Турдиева Феруза Алишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Арид ҳудудда субирригация технологиясини экологик-мелиоратив-гидрологик асослаш ва такомиллаштириш (Қашқадарё дарёси ҳавзаси мисолида)”, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Т76.
Илмий раҳбар: Мурадов Шухрат Одилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.18/2025.27.12.Т.01.01. рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Ботир Дадажонович -“ТИҚХММИ” МТУ Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси мудири, геология-минералогия фанлари доктори, профессор. Герс Жасмина Викторовна - Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети «Фуқаролик қурилиши ва архитектура» кафедраси доценти вазифасини бажарувчи, техника фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети
Диссертация йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аерация қатламида намликни бошқариш усулларини ишлаб чиқиш, раёнлаштиришни амалга ошириш ҳамда арид ҳудудда экологик-гидрологик шароитларни яхшилаш бўйича илмий ва амалий асосларни белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё дарёси ҳавзасида сизот сувлари минераллашуви ва асосий ионлар таркибининг ўзаро таъсирини инобатга олган ҳолда табиий-антропоген экотизимлар экологик барқарорлигини баҳолашнинг корреляцион таҳлил усули такомиллаштирилган;
сизот сувлари сатҳининг критик чуқурлик интерваллари “сув-тупроқ-ўсимлик” тизими экологик барқарорлигининг гидрогеоекологик мезони сифатида асосланган;
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва агроекотизимларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш мақсадида “Поғона” усулидаги оқимни ростловчи қурилмалар орасидаги оптимал масофани аниқлашнинг такомиллаштирилган ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
экологик хавфларни камайтириш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида аерация қатламининг экологик-мелиоратив-гидрологик ҳолатига таъсир этувчи дренаж-суғориш тармоқлари нисбатларининг мақбул параметрлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Арид ҳудудда субирригация технологиясини экологик-мелиоратив-гидрологик асослаш ва такомиллаштириш (Қашқадарё дарёси ҳавзаси мисолида)” ишлаб чиқилиб:
Қашқадарё дарёси ҳавзасида сизот сувлари минераллашуви ва асосий ионлар таркибининг ўзаро таъсирини инобатга олган ҳолда табиий-антропоген экотизимлар экологик барқарорлигини баҳолашнинг корреляцион таҳлил усули такомиллаштирилиб, Қашқадарё вилояти Қамаши ва Миришкор туманларида жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 17-ноябрдаги 03-03/1-03/3-11976-сон маълумотномаси). Натижада сизот сувлари минераллашуви ва асосий ионлар таркибининг ўзаро боғлиқлигини баҳолаш аниқлиги оширилиб, табиий-антропоген экотизимларнинг экологик ҳолати ва барқарорлигини тезкор баҳолаш ҳамда экологик хавф даражаси юқори ҳудудларни аниқлаш имконияти яратилган;
сизот сувлари сатҳининг критик чуқурлик интерваллари ъсув–тупроқ–ўсимликъ тизими экологик барқарорлигининг гидрогеоекологик мезони ишлаб чиқилиб Қашқадарё вилоятига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 17-ноябрдаги 03-03/1-03/3-11976-сон маълумотномаси). Натижада Қашқадарё вилояти шароитида сизот сувлари сатҳини экологик хавфсиз бошқариш имконияти яратилиб, “сув–тупроқ–ўсимлик” тизимининг барқарорлигини таъминлаш, тупроқларнинг иккиламчи шўрланиши ва деградация жараёнларининг олдини олиш ҳамда агроекотизимларнинг экологик ҳолатини яхшилашга эришилган;
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва агроекотизимларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш мақсадида ъПоғонаъ усулидаги оқимни ростловчи қурилмалар орасидаги оптимал масофани аниқлашнинг такомиллаштирилган ҳисоблаш усули ишлаб чиқилиб, Қашқадарё вилоятида жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 17-ноябрдаги 03-03/1-03/3-11976-сон маълумотномаси). Натижада оқимни ростловчи қурилмаларни жойлаштириш параметрларини оптималлаштириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сизот сувлари режимини тартибга солиш ҳамда агроекотизимларнинг экологик барқарорлигини оширишга эришилган.