Акбаржонов Азиз Акбаржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Тижорат банклари самарадорлигига таъсир қилувчи омилларни баҳолаш йўналишлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам. В2026.2.PhD/Iqt6801
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Ражабов Шерзод Умурзоқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Бекназарова Нилуфар Тулкиновна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мамлакатимиз тижорат банкларини трансформасиялаш жараёнида тижорат банклари молиявий самарадорлигига таъсир қилувчи омилларни баҳолаш йўналишларига қаратилган илмий-назарий, амалий ва услубий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида РОА, РОЕ, фоиз спреди, активлар, кредитлар ва депозитлар ўсиши каби ички омилларининг рентабелликка динамик таъсирини баҳолаш ва ўзаро структуравий боғлиқликларини аниқлаш мақсадида эмпирик моделини ишлаб чиқилган;
тижорат банклари молиявий самарадорлигини комплекс баҳолаш мақсадида молиявий, риск, операцион ва стратегик (ЭСГ) компонентларни ягона индекс доирасида бирлаштирувчи интеграциялашган кўп омилли баҳолаш модели (ИКФБМ) ишлаб чиқиш таклиф этилган; 
тижорат банклари рентабеллиги ва самарадорлигига таъсир қилувчи омилларнинг узоқ муддатли структуравий ҳиссасини аниқлаш ҳамда кредит экспансиясининг ички драйверларини баҳолаш мақсадида дисперсия декомпозицияси (ФЕВД) ва Грангер сабабият тестларини қўллаш таклиф этилган;
тижорат банкларининг молиявий кўрсаткичлари динамикасини ўрта ва узоқ муддатга аниқ прогнозлаш мақсадида учта моделларни қиёсий таққослаш асосида 2030-йилга қадар оптимал прогноз ссенарийлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари молиявий самарадорлигига таъсир қилувчи омилларни баҳолаш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларида РОА, РОЕ, фоиз спреди, активлар, кредитлар ва депозитлар ўсиши каби ички омилларининг рентабелликка динамик таъсирини баҳолаш ва ўзаро структуравий боғлиқликларини аниқлаш мақсадида эмпирик моделини ишлаб чиқишга доир таклифи 2026-йил 27-мартдаги ЎРҚ-1126-сон Қонуннинг 3-моддаси 3-банди (“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 52-моддаси)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2026-йил 16-июндаги 04/2-11-16-сон маълумотномаси). Натижада, 2017-Қ2 дан 2025-Қ3 гача бўлган чораклик маълумотлар асосида фоиз спредининг бир стандарт оғишлик кенгайиши РОАни −0,094 бирликка ва РОЕни −0,712 бирликка пасайтириши, РОАнинг РОЕга контемпоран таъсири 1,031 бирликни ташкил этиши, ҳамда депозит шоки “Ж-cурве” эффектини намоён қилиб, дастлаб харажатларни оширса-да (−0,068), 2–3 чоракдан кейин мусбат натижа (+0,047 ва +0,068) бериши (мах роот = 0,8784, п = 0,1247) структуравий векторли авторегрессия (СВАР) модели асосида аниқланган
тижорат банклари молиявий самарадорлигини комплекс баҳолаш мақсадида молиявий, риск, операцион ва стратегик (ЭСГ) компонентларни ягона индекс доирасида бирлаштирувчи интеграциялашган кўп омилли баҳолаш модели (ИКФБМ) ишлаб чиқишга доир таклифи 2025-йил 11-февралдаги ЎРҚ-1026-сон Қонуннинг 2-моддаси 2-банди (“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига киритилган ўзгаришлар)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2026-йил 16-июндаги 04/2-11-16-сон маълумотномаси). Натижада, банк самарадорлиги анъанавий РОА ва РОЕ кўрсаткичларидан фарқли равишда тўртта блок – молиявий (30%), риск (25%), операцион (25%) ва стратегик/ЭСГ (20%) компонентлари асосида комплекс баҳоланиши, ИТ-самарадорлик ва рақамли каналлар улушини ҳисобга олган ҳолда CИР кўрсаткичи 15–20% га пасайиши, ҳамда банк фаолиятининг нафақат жорий фойдаси, балки узоқ муддатли барқарорлиги ва Басел ИИИ ҳамда ИФРС 9 халқаро стандартларига мувофиқлиги ягона индекс орқали баҳоланиши асосланди.
тижорат банклари рентабеллиги ва самарадорлигига таъсир қилувчи омилларнинг узоқ муддатли структуравий ҳиссасини аниқлаш ҳамда кредит экспансиясининг ички драйверларини баҳолаш мақсадида дисперсия декомпозицияси (ФЕВД) ва Грангер сабабият тестларини қўллашга доир таклифи АТБ О'зсаноатқурилишбанк фаолиятига жорий этилган (АТБ О'зсаноатқурилишбанкнинг 2026-йил 16 июндаги 01-02/18985-сон маълумотномаси). Натижада, 12 чораклик прогноз горизонтида РОА дисперсиясининг 40,2% и ўз шоки, 20,7% и депозит шоки, 16,6% и спред шоки ва 12,2% и кредит шоки томонидан, РОЕ дисперсиясининг эса 29,2% и РОА шоки, 23,3% и депозит ўсиши ва 16,5% и активлар ўсиши томонидан тушунтирилиши, фоиз спредининг РОАга Грангер таъсири (Ф = 2,85, п = 0,073), РОАнинг РОЕга таъсири (Ф = 5,45, п = 0,0085) статистик аҳамиятли эканлиги, кредит ўсишининг РОАга 12 чораклик кумулятив ижобий таъсири +0,18 бирликни ташкил этиши структуравий векторли авторегрессия (СВАР) модели орқали аниқланган;
тижорат банкларининг молиявий кўрсаткичлари динамикасини ўрта ва узоқ муддатга аниқ прогнозлаш мақсадида учта моделларни қиёсий таққослаш асосида 2030-йилга қадар оптимал прогноз ссенарийларига доир таклифи 2026-йил 27-мартдаги ЎРҚ-1126-сон Қонуннинг 3-моддаси 30-банди (“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 52-моддаси биринчи қисмига киритилган ўзгартириш)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2026-йил 16-июндаги 04/2-11-16-сон маълумотномаси). Натижада, АРИМА, Сеасонал АРИМА ва Ҳолт-Wинтерс экспоненсиал силлиқлаш моделларини қиёсий таққослаш асосида Ҳолт-Wинтерс модели энг паст хатолик даражасини (МАПЕ: РОА учун 5,12%, активлар учун 0,65%, фоиз спреди учун 0,98%, РОЕ учун 6,84%) намоён қилиши, Ўзсаноатқурилишбанк (СҚБ) мисолида 2030-йилга келиб активлар 196,3 трлн сўмга (2,31 баравар ўсиш), депозитлар 106 трлн сўмга (5 баравар ўсиш), РОА 2,72% ва РОЕ 33,27% даражасига етиши, кредит-депозит нисбати (ЛДР) эса 3,31 дан 0,84 гача соғлом даражага тушиши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish