Шоймардонова Мухсина Рахматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқитувчиларда инновацион фаолиятга ижобий муносабатни ривожлантириш ва идрок этишнинг психологик муаммолари”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P667.
Илмий раҳбар: Усманова Манзура Наимовна, психология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Сафаров Дилмурод Халимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Алиева Елена Геннадиевна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Маъмун университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўқитувчиларнинг инновацион фаолиятга ижобий муносабатини шакллантириш ва идрок этишнинг психологик механизмларини аниқлаш ва уларнинг инновацияларни амалга оширишга тайёрлигини оширишга ёрдам берадиган психологик-педагогик ёрдам моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим субъэктларининг ўқув фаолиятига муносабатига кўра когнитив, эмоционал-мотивацион ва хулқ-атвор омилларнинг дифференциацияси орқали ўқитувчиларда инновацион фаолиятга ижобий муносабатни шакллантиришга таъсир этувчи психологик механизмлар аниқланган.
таълим фаолиятидаги инновацияларни идрок этишдаги психологик тўсиқлар амалий ўзгаришларга қаршилик кўрсатишнинг “ўқувчи-ўқитувчи” диадасида педагогик персепсия орқали дифференциал намоён бўлиши асосида аниқланган.
ўқитувчиларнинг инновацияларга тайёргарлигини ривожлантиришнинг психологик-педагогик ёндашуви диагностика, психокоррексия усуллари ва инновацияларни ўзаро унтеграцияси орқали ишлаб чиқилган.
ўқитувчиларда инновацион фаолиятга ижобий муносабатни ривожлантириш модели мотивациянинг ўзгариш даражаси, инновацияларга қаршиликнинг пасайиши ва инновацион фаолиятга жалб этилишининг ортиши билан детерминациялашганлиги туфайли иерархик боғланишлар асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Ўқитувчиларда инновацион фаолиятга ижобий муносабатни ривожлантириш ва идрок этишнинг психологик муаммолари»ни оʻрганиш боʻйича амалга оширилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
таълим субъэктларининг ўқув фаолиятига муносабатига кўра когнитив, эмоционал-мотивацион ва хулқ-атвор омилларнинг дифференциацияси орқали ўқитувчиларда инновацион фаолиятга ижобий муносабатни шакллантиришга таъсир этувчи психологик механизмлар аниқланган таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-июндаги ПМ-179-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-июндаги ПМ-179а-сонли маълумотномаси). Натижада шахсий, мотивацион ва касбий жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда ўқитувчиларнинг инновацион фаолиятга ижобий муносабатини шакллантиришга таъсир қилувчи омиллар аниқланган;
таълим фаолиятидаги инновацияларни идрок этишдаги психологик тўсиқлар амалий ўзгаришларга қаршилик кўрсатишнинг “ўқувчи-ўқитувчи” диадасида педагогик персепсия орқали дифференциал намоён бўлиши асосида аниқланган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-июндаги ПМ-179-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-июндаги ПМ-179а-сонли маълумотномаси). Натижада ўқитувчиларнинг янгиликка бўлган психологик тўсиқлари ва қаршиликларини ўрганиш, уларнинг сабаблари ва уларни бартараф этишнинг мумкин бўлган йўллари аниқланган;
ўқитувчиларнинг инновацияларга тайёргарлигини ривожлантиришнинг психологик-педагогик ёндашуви диагностика, психокоррексия усуллари ва инновацияларни ўзаро унтеграцияси орқали ишлаб чиқилган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-июндаги ПМ-179-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-июндаги ПМ-179а-сонли маълумотномаси). Натижада инновацияларга ижобий муносабатни шакллантиришга психологик-педагогик ёндашувни, шу жумладан ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш ва йўл-йўриқ кўрсатишнинг самарали усуллари ишлаб чиқилган ва асосланган;
ўқитувчиларда инновацион фаолиятга ижобий муносабатни ривожлантириш модели мотивациянинг ўзгариш даражаси, инновацияларга қаршиликнинг пасайиши ва инновацион фаолиятга жалб этилишининг ортиши билан детерминациялашганлиги туфайли иерархик боғланишлар асосида ишлаб чиқилган янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-июндаги ПМ-179-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-июндаги ПМ-179а-сонли маълумотномаси). Натижада эмпирик тадқиқотлар ва экспериментал тасдиқлашдан фойдаланган ҳолда тавсия этилган қо'ллаб-қувватлаш тизими ва диагностика усулларининг самарадорлиги аниқланган.