Алиева Орзигул Зокир қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижодкор бадиий – эстетик дунёси ва истеҳзо усули (Абдулла Орипов ва Шавкат Раҳмон ижоди мисолида) ” 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4341.
Илмий раҳбар: Ғаниев Илҳом Музаффарович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз  давлат педагогика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: Юлдашев Нормат Темирович, филология фанлари доктори, доцент;  Нуриддинов Шахобиддин  Бабаёрович,  филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади идрок этилган воқеликнинг ижодкор бадиий-эстетик тафаккурида ижодий трансформацияга учраш жараёнида истеҳзо усулининг поетик функсиясини Абдулла Орипов ва Шавкат Раҳмон шеърияти асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижодкор томонидан идрок этилган ижтимоий борлиқнинг бадиий қайта яратилиши ҳамда муаллифнинг эстетик муносабатини ифодалаш жараёнида истеҳзонинг махсус поетик усул сифатидаги ғоявий-бадиий, семантик ва экспрессив каби имкониятлари Абдулла Ориповнинг “Сароб”, “Ўрмондаги воқеа”, “Тадбир”, “Гап битта”, “Тилла балиқча”, “Юзма-юз”, “Совға”, “Орол учун”, “Ғалати мантиқ”, “Зомби”, “Қўғирчоқлар”, “Дард”, “Дарслик тузувчи”, “Ривоят”, “Темир одам”,  “Жаннат”, “Турмуш ташвишлари”, “Айтишув”, “Авлодларга мактуб”, “Ҳаёт сабоқлари”, “Қора тақдир”, “Этикдўз” шеърлари, “Ранжком” драматик достони ҳамда Шавкат Раҳмоннинг “Автобусдаги ўйлар”, “Баттол орзуси”, “Машқ”, “Ўшкент лаҳзаси”, “Бир кеча ёди”, “Уммон”, “Тилга кирган балиқлар”, “Тарихий онг”, “Давра”, “Орол денгизини сақлаш борасида олий раҳбар машаққати”, “Гўл”, “Овчилар”, “Сулаймонтоғда ўйлаганларим” каби шеърлари мисолида очиб берилиб, унинг поетик гўяни ўқувчига етказишдаги аҳамияти далилланган;
Абдулла Орипов ва Шавкат Раҳмон шеъриятида истеҳзонинг ижодкор бадиий-эстетик дунёсини воқелантирувчи поетик механизм сифатида бадиий ғоя ва унинг интенсив ифода топишдаги ўрни очиб берилиб, шоирнинг борлиқ, жамият ва инсон ҳақидаги фалсафий-эстетик қарашларини бадиий консепсия даражасида ифодалашдаги функсионал аҳамияти асосланган;
Ижтимоий, тарихий, локал воқеликларни бадиий гавдалантиришда истеҳзодан фойдаланишнинг поетик модели Абдулла Орипов ва Шавкат Раҳмон ижоди мисолида қиёсий-типологик аспектда ёритилиб, ҳар икки шоир поетикасига хос серқатламлик, метафориклик, оппозитивлик сингари умумий қонуниятлар билан бир қаторда индивидуал услубни белгиловчи лексик, поетик-синтактик, тасвир поетикаси, тасвир обект каби фарқловчи поетик хусусиятлар исботланган;
истеҳзо поетикасининг сўз, жумла  каби лексик, содда ва қўшма, кўчирма ва ўзлаштирма гап, ундалма, киритмакаби синтактик, нимсол, детал, бадиий тафсилот каби образли ва кўчма маъно ҳосил қилувчи бадиий воситалар билан ўзаро муносабати даллиланиб, банд, мисра, поетик фикр ўчоғикаби ташқи ва мажоз, метафора, аллегория каби ички маъно оппозицияси, кўпқатламли семантика ҳамда бадиий-эстетик таъсирчанликни юзага келтиришдаги ғоя → поетик ифода каби поетик механизмлари очиб берилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижодкор бадиий-эстетик дунёси ва истеҳзо усули  (Абдулла Орипов ва Шавкат Раҳмон ижоди мисолида)  бўйича олиб борилган тадқиқот асосида:
