Нармурадова Райҳон Уктамовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оилавий низоларда эркак ва аёлларнинг саводхонлик даражасига таъсир кўрсатувчи психологик детерминантлар”. 19.00.05 – Ижтимоий психология.Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/P797.
Илмий раҳбар:  Сафаров Дилмурод Халимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.12.2025.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Саидов Азамат Исмоилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Асуров Рамзиддин Рамазанович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи  ташкилот:  Маъмун университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оилавий низоларда эркак ва аёлнинг психологик саводхонлик даражасини ўрганиш детерминантлари бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
эр-хотиннинг психологик саводхонлиги аёл ва эркакларнинг ўзини англаганлиги ўзаро келишувни, ҳиссий барқарорлик эса ҳамкорликни кучайишига олиб келишига асосланиб низоли вазиятлардаги хулқ-атворнинг конструктив намоён бўлишини таъминлаши далилланган;
оилавий низоларни бартараф этишдаги психологик саводхонлик даражаси аёл ва эркакнинг ўзини англаши ҳиссий бошқаривни, ҳиссий барқарорлик эса оилавий ҳаётдаги ижобий мотивацияни кучайишига олиб келганлиги туфайли эр ва хотинлар эмоционал интеллектининг шаклланганлигига боғлиқ эканлиги исботланган;
оилавий низолардаги эр-хотинларнинг психологик саводхонлик даражаси ўзаро мулоқотда фаол тинглаш ўзини англаш, бир-бирини қабул қилиш ўзига адекват баҳо бериш ва ҳиссий барқарорликка уйғун намоён бўлишига асосланиб, коммуникатив компетентликка боғлиқ эканлиги исботланган;
оилавий низоларда эркак ва аёлнинг психологик саводхонлигини ошириш учун ижтимоий роллар тақсимотида ўзаро ишончнинг устуворлигига олиб келишига асосланиб, “оилада барқарор ижтимоий муносабатларни таъминлашга мўлжалланган структуравий моделини киритиш зарурати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
 “Оилавий низоларда эркак ва аёлларнинг саводхонлик даражасига тасир кўрсатувчи психологик детерминатлари” юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
эр-хотиннинг психологик саводхонлиги аёл ва эркакларнинг ўзини англаганлиги ўзаро келишувни, ҳиссий барқарорлик эса ҳамкорликни кучайишига олиб келишига асосланиб низоли вазиятлардаги хулқ-атворнинг конструктив намоён бўлишини таъминлаши далилланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-332-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-332а-сон маълумотномаси). Натижада оилавий низоларни бартараф этишдаги аёл ва эркакнинг психологик саводхонлик даражасини хиссий интелект шаклланганлиги боғлиқлигини тадиқ этилган; 
оилавий низоларни бартараф этишдаги психологик саводхонлик даражаси аёл ва эркакнинг ўзини англаши ҳиссий бошқаривни, ҳиссий барқарорлик эса оилавий ҳаётдаги ижобий мотивацияни кучайишига олиб келганлиги туфайли эр ва хотинлар эмоционал интеллектининг шаклланганлигига боғлиқ эканлиги исботланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-332-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-332а-сон маълумотномаси). Натижада оилавий низолардаги эр ва хотинларниг психологик саводхонлик даражасини комуникатив компитентликка боғлиқ томонларини тадқиқ этилган;
оилавий низолардаги эр-хотинларнинг психологик саводхонлик даражаси ўзаро мулоқотда фаол тинглаш ўзини англаш, бир-бирини қабул қилиш ўзига адекват баҳо бериш ва ҳиссий барқарорликка уйғун намоён бўлишига асосланиб, коммуникатив компетентликка боғлиқ эканлиги исботланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-332-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-332а-сон маълумотномаси). Натижада оилавий низоларда эркак ва аёлнинг психологик саводхонлик даражасини эмпирик жиҳатдан баҳоланган;
оилавий низоларда эркак ва аёлнинг психологик саводхонлигини ошириш учун ижтимоий роллар тақсимотида ўзаро ишончнинг устуворлигига олиб келишига асосланиб, “оилада барқарор ижтимоий муносабатларни таъминлашга мўлжалланган структуравий моделини киритиш зарурати исботланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-332-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-332а-сон маълумотномаси). Натижада аёл ва эркакларнинг психологик саводхонлигини оширишга қаратилган психологик модел ва дастур ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish