Азимов Аширали Меҳмонбоевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
 “Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B/2022.2PhD/Fal.1732
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.22.01
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мирзахмедов Абдирашид Мамасидикович фалсафа фанлари доктори(DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Юсупова Дилдора Дилшатовна Фалсафа фанлари доктори (DSc),  доцент, Ахророва Севара Ахмедовна, фалсафа фанлари доктори (DSc), в.б. профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда хотин-қизлар хуқуқий маданиятидаги ўзгаришлар динамикасининг фалсафий-хуқуқий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
жамиятда хотин-қизлар ҳуқуқий маданиятини ошириш, гендер тенглиги контекстида функсионал ижтимоий коммуникатив қобилиятни ривожлантириб давлатнинг хотин-қизларга оид сиёсатида маънавий-ахлоқий қадриятлар квинтессенсиясига олиб келувчи барқарорлик омили эканлиги фалсафий асосланган;
жамиятнинг ижтимоий конструксиясида рационал стратегик мақсадга йўналтирувчи перфексионистик қарашлар таъсирида хотин-қизлар ҳуқуқий аксиологик манфаатларини таъминлаши, уларга нисбатан догматик қарашларни олдини олиб жамиятда эгалитар маънавий-ахлоқий императивларни ривожлантириши  қиёсий таҳлиллар асосида очиб берилган;
жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш гендер феноменининг биофизиологик ва морфологик жиҳатлари орқали оила ва никоҳ муносабатларида феминизм ва маскулинизм ҳодисаларини ифода этишининг қиёсий индикаторлари аниқланган;
жамиятда демократик ижтимоий тамойиллар оила ва никоҳнинг ёшлар маънавий-ҳуқуқий, ахлоқий тарбиясининг ижтимоий барқарорлик омили эканлиги, аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини шакллантиришнинг самарали парадигмаси эканлиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг ижтимоий-фалсафий таҳлиллари асосида: 
хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданияти ижтимоий ҳаётнинг гендер тенглиги контекстида тизимли-функсионал ёндашувларига хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Марказий  кенгашининг фаолиятида 2019 йил 2 ярим йиллик учун мўлжалланган иш режанинг 31-банди (Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш учун касб-ҳунар таълим коллежлари умумтаълим мактаблари битирувчилари ҳамда ёш оила вакиллари учун туман (шаҳарлардаги) “Ёшлар марказлари”да “Ёш келин ва  куёвлар инновацион мактаби” фаолиятини йўлга қўйиш, 32-банди (Ижтимоий-иқтисодий оғир ҳолатдаги ажрим ёқасидаги нотинч ва муаммоли ёш оилаларга амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган “Ёш оилаларга Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи кўмаги” лойиҳасини ташкил этиш ва ўтказиш) ни ишлаб чиқишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгашининг 2024 йил 5 июндаги  04-13/507-сон маълумотномаси). Натижада, давлатнинг хотин-қизларга оид сиёсатининг устувор йўналишлари барқарорлик омили эканлигини очиб беришга хизмат қилган;
жамиятнинг ижтимоий конструксиясида хотин-қизлар муаммоларининг объектив ва субъектив жиҳатларини ҳуқуқий асосларига оид тавсия ва хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи 9-банди “Янги Ўзбекистон - халқпарвар давлат” тамойилини рўёбга чиқаришга қаратилган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш борасидаги устувор вазифалар”ини тарғибот этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2024 йил 5 июндаги 255-сонли маълумотномаси). Натижада, миллий андоза ва меъёрларининг ўзига хос жиҳат ва хусусиятлари миллий ҳуқуқий меъёрларини асослаб беришга хизмат қилган;
жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда гендер феноменининг биофизиологик ва морфологик омилларига доир таҳлил ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Марказий  кенгашининг фаолиятида 2019 йил 2 ярим йиллик учун мўлжалланган иш режанинг 31 банди (Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш учун касб-ҳунар таълим коллежлари умумтаълим мактаблари битирувчилари ҳамда ёш оил вакиллари учун туман (шаҳарлардаги) “Ёшлар марказлари”да “Ёш келин ва  куёвлар инновацион мактаби” фаолиятини йўлга қўйиш, 32-банди (Ижтимоий-иқтисодий оғир ҳолатдаги ажрим ёқасидаги нотинч ва муаммоли ёш оилаларга амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган “Қизлар овози”, “Қизлар клуби” оммавий ахборот, маънавий-маърифий тадбирларини амалга оширишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгашининг 2024 йил 5 июндаги  04-13/507-сон маълумотномаси). Натижада, оила ва никоҳ муносабатларига феминизм ва маскулинизм жараёнларининг таъсири очиб беришга хизмат қилган;
жамиятда демократик ижтимоий тамойиллар оила ва никоҳнинг ёшлар маънавий-ҳуқуқий, ахлоқий тарбиясининг ижтимоий барқарорлик омили эканлиги доир тавсия ва хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар таргфиботи 9-банди “Янги Ўзбекистон - халқпарвар давлат” тамойилини рўёбга чиқаришга қаратилган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш борасидаги устувор вазифалар”ини тарғибот этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2024 йил 5 июндаги 255-сонли маълумотномаси). Натижалар, аёлларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришнинг самарали парадигмаларини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish