Алиева Дилшода Зокир қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ҳозирги ўзбек насрида мифологик модел ва унинг бадиий талқини, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4340.
Илмий раҳбар: Ғаниев Илҳом Музаффарович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: Тўраев Дамин, филология фанлари доктори, профессор; Тожибоева Муқаддас, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ёзма адабиётда мифологик моделнинг бадиий услуб сифатида намоён бўлиш хусусиятларини ёритиш, асар ғоясини очишда мифологизмларнинг бадиий-эстетик ва семантик аҳамиятини асослаш, шунингдек, муаллиф мифларининг шаклланиш жараёнини Хуршид Дўстмуҳаммад ва Исажон Султон асарлари мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
донишманд, қаҳрамон, сеҳргар, исёнкор, ижодкор каби мифологик архетиплар; Сизиф, Боқий Дарбадар ҳақидаги миф сюжети элементлари, апокалипсис, Ерости салтанати, ёвуз кучлар билан жанг, боқийлик ва фонийлик сингари мифга хос мотив, образ ва хронотопларнинг ёзма адабиётдаги бадиий трансформацияси ҳамда замонавий контекстда қайта талқин қилиниши натижасида юзага келган неомифологизмнинг фабула, конфликт, образ, бадиий тасвир воситалари сингари поетик хусусиятлари очиб берилган;
ҳозирги адабий жараёнда мифнинг қайта долзарблашуви ва мифологик моделнинг воқеликни бадиий акс эттиришдаги сюжет, композиция, лейтмотив, ечим кабилар билан боғлиқ функсионал имкониятлари Исажон Султоннинг “Узук”, “Боғи Эрам”, “Янги йил кечаси”, “Бир томоша тарихи”, “Хазина” ҳикоялари ҳамда “Боқий дарбадар” романи мисолида исботланган;
Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Бозор” романи ва “Жажман” ҳикоясида классик мифлар деконструксияси орқали моддиюнчлик, инсоний қадриятларнинг унутилиши, бир-бирини алдаш каби глобал маънавий-ахлоқий муаммоларни бадиий талқин этиш тамойиллари ҳамда оламнинг яратилиш, борлиқда инсоннинг ўрни, фано ва бақо  сингари мифологик моделларнинг замонавий семантик имкониятлари асослаб берилган;
Ремифологизация (замонавий ижтимоий-тарихий контекстда мифларни қайта яратиш)нинг шарқона дунёқараш билан уйғунлашуви натижасида Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Донишманд Сизиф” романида Сизиф афсонасининг инсоннинг ҳар ишга қодирлигига оид оптимистик талқини шакллангани асосланиб, ушбу ёндашувнинг ўзбек ва жаҳон мифопоетикасидаги илмий-бадиий манзараси далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги оъзбек насрида мифологик модел ва унинг бадиий талқини мавзуси боъйича олинган илмий хулоса ва натижалар асосида:
донишманд, қаҳрамон, сеҳргар, исёнкор, ижодкор каби мифологик архетиплар; Сизиф, Боқий Дарбадар ҳақидаги миф сюжети элементлари, апокалипсис, Ерости салтанати, ёвуз кучлар билан жанг, боқийлик ва фонийлик сингари мифга хос мотив, образ ва хронотопларнинг ёзма адабиётдаги бадиий трансформацияси ҳамда замонавий контекстда қайта талқин қилиниши натижасида юзага келган неомифологизмнинг фабула, конфликт, образ, бадиий тасвир воситалари сингари поетик хусусиятлари очиб берилганига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган Давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474 “Болаларадабиёти.уз” электрон плартформа ва унинг мобил иловасини яратиш ” номли илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 17-мартдаги 01/4-976-сон маълумотномаси). Натижада ёш китобхонларнинг миллий назримизда кечаётган поетик янгиланиш жараёнлари ҳақидаги тасаввурлари кенгайишига ва китобхонлик маданияти юксалишига эришилган;
ҳозирги адабий жараёнда мифнинг қайта долзарблашуви ва мифологик моделнинг воқеликни бадиий акс эттиришдаги сюжет, композиция, лейтмотив, ечим кабилар билан боғлиқ функсионал имкониятлари Исажон Султоннинг “Узук”, “Боғи Эрам”, “Янги йил кечаси”, “Бир томоша тарихи”, “Хазина” ҳикоялари ҳамда “Боқий дарбадар” романи мисолида исботлангани, Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Бозор” романи ва “Жажман” ҳикоясида классик мифлар деконструксияси орқали моддиюнчлик, инсоний қадриятларнинг унутилиши, бир-бирини алдаш каби глобал маънавий-ахлоқий муаммоларни бадиий талқин этиш тамойиллари ҳамда оламнинг яратилиш, борлиқда инсоннинг ўрни, фано ва бақо  сингари мифологик моделларнинг замонавий семантик имкониятлари асослаб берилганига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган Давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган  ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ў¬збек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 10-мартдаги 01/904-сон маълумотномаси). Натижада мифология билан богʻлиқ назарий маълумотларнинг бойитилишига муҳим асос қўйилган;
қадимги юнон мифологийаси, хусусан, Сизиф ҳақидаги асотирларнинг йозма адабийотга таъсири А.Камю, Тедор Каллифатидес асарлари мисолида, оъзбек адабийотига таъсири Х.Доъстмуҳаммаднинг “Донишманд Сизиф” романи мисолида тадқиқ этилган, шунингдек, Ғарб мифологийасининг шарқона таҳлили, “Бозор” романи ва “Жажман” ҳикойасидаги шарқона мифологик мотивларнинг йангича мазмун-моҳийат касб этиши исботланганига доир янгиликлардан “Маҳалла” телеканалининг  “Замон ва тақдирлар”, “Портрет”, номли илмий-маърифий дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 23-июндаги 02-16-174-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув мавзуси диорасидаги маълумотларнинг маърифий, илмий ва амалий жиҳатдан бойишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish