Эргашев Шаҳбоз Дилмуроджон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацийаси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Миллий педагогик тафаккурда жисмоний тарбия ғояларининг тарихий-генетик илдизлари (Фолклор материаллари асосида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2026-06-0100            
Илмий раҳбар: Абдуғаниев Озод Турсунбой ўғли педагогика фанлари бойича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қўқон университети ҳузуридаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.03/2025.27.12.Ped.25.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мамажонов Икромжон Ғанижонович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент; иккинчи расмий оппонент сифатида Газиев Шукуржон Шухрат ўғли педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Урганч давлат  педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек фолклори материаллари асосида миллий педагогик тафаккурда жисмоний тарбия ғояларининг тарихий-генетик илдизларини аниқлаш, уларнинг жанр ва мазмун хусусиятларини тизимлаштириш ҳамда замонавий таълим жараёнига татбиқ этишнинг педагогик технологиясини ишлаб чиқиш ва тажрибада асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек миллий педагогик тафаккурида жисмоний тарбия ғояларининг тарихий-генетик илдизлари биринчи марта тизимли-генетик таҳлил методи асосида уч тарихий босқич (архаик, классик ва янгиланиш) кесимида илмий жиҳатдан асослаб берилди ҳамда ушбу ғояларнинг достон, эртак, мақол, топишмоқ, болалар ўйинлари, мавсум-маросим фолклори орқали авлоддан авлодга етказилишининг этнопедагогик механизмлари аниқланди;
ўзбек фолклори жанрларида жисмоний тарбияга оид педагогик ғоялар тўрт функсионал гуруҳ (ахборот-маърифий, мотивацион-рағбатлантирувчи, методик-амалий ва ижтимоий-интегратив)га тасниф этилиб, ҳар бир гуруҳнинг миллий педагогик тафаккур шаклланишидаги ўзига хос ўрни биринчи марта консептуал модел сифатида асослаб берилди;
фолклор материаллари асосида жисмоний тарбияни ташкил этишнинг педагогик технологияси биринчи марта яхлит педагогик тизим сифатида ишлаб чиқилиб, унинг таркибий тузилмаси, босқичлари ҳамда таълим жараёнига татбиқ этиш механизмлари назарий жиҳатдан асосланди ва самарадорлиги тажриба-синов ишларида тасдиқланди;
миллий жисмоний маданият компетентлиги ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари ўртасидаги ижобий корреляция биринчи марта эмпирик тасдиқланиб, миллий-маданий ўзликни англашнинг жисмоний ривожланишга бевосита туртки бўлиши этнопедагогиканинг назарий қоидаси сифатида исботланди ва шу асосда “Миллий жисмоний маданият компетентлиги” мезонини ўзбек таълим стандартларига киритишга доир ёндашув ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотни амалга ошириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида: 
Ўзбек миллий педагогик тафаккурида жисмоний тарбия ғояларининг тарихий-генетик илдизлари биринчи марта тизимли-генетик таҳлил методи асосида уч тарихий босқич кесимида илмий жиҳатдан асосланган (архаик босқич (милодий ВИИИ асргача):  жисмоний тарбия ибтидоий маросим, ов ва ҳарбий ўйинлар билан бирлашган; классик босқич (ИХ-ХИХ асрлар): ислом маданияти, Беруний ва Ибн Сино таълимотлари, жадид педагогикаси таъсирида етук назарий шакл касб этган; янгиланиш босқичи (ХХ-ХХИ асрлар): совет таълими тизими ва мустақиллик даври этнопедагогик синтези) ўринлардан ҳамда фолклор жанрлари (достон, мақол, эртак, топишмоқ) жисмоний тарбия ғояларини авлоддан авлодга этказувчи этнопедагогик канал сифатида ишлашига доир илмий хулосалардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган З-2016-0909111822-рақамли “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 11-июндаги маълумотномаси). Натижада, мазкур фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган дарслик ва ўқув адабиётларининг мазмунига миллий жисмоний тарбия ҳамда фолклор-педагогик меросга оид илмий асосланган материаллар сингдирилиб, уларнинг илмий-назарий савияси ва миллий-маърифий йўналтирилганлиги оширилган.
Фолклор материаллари асосида жисмоний тарбияни ташкил этишнинг педагогик технологияси биринчи марта яхлит тизим сифатида Фарғона давлат университети, Урганч давлат педагогика институти ва Термиз давлат педагогика институтида тажриба-синовдан ўтказилган. Беш педагогик технология (“Достон қаҳрамони”, “Мақол-машқ”, “Миллий ўйинлар ротацион жадвали”, “Фолклор лабораторияси”, “Паҳлавонлар оиласи”) тажриба гуруҳида жисмоний тайёргарликни 28-34 фоизга, фолклор-маданий компетентликни 84 фоизга ошириши статистик жиҳатдан исботланган (Фарғона ДУ, Урганч ДПИ, Термиз ДПИ далолатномалари ва ОТФИВ нинг 2026-йил 5-июндаги маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларининг “Жисмоний маданият” йўналишидаги ўқув жараёнига беш педагогик технология татбиқ этилиб, талабаларнинг жисмоний тайёргарлиги ва фолклор-маданий компетентлигини оширишга ҳамда миллий қадриятларга асосланган жисмоний тарбия амалиётини такомиллаштиришга эришилган.
Миллий фолклор-маданий компетентлик ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари ўртасидаги ижобий корреляция биринчи марта Ўзбекистон шароитида эмпирик тасдиқланганлиги ҳақидаги хулосалар ҳамда “Миллий жисмоний маданият компетентлиги” мезонини Ўзбекистон таълим стандартларига киритиш учун тақдим этилган илмий асосдан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган З-2016-0909111822-рақамли “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 11-июндаги маълумотномаси). Натижада, мазкур фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган дарслик ва ўқув адабиётларининг мазмунига миллий жисмоний тарбия ҳамда фолклор-педагогик меросга оид илмий асосланган материаллар сингдирилиб, уларнинг илмий-назарий савияси оширилган.
Ўзбек фолклорида жисмоний тарбияга оид педагогик ғояларнинг биринчи марта тўрт функсионал гуруҳга (ахборот-маърифий – жисмоний ривожланиш ҳақида билим узатиш; мотивацион-рағбатлантирувчи – жасорат ва матонатни тарғиб этиш; методик-амалий – машқ усул ва тартибларини баён этиш; ижтимоий-интегратив – жамоа ва миллий бирлик ғояси) таснифланган ўринлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йилги чора-тадбирлар дастурида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” доирасидаги “Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари” мавзусидаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 4-июндаги 10/394-сонли маълумотномаси). Натижада, маънавий-маърифий тадбирларнинг ғоявий-мазмуний асосини бойитишда фолклорнинг тўрт функсионал гуруҳга оид таснифидан фойдаланилиб, ёшларда миллий ўзлик, жасорат ва жамоавий бирлик туйғуларини шакллантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish