Холматова Вазира Нарзуллаевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Сўроқ  гаплари нутқий фаоллашувининг прагматик-дискурсив ва стилистик жиҳатлари (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида), 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Fil1155.
Илмий маслаҳатчи: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: Йўлдошева Холида Қўзиевна, филология фанлари доктори, профессор; Жумабоева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор; Тоирова Гули Ибрагимовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади сўроқ гапларнинг нутқий фаоллашувини прагматик-дискурсив ва стилистик жиҳатлардан очиб бериш ва уларнинг бадиий матндаги фаоллигини илмий асослашдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сўроқ гапларнинг таснифий ва коммуникатив табиати илмий асосда қайта белгиланиб, сўроқ гаплар анъанавий синтактик таснифи билан чекланмай, уларнинг коммуникатив мақсад, интенсия, иллокутив куч асосида шаклланувчи янги тасниф модели ишлаб чиқилган ҳамда информацион, экспрессив, сугГЭСтив, контакт ўрнатувчи, модал-баҳоловчи турларга ажратилган;
сўроқ шаклидаги синтактик тузилманинг денотатив ва прагматик маънолари ўртасидаги фарқ ва муносабат аниқланиб, фақат грамматик шакл эмас, балки нутқ вазияти, адресат, дискурс шароити каби омиллар таъсирида сўроқ гапларда ноаниқлик, тагмаъно, модаллик, имплицит маъно юзага келиш механизмлари аниқланиб, уларнинг матн композицияси, дискурс динамикаси ҳамда коммуникатив мақсадни шакллантиришдаги функсионал қонуниятлари асосланган;
сўроқ гаплар мазмунидаги прагматик транспозициянинг янги моделлари ишлаб чиқилди, сўроқ шакли реал сўраш, риторик сўроқ, талаб, таъна, кўрсатма, таклиф, ёлғон-сўров каби нутқий акт сифатида қўлланиш ҳолатлари таснифланган, уларнинг иллокутив вазифавий транспозицияси тўғрисида янги назарий хулосалар асосланган;
бадиий матн композициясида сўроқ гапларнинг вазифавий имкониятлари илмий жиҳатдан янги асосда талқин қилиниб, сўроқ гапларнинг бадиий матнда сюжет динамикаси, қаҳрамон ички монологини фаоллаштириш, муаллиф позициясини яширин формада ифодалаш каби вазифалари комплекс равишда исботланган;
матнда сўроқ гаплар воситасида тагмаъно яратишнинг лингвопрагматик механизми илмий асосда сўроқ гаплар орқали импликация, пресуппозиция, прагматик силжиш ва мулоҳазага ундашнинг амал қилиш қонуниятлари назарий асосланган ва сўроқ гапларнинг имплицит мазмун яратишдаги ролини аниқлаш усули ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сўроқ гаплари нутқий фаоллашувининг прагматик-дискурсив ва стилистик жиҳатлари тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
сўроқ гапларнинг таснифий ва коммуникатив табиати илмий асосда қайта белгиланиб, сўроқ гаплар анъанавий синтактик таснифи билан чекланмай, уларнинг коммуникатив мақсад, интенсия, иллокутив куч асосида шаклланувчи янги тасниф модели ишлаб чиқилган ҳамда информацион, экспрессив, сугГЭСтив, контакт ўрнатувчи, модал-баҳоловчи турларга оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-2025-йилларда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ва Германиянинг Гумболдт университети билан ҳамкорликдаги “Эрасмус+Интернатионал КА107 Cреидит мобилитй Кей аcтион 1-Мобилитй фор леарнерс анд стафф – Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” мавзусидаги халқаро илмий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 12-февралдаги 04/1-816-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларни лингвистик ва коммуникативлик қобилиятини ошириш, прагмалингвистик компетенсия соҳасидаги билимини такомиллаштириш ҳамда таълим тизими жарёнини мустаҳкамлаш ва барқарорлаштириш мақсадида яратилган услубий қўлланмалар ишлаб чиқишда янги ёндашув сифатида хизмат қилган;
сўроқ шаклидаги синтактик тузилманинг денотатив ва прагматик маънолари ўртасидаги фарқ ва муносабат аниқланиб, фақат грамматик шакл эмас, балки нутқ вазияти, адресат, дискурс шароити каби омиллар таъсирида сўроқ гапларда ноаниқлик, тагмаъно, модаллик, имплицит маъно юзага келиш механизмлари аниқланиб, уларнинг матн композицияси, дискурс динамикаси ҳамда коммуникатив мақсадни шакллантиришдаги функсионал қонуниятларига оид илмий хулосаларидан ҳамда сўроқ гаплар мазмунидаги прагматик транспозициянинг янги моделлари ишлаб чиқилди, сўроқ шакли реал сўраш, риторик сўроқ, талаб, таъна, кўрсатма, таклиф, ёлғон-сўров каби нутқий акт сифатида қўлланиш ҳолатлари таснифланган, уларнинг иллокутив вазифавий транспозицияси тўғрисидаги илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ИЛ-402104209 “Ахборот қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 12-февралдаги 04/1-817-сон маълумотномаси). Натижада, чет тилини ўргатишда интенсиянинг тагмаъноли ифодаланиши сабаблари, тил тизимига хос лексик-грамматик кўрсаткичлар билан бир қаторда, экстралингвистик омиллар билан боғлиқ ҳолда олиб борилишига хизмат қилган;
бадиий матн композициясида сўроқ гапларнинг вазифавий имкониятлари илмий жиҳатдан янги асосда талқин қилиниб, сўроқ гапларнинг бадиий матнда сюжет динамикаси, қаҳрамон ички монологини фаоллаштириш, муаллиф позициясини яширин формада ифодалаш каби вазифаларига оид илмий хулосаларидан Оʻзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Оʻзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 24-февралдаги 11-25/94-сон маълумотномаси). Натижада, таржимада учрайдиган бадиий ва публицистик матнларни таҳлил қилишда қўлланилган сўроқ гапларнинг прагматик “харитаси” амалиётга жорий этилган бўлиб, ушбу “харита” орқали нутқдаги саволларнинг вазифаси, риторик саволлар ва таъсирчанлик вазифасидаги савол конструксиялари аниқ ажиратишга хизмат қилган;
матнда сўроқ гаплар воситасида тагмаъно яратишнинг лингвопрагматик механизми илмий асосда сўроқ гаплар орқали импликация, пресуппозиция, прагматик силжиш ва мулоҳазага ундашнинг амал қилиш қонуниятлари назарий асосланган ва сўроқ гапларнинг имплицит мазмун яратишдаги ролини аниқлаш оид илмий хулосалардан Оъзбекистон Миллий университетида амалга оширилган Эрасмус+ дастурининг Прожеcт № 598340-ЭПП-1-2018-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина (УНИCАC)” мавзусидфаги илмий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Оъзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 11-февралдаги 04/11-5382-сон далолотномаси). Натижада, турли тизимли тилларда сўроқ гаплари нутқий фаоллашувининг прагматик-дискурсив ва стилистик жиҳатлари аҳамиятини очиб берувчи муҳим илмий хулосаларни илгари суришда фойдаланилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish