Одинаев Толибжон Тойировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак тиббиёт ҳамшираларида касбий идентификация ривожланишининг психологик хусусиятлари”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/P1164.
Илмий раҳбар: Ганжиев Феруз Фурқатович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Саидов Азамат Исмоилович, психология фанлари доктори, профессор; Шадиев Феруз Джахонович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи  ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак тиббиёт ҳамшираларида касбий идентификация ривожланишининг психологик хусусиятларини тадқиқ этиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бўлажак тиббиёт ҳамшираларида касбий идентификация ривожланиши касбий қизизқиш ва ўзини тасдиқлаш ҳамда касбий қадриятларни қабул қилишнинг таълим жараёнида ортиб боришига асосланиб ўқув босқичларига боғлиқ намоён бўлиши аниқланган;
бўлажак тиббиёт ҳамшираларида касбий идентификация ривожлантиришда касбга қизиқиш, касбда ўзини тасдиқлаш, касбнинг шахсий аҳамияти ҳамда касбий қадриятларни қабул қилиш даражасига боғлиқ равишда танланган касбга нисбатан ички мотивациянинг ортиши туфайли касбда ўз ролини англашни шакллантириш муҳимлиги далилланган;
бўлажак тиббиёт ҳамшираларида касбий идентификация ривожлантиришда “ҳамшира-бемор-беморнинг яқинлари” муносабатлари тизимини конструктив проексиялаш муҳимлиги туфайли касбий рефлекцияни ривожлантириш зарурати исботланган;
бўлажак тиббиёт ҳамшираларида касбий идентификация ривожлантиришда шахснинг ўзига, мулоқотга, фаолиятга йўналганлигини даражавий ифодаланишига асосланиб шахс йўналганлиги муҳим детерминант эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Бўлажак тиббиёт ҳамшираларида касбий идентификация ривожланишининг психологик хусусиятлари»ни ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак тиббиёт ҳамшираларида касбий идентификация ривожланиши касбий қизизқиш ва ўзини тасдиқлаш ҳамда касбий қадриятларни қабул қилишнинг таълим жараёнида ортиб боришига асосланиб ўқув босқичларига боғлиқ намоён бўлиши аниқланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179 сон буйруғи билан «Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тиббиёт ҳамшираларида касбий идентификацияни ривожланишига таъсир этувчи педагогик-психологик омиллар аниқлаштирилган;
бўлажак тиббиёт ҳамшираларида касбий идентификация ривожлантиришда касбга қизиқиш, касбда ўзини тасдиқлаш, касбнинг шахсий аҳамияти ҳамда касбий қадриятларни қабул қилиш даражасига боғлиқ равишда танланган касбга нисбатан ички мотивациянинг ортиши туфайли касбда ўз ролини англашни шакллантириш муҳимлиги далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179 сон буйруғи билан «Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тиббиёт ҳамшираларида касбий идентификацияни ривожланишига таъсири натижасида касбий типларнинг ёшга оид фарқлари мавжудлиги аниқланган;
бўлажак тиббиёт ҳамшираларида касбий идентификация ривожлантиришда касбий ўзини англаш ҳамда рефлекция даражаларини аҳамияти ўрганилганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179 сон буйруғи билан «Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тиббиёт ҳамшираларида касбий идентификацияни ривожланишига таъсир этувчи омилларнинг шахс типлари даражаси билан боғлиқлигига оид маълумотлар тизимлаштирилган.
бўлажак тиббиёт ҳамшираларида касбий идентификация ривожлантиришда шахснинг ўзига, мулоқотга, фаолиятга йўналганлигини даражавий ифодаланишига асосланиб шахс йўналганлиги муҳим детерминант эканлиги аниқланган илмий янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги ПМ-179 сон буйруғи билан «Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тиббиёт ҳамшираларида касбий идентификацияни ривожланишига шахс йўналганлик даражасини таъсирини баҳоланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish