24сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳалар портфелининг ўртача ички даромад нормаси (ИРР) 17 фоиздан 22 фоизга ошди , ўртача соф жорий қиймат (НПВ) 28 млрд сўмдан 38 млрд сўмга кўтарилди, дисконтланган тўлов муддати (ДПП) 7,2 йилдан 5,4 йилгача қисқарди), 1 та янги уланиш (абонент)га тўғри келадиган сарф-харажат 6,8 млн сўмдан 6,0 млн сўмга камайди ҳамда операцион харажатлар йиллик ҳисобда ўртача 8,6 млрд сўмгача тежалиши таъминланди;
ёқилғи-энергетика корхоналари инвестиция фаолиятида учрайдиган тариф-меʼёрий, инфляцион, валюта, ликвидлик ва лойиҳа кечикиши рисклари таҳлил қилиниб, уларни камайтиришга хизмат қилувчи риск матрицаси, стресс-тест, резерв маблағлар ва шартномавий кафолатларга асосланган такомиллаштирилган риск-менежмент механизмига доир таклиф “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан амалиётга қабул қилинган (“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг 2026 - йил 5-феврвлдаги 05-05/1-24сон маълумотномаси). Натижада, Натижада лойиҳа кечикишлари улуши 22 фоиздан 10 фоизга қисқарди, смета ошиб кетиши 15 фоиздан 6 фоизга тушди, валюта курс фарқи таъсиридаги молиявий йўқотишлар 1,8 млрд сўмдан 0,6 млрд сўмга камайиб, дебитор қарздорликнинг муддати ўтган қисми 14 фоиздан 9 фоизга пасайди ҳамда умумий ҳисобда йиллик тежам 14–16 млрд сўмга тенг иқтисодий самарага эришилди;
“Ҳудудгазтаъминот” АЖда инвестиция ресурсларини бошқаришда “натижага асосланган молиялаштириш” (РБФ) механизми амалиётга қабул қилинган “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг 2026 - йил 5-феврвлдаги 05-05/1-24сон маълумотномаси). Натижада, газ йўқотишлари даражаси 5,4 фоиздан 4,6 фоизга пасайди, янги уланган хонадонлар сони 38 мингдан 52 мингтагача ошди, авариялар сони ҳар 10 кмга нисбатан 1,7 тадан 1,2 тага қисқарди,мижозлар шикоятлари 100 бирликдан 24 бирликка камайди ҳамда техник йўқотишлар қисқариши ҳисобига йиллик ҳисобда ўртача 9,8 млрд сўм иқтисодий самарага эришилди.