Саидова Барно Нарзуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Марказий Осиёда аёллар тарбиявий ролини такомиллаштиришнинг тарихий-педагогик имкониятлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Ped1046.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Усманова Умида Айбековна, педагогика фанлари доктори, профессор; Эгамбердиева Нодира Мелибаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Эсанов Музаффар Хошимович, педагогика фанлари доктори (DSc) профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Марказий Осиёда оиланинг миллий қадриятлар руҳидаги ахлоқий асосларини шакллантиришда аёллар тарбиявий ролини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахс ва оиланинг ахлоқий асосларини шакллантириш тенденсиялари миллий қадриятларнинг диалектик алоқадорлигини ижтимоий, маданий, таълимий жараёнларга боғлиқ ретроспективалаш, глобаллашув шароитида тарбия муаммоларини аёллар ролининг генезисидаги консерватив ва анъанавий позициялар, этнопедагогик воситалар ва омилларини комплекс баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
оиланинг ахлоқий асосларини шакллантиришда аёл тарбиявий ролини такомиллаштириш босқичларининг даврийлиги аёллар феноменини миллий қадриятларга мос иеарархиялаш, баркамол шахсни тарбиялаш жараёнларини Марказий Осиё минтақасидаги халқларининг ақлий матрица хусусиятларига интеграциялаш, ижтимоий-маиший, диний-маънавий омилларни аналитик псевдокултурага редуксионизм, нигилизм ва анти-қадриятлар билан кенгайишини хронологик мослаштириш асосида далиллаштирилган;
шахс ва оиланинг ахлоқий асосларини шакллантиришда аёллар тарбиявий ролининг фамилистик имкониятлари маънавий ва ижтимоий ривожланишини миллий идентикликнинг ментал хусусиятларига модификациялаш, рақамли саводхонлигини дидактик мақсадларга мазмунли уйғунлаштириш ва фаолиятли-педагогик ноформал ва информал жараёнларни яхлитлаш асосида такомиллаштирилган;
баркамол шахс ва оиланинг ахлоқий асосларини шакллантиришда аёл тарбиявий ролини такомиллаштиришнинг муаллифлик ёндашувлари маданият призмасини ривожлантиришдаги мажмуасини детерминантлар, этнопедагогик атрактор (жалб этиш) кўринишида намоён бўлишини асослаш, миллий қадриятларнинг асосий функсияларини акс эттирувчи интегратив модел ишлаб чиқиш ва стратегик ривожланиш тенденсияларига мослигини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
Марказий Осиё минтақасидаги аёлларнинг ижтимоий ва тарбиявий ролининг интегратив имкониятлари оила-таълим-жамият ҳамкорлигини асосий векторларига переспективалаш, модел самарадорлигини оширишда деонтологик сифатлар, акмеологик технологияларни қўллаш ва шахснинг тарбиявий фаолиятининг ривожланганлик даражаларини аниқлашда когнитив мақсадли интегратив курсларни киритиш асосида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг грамматик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
шахс ва оиланинг ахлоқий асосларини шакллантириш тенденсиялари миллий қадриятларнинг диалектик алоқадорлигини ижтимоий, маданий, таълимий жараёнларга боғлиқ ретроспективалаш, глобаллашув шароитида тарбия муаммоларини аёллар ролининг генезисидаги консерватив ва анъанавий позициялар, этнопедагогик воситалар ва омилларини комплекс баҳолаш асосида аниқлаштириш ҳақидаги таклифлар “Миллий тарбия асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган. (Низомий номидаги ЎзМПУнинг 2025-йил 30-июндаги 22-01-54/22-сонли маълумотномаси). Натижада оилалардаги ахлоқий тарбия муносабатларини миллий қадриятлар ва анъаналарга мослигини таҳлил этиш асосида талабаларнинг билиш самарадорлиги ошган;
оиланинг ахлоқий асосларини шакллантиришда аёл тарбиявий ролини такомиллаштириш босқичларининг даврийлиги аёллар феноменини миллий қадриятларга мос иеарархиялаш, баркамол шахсни тарбиялаш жараёнларини Марказий Осиё минтақасидаги халқларининг ақлий матрица хусусиятларига интеграциялаш, ижтимоий-маиший, диний-маънавий омилларни аналитик псевдокултурага редуксионизм, нигилизм ва анти-қадриятлар билан кенгайишини хронологик мослаштириш асосида далиллаштиришга оид таклифлар “Педагогика назарияси ва тарихи” номли дарслик мазмунига сингдирилган. (Низомий номидаги ЎзМПУнинг 2025-йил 30-июндаги 22-01-54/22-сонли маълумотномаси). Натижада трансформацион жараёнларда миллий қадриятларга мос аёл тарбиявий ролининг анъанавий талқини асосида талабаларнинг мавзуга оид билимлари такомиллаштирилган;
шахс ва оиланинг ахлоқий асосларини шакллантиришда аёллар тарбиявий ролининг фамилистик имкониятлари маънавий ва ижтимоий ривожланишини миллий идентикликнинг ментал хусусиятларига модификациялаш, рақамли саводхонлигини дидактик мақсадларга мазмунли уйғунлаштириш ва фаолиятли-педагогик ноформал ва информал жараёнларни яхлитлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Миллий тарбия асослар” номли дарслик мазмунига сингдирилган. (Низомий номидаги ЎзМПУнинг 2025-йил 30-июндаги 22-01-54/22-сонли маълумотномаси). Натижада аёл тарбиявий ролининг чекланиши ҳамда турли вайронкор ғоялар асосида ғаразли талқин этилишининг ижтимоий-маиший, диний-маънавий омилларининг педагогик-тарихий илдизларини таҳлил этиш асосида талабаларнинг назарий билим, кўникма ва малакалари ошган;
баркамол шахс ва оиланинг ахлоқий асосларини шакллантиришда аёл тарбиявий ролини такомиллаштиришнинг муаллифлик ёндашувлари маданият призмасини ривожлантиришдаги мажмуасини детерминантлар, этнопедагогик атрактор (жалб этиш) кўринишида намоён бўлишини асослаш, миллий қадриятларнинг асосий функсияларини акс эттирувчи интегратив модел ишлаб чиқиш ва стратегик ривожланиш тенденсияларига мослигини аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тарбиявий ишларни бошқариш” номли дарслик мазмунига сингдирилган. (Низомий номидаги ЎзМПУнинг 2025-йил 30-июндаги 22-01-54/22-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг бугунги кунда хотин-қизларга яратилган шарт-шароитлар ва уларнинг ижтимоий-тарбиявий ролини ошириш ҳақидаги кўникмалари ривожлантирилган;
Марказий Осиё минтақасидаги аёлларнинг ижтимоий ва тарбиявий ролининг интегратив имкониятлари оила-таълим-жамият ҳамкорлигини асосий векторларига переспективалаш, модел самарадорлигини оширишда деонтологик сифатлар, акмеологик технологияларни қўллаш ва шахснинг тарбиявий фаолиятининг ривожланганлик даражаларини аниқлашда когнитив мақсадли интегратив курсларни киритиш асосида оптималлаштиришга оид таклифлар “Педагогика назарияси ва тарихи” номли дарслик мазмунига сингдирилган. (Низомий номидаги ЎзМПУнинг 2025-йил 30-июндаги 22-01-54/22-сонли маълумотномаси). Натижада шахс ва оиланинг ахлоқий асосларини қадриятлар руҳида шакллантириш асосида талабаларнинг ижтимоий компетенсиялари оптималлаштирилган.