Исағалиева Садафхон Мухаммадаминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Биология дарсларида мактаб ўқувчиларининг функсионал компетенсияларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ped8194
Илмий раҳбар: Усмонова Муҳайёхон Собиржон қизи, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.10.08. рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Атакулова Манзура Нематовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади биология дарсларида мактаб ўқувчиларининг функсионал компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқувчилар функсионал компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ПИСА, ТИМСС топшириқлари контекстларини рақамли технологиялар воситасида интеграциялаш ва махсус инновацион соҳа рақамли дунёда таълим олиш (Леарнинг ин тҳе Дигитал Wорлд) ахборотлар генерациясига устиворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
биология фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг функсионал компетенсияларини ривожлантириш методикаси иммерсив технологиялар (АР/ВР муҳитлари, рақамли симуляциялар) ва 3Д моделлар асосида ўқув контентларини модификациялаш, тажриба ва амалий машғулотларни ПИСА халқаро баҳолаш дастури талабларига мослаштирилган топшириқлар билан интеграциялаш ҳамда таълимнинг инновацион усулларини (муаммоли вазият, кейс-топшириқлар, лойиҳалаш, қарор қабул қилиш) ўқувчи шахсининг индивидуал имкониятлари ва когнитив хусусиятлари билан идентификациялаш орқали (методик-ташкилий, технологик-жараёнли ва креатив педагогик шарт-шароитлар асосида) такомиллаштирилган;
биология таълимида ўқувчиларнинг функсионал компетенсияларини ривожлантириш модели технологик босқич элементларини мазмунли-таркиби, баҳолаш компонентлари билан функсионал уйғунлаштириш ва рақамли ресурслар воситасида биологик ахборотни излаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, мулоқотга киритиш кўникмаларини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
биология таълимида ўқувчиларнинг функсионал компетенсияларини ривожланганлигини баҳолаш имкониятлари адаптив таълим платформалари, мобил иловалар воситасида рақамли муҳитда симуляциланган ссенарийларни реал ҳаётий жараёнлар билан боғлаш, ўз-ўзини бошқариш таълими (селф-регулатед леарнинг) шароитда меткогнитив, когнитив, ахлоқий, мотивацион ва аффектив жараёнларни мониторинг ва назорат қилиш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Биология дарсларида ўқувчиларнинг функсионал саводхонлигини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биология таълими мазмунида ўқувчиларнинг функсионал саводхонлигини ривожлантириш методикаси имкониятлари замонавий ёндашувлар (компетентлилиги, шахсий-фаолиятли, табақалаштириш) асосида аниқлаштиришга оид тавсиялари “Биологиядан ўқувчиларнинг функсионал саводхонлигини ривожлантириш усуллари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, 2024-йил 27-декабр, 485-сон буйруғи, №666696 сонли нашр рухсатномаси). Натижада, ўқувчиларининг функсионал саводхонлигини интегратив ривожлантиришнинг методик имкониятлари орттирилган;
биология дарсларида ўқувчиларни функсионал савдхонлигини такомиллаштириш мезонлари (ўзлаштириш сифати, компетентлилиги ва функсионал саводхонлиги) самарадорлигини аниқлашга доир методик таклиф ва тавсиялари “Биологиядан ўқувчиларнинг функсионал саводхонлигини ривожлантириш усуллари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги ТДПУ, 2024-йил 5-апрел, №11-05-2108/04-сон далолатнома). Натижада, ўқувчиларининг функсионал саводхонлиги ривожланганлигини интерактив назорат қилишнинг диагностик имкониятлари таъминланган.