ижодкор томонидан идрок этилган ижтимоий борлиқнинг бадиий қайта яратилиши ҳамда муаллифнинг эстетик муносабатини ифодалаш жараёнида истеҳзонинг махсус поетик усул сифатидаги ғоявий-бадиий, семантик ва экспрессив каби имкониятлари Абдулла Ориповнинг “Сароб”, “Ўрмондаги воқеа”, “Тадбир”, “Гап битта”, “Тилла балиқча”, “Юзма-юз”, “Совға”, “Орол учун”, “Ғалати мантиқ”, “Зомби”, “Қўғирчоқлар”, “Дард”, “Дарслик тузувчи”, “Ривоят”, “Темир одам”,  “Жаннат”, “Турмуш ташвишлари”, “Айтишув”, “Авлодларга мактуб”, “Ҳаёт сабоқлари”, “Қора тақдир”, “Этикдўз” шеърлари, “Ранжком” драматик достони ҳамда Шавкат Раҳмоннинг “Автобусдаги ўйлар”, “Баттол орзуси”, “Машқ”, “Ўшкент лаҳзаси”, “Бир кеча ёди”, “Уммон”, “Тилга кирган балиқлар”, “Тарихий онг”, “Давра”, “Орол денгизини сақлаш борасида олий раҳбар машаққати”, “Гўл”, “Овчилар”, “Сулаймонтоғда ўйлаганларим” каби шеърлари мисолида очиб берилиб, унинг поетик гўяни ўқувчига етказишдаги аҳамияти далилланганида оид янгиликлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган Давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474 “Болаларадабиёти.уз” электрон плартформа ва унинг мобил иловасини яратиш” номли илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 17-мартдаги 01/4-976-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа ижодкор шахс бадиий эстетик дунёсининг шаклланиш омиллари, бадиий асарда борлиқ ва инсонга муносабатни поетик акс эттиришнинг типик шаклларига оид назарий материаллар билан бойитилган;
Абдулла Орипов ва Шавкат Раҳмон шеъриятида истеҳзонинг ижодкор бадиий-эстетик дунёсини воқелантирувчи поетик механизм сифатида бадиий ғоя ва унинг интенсив ифода топишдаги ўрни очиб берилиб, шоирнинг борлиқ, жамият ва инсон ҳақидаги фалсафий-эстетик қарашларини бадиий консепсия даражасида ифодалашдаги функсионал аҳамияти асослангани, ижтимоий, тарихий, локал воқеликларни бадиий гавдалантиришда истеҳзодан фойдаланишнинг поетик модели Абдулла Орипов ва Шавкат Раҳмон ижоди мисолида қиёсий-типологик аспектда ёритилиб, ҳар икки шоир поетикасига хос серқатламлик, метафориклик, оппозитивлик сингари умумий қонуниятлар билан бир қаторда индивидуал услубни белгиловчи лексик, поетик-синтактик, тасвир поетикаси, тасвир обект каби фарқловчи поетик хусусиятлар исботланганига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган Давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ў¬збек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 10-мартдаги 01/904-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг лирик асарлар билан боғлиқ назарий маълумотлар орқали бойитилишига эришилган;
истеҳзо поетикасининг сўз, жумла  каби лексик, содда ва қўшма, кўчирма ва ўзлаштирма гап, ундалма, киритмакаби синтактик, нимсол, детал, бадиий тафсилот каби образли ва кўчма маъно ҳосил қилувчи бадиий воситалар билан ўзаро муносабати даллиланиб, банд, мисра, поетик фикр ўчоғикаби ташқи ва мажоз, метафора, аллегория каби ички маъно оппозицияси, кўпқатламли семантика ҳамда бадиий-эстетик таъсирчанликни юзага келтиришдаги ғоя → поетик ифода каби поетик механизмлари очиб берилгани ҳақидаги хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг  “Вақт машинаси” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси муассасасининг 2025-йил 25-июндаги 01-33/478-сон маълумотномаси). Натижалар кўрсатув мавзуси диорасидаги маълумотларнинг маърифий, илмий ва амалий жиҳатдан бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish