Латипова Гавҳарой Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг шахсий-креатив салоҳиятини ривожлантириш механизмини такомиллаштириш, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ped8063.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.33.01.
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Шоймардонов Туймурод Турдиалиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг шахсий-креатив салоҳиятини ривожлантиришнинг педагогик механизмини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
тингловчиларнинг шахсий-креатив салоҳиятини ривожлантиришнинг узлюксиз динамик конструкти жараёнга хос таркибий асосларнинг реал ва реаллашмаган салоҳиятларининг фаоллашувини таъминловчи касбий ўсишга хос инновацион  ёндашувларни эфектив ўзлаштириш билан диалектик қайта алоқаси ностатик хусусиятларини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг  шахсий-креатив салоҳиятини ривожлантириш моделининг ташкилий-жараёнли компоненти шахсий-креатив салоҳиятнинг намоён бўлишини таъминловчи релевант босқичлар динамикасини микротаълим фазаларига мувофиқ модификациялаш асосида такомиллаштирилган;
тингловчиларнинг шахсий-креатив салоҳиятини ривожлантириш жараёни детерминантлари қадриятли ёʻналишлар, самарали биргаликдаги фаолият, шахслараро муносабатлар каби базисларнинг шахсий-креатив фаолиятга тааллуқли, ташқи ва ички қонуниятларни когнитив ва психологик тоʻсиқларни бартараф этишга қаратилган концептуал-назарий асос эканлигини комплекс мақсадли белгилаш орқали аниқлаштирилган;
тингловчиларнинг шахсий-креатив салоҳиятини ривожлантиришнинг методик таъминоти мазкур жараённи амалга оширишнинг прогностик, трансформацион, инновацион функсиялари қайта алоқаси барқарорлигини таъминлашга қаратилган андрогогик-таълимий муҳитни шакллантириш шартлари ва унинг дидактик ресурсларини ишлаб чиқиш асосида  такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг шахсий-креатив салоҳиятини ривожлантиришнинг педагогик механизмини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
тингловчиларнинг шахсий-креатив салоҳиятини ривожлантиришнинг узлюксиз динамик конструкти жараёнга хос таркибий асосларнинг реал ва реаллашмаган салоҳиятларининг фаоллашувини таъминловчи касбий ўсишга хос инновацион  ёндашувларни эфектив ўзлаштириш билан диалектик қайта алоқаси ностатик хусусиятларини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга доир таклифлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 5683-4969-80-57-8781-3788-3714-8655-сондаги нашр маълумотномаси билан рўйхатга олинган “Тил кўникмаларини ўқитишда янги педагогик ёндашувлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 17-февралдаги 02/01-01-102-сон маълумотномаси). Натижада, педагогларни малака ошириш оʻқув дастурлари ва оʻқув-услубий мажмуаларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг  шахсий-креатив салоҳиятини ривожлантириш моделининг ташкилий-жараёнли компоненти шахсий-креатив салоҳиятнинг намоён бўлишини таъминловчи релевант босқичлар динамикасини микротаълим фазаларига мувофиқ модификациялаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан 2022-2024-йилларда бажарилган Олий таʼлим тизими кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг “Масофавий технологиялардан фойдаланган ҳолда олий таʼлим ва қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимларида оʻқув фаолиятини ташкил этиш” (2022-2024 йй.ИЛ-4821091576) амалий лойиҳаси доирасидаги вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Олий таълим тизими педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг 2025-йил 21-ноябрдаги 01-686-сон маълумотномаси). Натижада олий таълимда фаолият олиб борадиган педагог кадрлар инновацион компетентлиги креатив кўникмалар билан такомиллаштириш йўналишлари аниқлаштиришга хизмат қилган;
тингловчиларнинг шахсий-креатив салоҳиятини ривожлантириш жараёни детерминантлари қадриятли ёʻналишлар, самарали биргаликдаги фаолият, шахслараро муносабатлар каби базисларнинг шахсий-креатив фаолиятга тааллуқли, ташқи ва ички қонуниятларни когнитив ва психологик тоʻсиқларни бартараф этишга қаратилган концептуал-назарий асос эканлигини комплекс мақсадли белгилаш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклифлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 5683-4969-80-57-8781-3788-3714-8655-сондаги нашр маълумотномаси билан рўйхатга олинган “Тил кўникмаларини ўқитишда янги педагогик ёндашувлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 17-февралдаги 02/01-01-102-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларнинг шахсий-креатив компетентлигини  ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришга хизмат қилган;
тингловчиларнинг шахсий-креатив салоҳиятини ривожлантиришнинг методик таъминоти мазкур жараённи амалга оширишнинг прогностик, трансформацион, инновацион функсиялари қайта алоқаси барқарорлигини таъминлашга қаратилган андрогогик-таълимий муҳитни шакллантириш шартлари ва унинг дидактик ресурсларини ишлаб чиқиш асосида  такомиллаштиришга доир амалий тавсиялар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 5683-4969-80-57-8781-3788-3714-8655-сондаги нашр маълумотномаси билан рўйхатга олинган “Тил кўникмаларини ўқитишда янги педагогик ёндашувлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 17-февралдаги 02/01-01-102-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларнинг шахсий-креативликка ёʻналтирилган методик компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish