Яқубов Санъат Шоназарович
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақани барқарор ривожлантиришда экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш” (Хоразм вилояти мисолида), 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2026.1.PhD/Iqt6629
Илмий раҳбар: Хамраев Қувват Искандарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Муллабаев Бахтиёржон Бултурбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сапаев Махсудбек Каримович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва унинг иқтисодий ўсишга таъсирини баҳолаш асосида минтақавий экспортни ривожлантириш учун илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақавий ривожланиш омилларининг беш мезонли (келиб чиқиш манбаи, таъсир йўналиши, даврийлиги, бошқарувчанлик даражаси, мазмуний хусусиятлари) таснифи такомиллаш асосида Хоразм вилояти шароитида рағбатлантирувчи (инвестициялар — ЯҲМнинг 30,5%, меҳнат ресурслари — 1,08 млн киши) ҳамда чекловчи (сув танқислиги, денгизга чиқиш йўқлиги) омиллар ўртасидаги тўрт даражали (мега-, макро-, мезо-, микро-) синергик ўзаро таъсир механизми таклиф этилган;
минтақани барқарор ривожлантиришда экспорт салоҳиятидан фойдаланиш даражасини бешта кўрсаткич (ЭСК, ЭҚК, ҚҚУ, ЭКС, ЭХБ) асосида ягона рақамли ифодада баҳолаш имконини берувчи интеграл индекси (ЭСФИИ) таклиф этилган ва унинг уч даражали изоҳлаш мезонлари (0–0,3 — паст; 0,3–0,5 — ўртача; 0,5–1,0 — юқори) асосланган;
минтақа экспорт салоҳияти ва рақобатбардошлигини оширишнинг экстенсив моделдан (ҳажм устуворлиги) интенсив моделга (сифат устуворлиги) ўтишга асосланган тўртта стратегик йўналиши (С₁ — юқори қўшилган қийматга ўтиш, С₂ — экспорт интенсивлигини ошириш, С₃ — саноат ва хизматларни ташқи бозорларга мослаштириш, С₄ — экспорт географиясини диверсификация қилиш) таклиф этилган;
минтақа экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг уч блокли (кириш, ҳисоблаш, натижа параметрлари) комплекс модели асосида 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақани барқарор ривожлантиришда экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланишни эконометрик тадқиқ этиш ва прогнозлаш бўйича олинган натижалар асосида:
минтақавий ривожланиш омилларининг беш мезонли (келиб чиқиш манбаи, таъсир йўналиши, даврийлиги, бошқарувчанлик даражаси, мазмуний хусусиятлари) таснифи такомиллаш асосида Хоразм вилояти шароитида рағбатлантирувчи (инвестициялар — ЯҲМнинг 30,5%, меҳнат ресурслари — 1,08 млн киши) ҳамда чекловчи (сув танқислиги, денгизга чиқиш йўқлиги) омиллар ўртасидаги тўрт даражали (мега-, макро-, мезо-, микро-) синергик ўзаро таъсир механизми Хоразм вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 25-мартдаги 10-09/2819-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятда минтақавий ривожланиш омилларини тизимли бошқариш ва уларнинг ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда экспорт сиёсатини шакллантириш имконияти яратилган;
минтақани барқарор ривожлантиришда экспорт салоҳиятидан фойдаланиш даражасини бешта кўрсаткич (ЭСК, ЭҚК, ҚҚУ, ЭКС, ЭХБ) асосида ягона рақамли ифодада баҳолаш имконини берувчи интеграл индекси (ЭСФИИ) таклиф этилган ва унинг уч даражали изоҳлаш мезонлари (0–0,3 — паст; 0,3–0,5 — ўртача; 0,5–1,0 — юқори) бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 25-мартдаги 10-09/2819-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятда ЭСФИИ кўрсаткичининг 2010-2024-йиллар давомида 0,329 дан 0,836 гача ўсганлиги аниқланган ва экспорт салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини мунтазам мониторинг қилиш тизимини жорий этиш имконияти яратилган;
минтақа экспорт салоҳияти ва рақобатбардошлигини оширишнинг экстенсив моделдан (ҳажм устуворлиги) интенсив моделга (сифат устуворлиги) ўтишга асосланган тўртта стратегик йўналиши (С₁ — юқори қўшилган қийматга ўтиш, С₂ — экспорт интенсивлигини ошириш, С₃ — саноат ва хизматларни ташқи бозорларга мослаштириш, С₄ — экспорт географиясини диверсификация қилиш) бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 25-мартдаги 10-09/2819-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётда қўллаш натижасида вилоятда пахта толасига асосланган моноекспортдан (2010-йилда 83,8%) диверсификациялашган моделга ўтиш стратегиясини илмий асосда шакллантириш ва тармоқ диверсификацияси индексини 0,282 дан 0,60 гача ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланган;
минтақа экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг уч блокли (кириш, ҳисоблаш, натижа параметрлари) комплекс модели асосида 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари Хоразм вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 25-мартдаги 10-09/2819-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоят экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг базавий, пессимистик ва оптимистик сценарийларини қиёслаш ҳамда стратегик қарорлар қабул қилиш учун илмий асос яратилган.