Турғунов Шухратжон Нозимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида салбий экспрессивликнинг социолингвистик хусусиятлари (ҳақорат мисолида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fil.5797.
Илмий раҳбар: Самигова Хушнуда Ботировна, филология фанлари доктори(DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат чет тиллар институти,  PhD.03/2025.27.12.Fil.35.02.
Расмий оппонентлар: Саримсоқов Хуршид Абдумаликович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Аъзамов Сайфулбот Мухамадалиевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида салбий экспрессивлик (ҳақорат)ни ифодаловчи лисоний воситаларнинг лингвистик, социолингвистик, гендер ва  лингвомаданий хусусиятлари ҳамда уларнинг бир-бирига ўхшаш ва фарқли жиҳатларини асослаб беришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
салбий экспрессивлик (ҳақорат)нинг ифода этилишида инглиз тилида инвектив маъно асосан интонацион/просодик кучайтириш, слур-лексика тизими, эллипсисга асосланган эллиптик конструкцияларда, ўзбек тилида эса пежоратив аффиксли деривацион моделлар, жуфт ва такрорий лексик бирликлар, миллий образлиликка хос лингвопоетик воситаларда устуворлиги илмий асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларида салбий экспрессивлик (ҳақорат) ижтимоий қатлам, қариндошлик даражаси, ёш ва ҳудуд кесимида тилларда намоён бўлиши; инглиз тилида ҳақорат индивидуал хатти-ҳаракат ва шахсга доир бевосита камситишга йўналтирилган очиқ шаклда ифодаланиши, ўзбек тилида эса жамиятнинг умумий ахлоқий қадриятлари, оила шаъни ва ижтимоий мавқени акс эттирувчи лисоний бирликларда нутқда намоён бўлиши далилланган;
чоғиштирилаётган тилларда салбий экспрессивлик (ҳақорат) гендер ва нейтрал лексик гуруҳларга бўлиниши, гендер-маркерланган ҳақорат семаларининг ҳар икки тилда юқорилиги, ўзбек тилида ижтимоий-обрў ва номусга доир камситувчи бирликлар, инглиз тилида эса ирқий мансубликка ёналтирилган ҳақоратнинг устуворлик қилиши далилланган;
салбий экспрессивлик (ҳақорат)нинг миллий-маданий жиҳатлари инглиз тилида гендер стереотиплари билан боғлиқлиги ҳамда ирқий-дискриминатив бирликлар, тана ва физиологик жараёнларга оид қўпол лексиканинг нутқда устуворлиги, ўзбек тилида эса ахлоқи-дидактик бирликлар, насл-номусга ва ижтимоий мақомга қаратилган камситувчи лисоний воситаларнинг фаоллиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида салбий экспрессивликнинг социолингвистик хусусиятлари мавзуси бўйича олиб борилган  тадқиқот натижалари асосида:
салбий экспрессивлик (ҳақорат)нинг ифода этилишида инглиз тилида инвектив маъно асосан интонацион/просодик кучайтириш, слур-лексика тизими, эллипсисга асосланган эллиптик конструкцияларда, ўзбек тилида эса пежоратив аффиксли деривацион моделлар, жуфт ва такрорий лексик бирликлар, миллий образлиликка хос лингвопоетик воситаларда устуворлиги компонент ва статистик таҳлил асосида илмий асосланганлигига оид мулоҳазалардан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 4-декабрдаги 04/1-5822-сон маълумотномаси). Натижада салбий экспрессивлик (ҳақорат)нинг ифода этилишида инглиз ва ўзбек тилларида лингвопоетик воситаларнинг фарқланиши борасидаги янгича қарашлар ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратишга хизмат қилган; 
инглиз ва ўзбек тилларида салбий экспрессивлик (ҳақорат) ижтимоий қатлам, қариндошлик даражаси, ёш ва ҳудуд кесимида тилларда намоён бўлиши; инглиз тилида ҳақорат индивидуал хатти-ҳаракат ва шахсга доир бевосита камситишга йўналтирилган очиқ шаклда ифодаланиши, ўзбек тилида эса жамиятнинг умумий ахлоқий қадриятлари, оила шаъни ва ижтимоий мавқени акс эттирувчи лисоний бирликларда нутқда намоён бўлиши  социолингвистик таҳлил асосида далилланганлига оид хулосалардан ҳамда чоғиштирилаётган тилларда салбий экспрессивлик (ҳақорат) гендер ва нейтрал лексик гуруҳларга бўлиниши, гендер-маркерланган ҳақорат семаларининг ҳар икки тилда юқорилиги, ўзбек тилида ижтимоий-обрў ва номусга доир камситувчи бирликлар, инглиз тилида эса ирқий мансубликка ёналтирилган ҳақоратнинг устуворлик қилиши компонент ва статистик таҳлил асосида далилланганлигига оид   хулосалардан 2023-2024-йилларда амалга оширилган “ЭРАСМУС+ Cапаcитй Буилдинг Прожеcт 101129076 ЭМПОWЕР: Wомен Энтрепренеуршип, Эмпоwермент, эмплоябилитй анд селф–cонфиденcе” лойиҳасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллар университети ЭМПОWЕР лойиҳаси координаторининг 2025-йил 27-декабрдаги ЭМПОWЕР-0142-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа учун тайёрланган материаллар мазмун жиҳатдан бойитилган;
салбий экспрессивлик (ҳақорат)нинг миллий-маданий жиҳатлари инглиз тилида гендер стереотиплари билан боғлиқлиги ҳамда ирқий-искриминатив бирликлар, тана ва физиологик жараёнларга оид қўпол лексиканинг нутқда устуворлиги, ўзбек тилида эса ахлоқий-дидактик бирликлар, насл-номусга ва ижтимоий мақомга қаратилган камситувчи лисоний воситаларнинг фаоллиги чоғиштирма таҳлил асосида исботланганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Жаҳон адабиёти”, “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт” радиоешиттиришлари ҳамда “Ўзбекистон вақти билан” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда (2024-2025-йиллар давомида) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 14-ноябрдаги 05-09-1877-сон маълумотномаси). Натижада миллий-маданий скриптларга асосланган тадқиқот хулосалари радиоешиттириш ва кўрсатув ссенарийларининг ғоявий йўналишини белгилашда муҳим методик манба вазифасини бажарган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish