Ғуломов Зуҳриддин Бахромжон ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Дезинформацион зиддиятлар шароитида ёлғон ахборотларни текшириш усуллари: ижтимоий-фалсафий таҳлил” 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2PhD/Fal1582
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Соҳибов Салоҳиддин Анваржон ўғли фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Сиддиқов Илёсжон Бахромович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Гаффорова Гулчеҳра Гуламжановна фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Этакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дезинформацион зиддиятлар шароитида ёлғон ахборотларнинг ижтимоий-фалсафий моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли жамият шароитида дезинформацион зиддиятларнинг ижтимоий-фалсафий моҳияти янгича талқинда таҳлил қилиниб, ёлғон ахборотнинг фақат коммуникатив эмас, балки ижтимоий онгни манипуляция қилувчи латент куч эканлиги асосланган;
ёлғон ахборотнинг гносеологик ва аксиологик хусусиятларини тизимлаштирииш орқали, билиш жараёнида ҳақиқат, ишонч ва қадриятлар ўртасидаги диалектик боғлиқлик асосида “ахборот ишончлилиги мезони” тушунчасининг янгича фалсафий моҳияти очиб берилган;
фактчекинг амалиётининг ижтимоий ва ахлоқий пойдевори фалсафий жиҳатдан ўрганилиб, ахборот соҳасида масъулият, адолат ва ахлоқий танлов категорияларининг инсон ва жамият ўртасидаги муносабатларга таъсири далилланган;
ёлғон ахборотни аниқлаш ва баҳолашнинг ижтимоий-фалсафий модели изоҳланиб, инсон тафаккури, ахборот маданияти ва ижтимоий ишонч тизими ўзаро боғлиқ бўлган ҳолда ахборотнинг ҳаққонийлигини баҳоловчи консептуал механизмлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва дезинформацияга қарши курашиш борасида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ахборот маконида юзага келаётган дезинформацион зиддиятларнинг ижтимоий-фалсафий моҳиятини очиб бериш, ёлғон ахборотларнинг психологик, методологик ва технологик таъсир омилларини таҳлил этишга доир янгиликлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурининг “Ғоя ва мафкура масалалари ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” номли ИИИ-йўналишининг амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар Режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маръифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 2-июлдаги №10/401-сон далолатномаси). Натижада жамиятда ахборотга нисбатан танқидий фикрлаш маданиятини шакллантиришга, ахборот маконида ҳақиқатни ажратиб олиш компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилган;
дезинформацион муҳитда ҳақиқат ва ишонч мезонларини фалсафий таҳлил қилишга оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетининг “Медиасаводхонлик асослари” фани бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети 2025-йил 4-апрел №04/11-4428-сон Маълумотнома). Натижада ахборотни текшириш (фактчекинг) усуллари, ижтимоий ишонч ва ахлоқий масъулият тушунчаларининг ўзаро боғлиқлигини ёритувчи назарий-услубий материаллар ишлаб чиқилган ҳамда таълим жараёнига татбиқ этилган;
ёлғон ахборотларни текширишнинг фалсафий-услубий модели асосида ишлаб чиқилган “Ахборот ишончлилиги ва ижтимоий онг” мавзусидаги методик тавсиялар Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йилги режасини ишлаб чиқишда кенг қўлланилган. (Ўзбекистон республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 17-июл №2-13-21-3934-сон далолатномаси). Натижада журналистлар ва ахборот соҳаси мутахассислари учун дезинформацион материалларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолашнинг ижтимоий-фалсафий мезонлари ишлаб чиқилган;
Янги Ўзбекистон ахборот маконида ижтимоий ишончни мустаҳкамлашга қаратилган фалсафий тавсиялардан Фарғона давлат университетининг “Ижтимоий фанлар” факултети ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат маркази” фаолиятининг асосий йўналишларини белгиловчи Низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маръифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 2-июлдаги №10/401-сон Далолатномаси). Натижада талабалар ва ёшлар ўртасида ёлғон ахборотнинг ижтимоий-ахлоқий оқибатлари, ҳақиқат ва ишонч маданиятини шакллантиришга қаратилган ўқув-тренинглар ташкил этилган.