Расулова Камола Юнусжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Одоб-ахлоқ ифодаловчи фразеологизмларнинг трансформацияси ва қиёсий-чоғиштирма таҳлили (рус ва ўзбек тиллари материали асосида)” 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fil5352.
Илмий раҳбар: Умурова Гузал Хотамовна, филологийа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.07.
Расмий оппонентлар: Бобокалонов Рамазон Ражабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Бушуй Татяна Анатолевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади одоб-ахлоқ ифодаловчи фразеологизмларнинг семантикаси ва лингвомаданий хусусиятларини, ҳамда уларнинг эквивалентлик даражасини очиб бериш, шунингдек, рус ва ўзбек тиллари материалида уларнинг трансформация турларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рус ва ўзбек метафоризациясининг фарқли томонлари аниқланиб, рус фразеологияси ўзининг юқори даражадаги экспрессивлиги, образлилиги ва конкретлиги билан ажралиб туриши ҳамда унда зооморфик (ҳайвонлар образлари), демоник (ёвуз кучлар) ва соматик (тана аъзолари) метафоралар кенг қўлланилиши, ўзбек фразеологияси эса, аксинча, вазминроқ, одоб-ахлоқ меʼёрларига ёʻналтирилган ифода шаклларига мойил бўлиб, унда ички гармония ва маънавий поклик тоифаси муҳим рол ўйнаши очиб берилган;
рус ва ўзбек тиллари фразеологик манзарасида “шахснинг одоб-ахлоқ фазилатлари”ни умумлаштирувчи характер (эзгулик-ёвузлик); инсоннинг хатт-ҳаракатлари (ҳалоллик-хиёнат); инсонпарварлик (одамларга муҳаббат); ахлоқий ишбилармонлик (меҳнацеварлик-дангасалик); хулқ-атворни ахлоқий тартибга солиш (донолик, мулоқот, мўтадиллик) каби сифатлари аниқланган;
рус ва ўзбек тилларидаги фразеологик олам манзаралари ўртасидаги фарқли жиҳатлар аниқлаштирилиб, унда ўзбек тилида ахлоқий меъёрлари асосан инсоннинг ички ҳолати, унинг “руҳияти”, “қалби” ва “нияти” орқали идрок этилиши, бунда шахснинг маънавий моҳиятини акс эттирувчи кўнгил, қалб, юрак каби консептлар марказий ўринга чиқиши, рус тилида эса, аксинча, урғу кўпроқ инсоннинг ташқи хулқ-атвори, хатти-ҳаракатлари ва фазилатларининг намоён бўлиш шакллари орқали берилиши далилланган;
замонавий оммавий ахборот воситалари матнларида трансформациянинг қуйидаги асосий турлари яққол ажралиб туриши очиб берилиб, бунда фразеологизм таркибининг кенгайиши, фразеологизм таркибининг қисқариши, компонентларнинг алмашинуви ҳамда грамматик трансформация ва фразеологизмларнинг таркибий трансформацияси ОАВ тилида нафақат экспрессив тасвир воситаси, балки ёрқин ифодаланган ижтимоий баҳо бериш функсиясини ҳам бажариши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дунёнинг фразеологик манзарасида инсоннинг одоб-ахлоқий баҳосини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар ва амалий тавсиялар асосида:
рус ва ўзбек метафоризациясининг фарқли томонлари аниқланиб, рус фразеологияси ўзининг юқори даражадаги экспрессивлиги, образлилиги ва конкретлиги билан ажралиб туради ҳамда унда зооморфик (ҳайвонлар образлари), демоник (ёвуз кучлар) ва соматик (тана аъзолари) метафоралар кенг қўлланилиши ва ўзбек фразеологияси эса, аксинча, вазминроқ, одоб-ахлоқ меʼёрларига ёʻналтирилган ифода шаклларига мойил бўлиб, унда ички гармония ва маънавий поклик тоифаси муҳим рол ўйнаши очиб берилганлигига оид хулосалардан “АМ-Ф3-201908172” мавзусидаги амалий лойиҳада ҳамда “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” русча-ўзбекча электрон луғат тузиш, миллий реалиялар ва қадриятларни умумлаштириш, чоғиштирма матнларни теришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 13-декабрдаги 04/1-4120-сон маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари социолингвистика, қиёсий-чоғиштирма типология, чоғиштирма тилшунослик каби фанларни ўқитишда, шунингдек, мазкур амалий лойиҳа бўйича электрон ресурслар, босма дарсликлар, назарий ва амалий материаллар тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
рус ва ўзбек тиллари фразеологик манзарасида “шахснинг одоб-ахлоқ фазилатлари”ни умумлаштирувчи характер (эзгулик-ёвузлик); инсоннинг хатт-ҳаракатлари (ҳалоллик-хиёнат); инсонпарварлик (одамларга муҳаббат); ахлоқий ишбилармонлик (меҳнацеварлик-дангасалик); хулқ-атворни ахлоқий тартибга солиш (донолик, мулоқот, мўтадиллик) каби сифатлари асосида тизимли тавсифланган ўринлардан ФА-Ф1-005-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2024-йил 12-декабрдаги 527-сон маълумотномаси). Натижада оламнинг лисоний манзарасида фразеологизмларнинг эстетик қиммати, уларнинг икки тилдаги ўхшаш ва фарқли томонларининг ўзига хос жиҳатлари ўқитувчилар эътиборига етказилган;
рус ва ўзбек тилларидаги фразеологик олам манзаралари ўртасидаги фарқли жиҳатлар аниқлаштирилиб, унда ўзбек тилида ахлоқий меёрлари асосан инсоннинг ички ҳолати, унинг “руҳияти”, “қалби” ва “нияти” орқали идрок этилиши, бунда шахснинг маънавий моҳиятини акс эттирувчи кўнгил, қалб, юрак каби консептлар марказий ўринга чиқиши, рус тилида эса, аксинча, урғу кўпроқ инсоннинг ташқи хулқ-атвори, хатти-ҳаракатлари ва фазилатларининг намоён бўлиш шакллари орқали берилиши далилланганлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими қошидаги “Садоқат” адабий тўгараги фаолиятида, адабий кечалар, ижодкор ёшлар билан учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 12-декабрдаги 01-03/982-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида умумий тилшунослик, қиёсий типология, чоғиштирма тилшунослик йўналишлари бўйича ўқув адабиётлари ва луғатлар тузишда икки тилда инсон гўзаллигини ифодаловчи сўз ва сўз бирикмаларининг лексик-семантик хусусиятларини таҳлил қилиш ҳамда рус ва ўзбек тилларида инсон гўзаллигини ифодалашда қўлланиладиган сўз ва сўз бирикмаларини танлаш имконини берган;
замонавий оммавий ахборот воситалари матнларида трансформациянинг қуйидаги асосий турлари яққол ажралиб туриши очиб берилиб, бунда фразеологизм таркибининг кенгайиши, фразеологизм таркибининг қисқариши, компонентларнинг алмашинуви ҳамда фразеологизм компонентларнинг грамматик трансформацияси ва фразеологизмларнинг таркибий трансформацияси ОАВ тилида нафақат экспрессив тасвир воситаси, балки ёрқин ифодаланган ижтимоий баҳо бериш функсиясини ҳам бажариши асосланганлигига оид илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшитиришлари ссенарийсини ёзишда диссертацияси илмий натижаларидан фойдаланилган ва муаллиф билан суҳбатлар уюшитрилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон Телерадиоканали” Давлат муассасасининг 2025-йил 6-июндаги 26-36-997-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувларнинг мазмун-мундарижаси илмий-оммабоплик жиҳатидан бойитилган, ёритилаётган масалаларнинг назарий асосланганлиги кучайтирилган ҳамда янги илмий манбалар билан тўлдирилган.