Кудратов Акмалжон Ибодиллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўспиринлар шахсида юксак маънавий эҳтиёжлар шаклланишининг ижтимоий-психологик детерминантлари”. 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/P124.
Илмий раҳбар: Жабборов Азим Мейлиқулович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Улуғова Шаҳлола Муслиддиновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Каршиева Дилафруз Суюновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўспиринлар шахсида юксак маънавий эҳтиёжларни шакллантирувчи ижтимоий-психологик омилларни аниқлаш ва зарур тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўспирин шахсида шаклланадиган юксак маънавий эҳтиёжлар ижтимоий-маданий муҳит, амалдаги турмуш тарзи, шахслараро муносабатлар тизими, ахборот майдони ҳамда таълим-тарбия жараёнининг ўзаро таъсири асосида юзага келганлиги туфайли ўспириннинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий, сиёсий ва ҳуқуқий эҳтиёжлари ахборотга нисбатан дифференциал талаблар шаклида намоён бўлиши асосланган;
ўспирин шахсида пайдо бўлувчи шахсий ва гуруҳ эҳтиёжлар ўртасидаги мазмунли ва миқдорий боғлиқлик уларнинг турмуш тарзини белгиловчи қадриятларга, жинсига, ҳар бир ўспириннинг етакчи эҳтиёжларига ва ўқув-тарбиявий йўналганликка қараб тўғри пропорсионал тарзда ўзгариши ижтимоий-психологик детерминантлар орқали далилланган;
ўспиринларда маънавий эҳтиёжларнинг юксак даражада ривожланиши педагоглар, ота-оналар ва психологлар ўртасидаги мақсадли ҳамкорликнинг самарали йўлга қўйилганлиги билан боғлиқлиги натижасида «ўз хоҳиш-иродасига кўра иш юритиш», «мақсад сари аниқ йўналганлик», «ўзига хос илмий дунёқараш», «ижодий тасаввур», «юксак маънавий эҳтиёжларга йўналтирилган орзу-ҳавас» ҳамда «умумий қабул қилинган ҳаётий меъёрларни маъқуллаш» каби шахсий сифатларнинг ривожланиши кузатилди ва ушбу ҳолатлар корреляцион боғлиқлик исботланган;
ўзларининг билим даражаси ва ақлий қобилиятларини бўрттириб кўрсатишга мойил ўспиринларда тарқоқлик, интизом ва услубнинг етишмаслиги, индивидуал қобилият ва ташаббуснинг сустлиги, қатъийлик, дадиллик, узоқни кўра олиш, ижодкорлик ва ижодий фикрлашнинг намоён бўлишига акс таъсир этиб, «ўз-ўзини англаш», «ўз-ўзини тарбиялаш», «касбий ўзини ўзи белгилаш», «ўз ҳаётий истиқболларини қуриш» каби компонентларнинг ривожланмай қолишига таъсири аниқланган;
ўспиринларнинг юксак маънавий эҳтиёжлари ва шахс сифатлари ўртасида ўзаро боғлиқликни аниқловчи психокоррексион-ривожлантирувчи тренинглар асосида уларда депрессия, заифлик, таъсирчанлик, ташвишланиш, ўзини четга олиш сезиларли даражада камайиб, хотиржамлик, очиқкўнгиллик, ўзига ишонч, ўзини эркин тутиш, ижодкорлик, ўз имкониятларини, маънавиятини, билими, малака-маҳорати ва қобилиятларини адекват баҳолай олиш имкониятлари кучайганлиги олинган илмий натижалар билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўспиринлар шахсида юксак маънавий эҳтиёжлар шаклланишининг ижтимоий-психологик детерминантлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўспирин шахсида шаклланадиган юксак маънавий эҳтиёжлар ижтимоий-маданий муҳит, амалдаги турмуш тарзи, шахслараро муносабатлар тизими, ахборот майдони ҳамда таълим-тарбия жараёнининг ўзаро таъсири асосида юзага келганлиги туфайли ўспириннинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий, сиёсий ва ҳуқуқий эҳтиёжлари ахборотга нисбатан дифференциал талаблар шаклида намоён бўлиши асосланган таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-сентябрдаги ПМ-131-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология”, “Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-сентябрдаги ПМ-131-сонли маълумотномаси). Натижада ўспирин шахсида юксак маънавий эҳтиёжлар шаклланишига асос яратилган;
ўспирин шахсида пайдо бўлувчи шахсий ва гуруҳ эҳтиёжлар ўртасидаги мазмунли ва миқдорий боғлиқлик уларнинг турмуш тарзини белгиловчи қадриятларга, жинсига, ҳар бир ўспириннинг етакчи эҳтиёжларига ва ўқув-тарбиявий йўналганликка қараб тўғри пропорсионал тарзда ўзгариши ижтимоий-психологик детерминантлар орқали далилланган таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-сентябрдаги ПМ-131-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология”, “Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-сентябрдаги ПМ-131-сонли маълумотномаси). Натижада ўспирин шахсида пайдо бўлувчи шахсий ва гуруҳ эҳтиёжлар ўртасидаги мазмунли ва миқдорий боғлиқлик очиб берилган;
ўспиринларда маънавий эҳтиёжларнинг юксак даражада ривожланиши педагоглар, ота-оналар ва психологлар ўртасидаги мақсадли ҳамкорликнинг самарали йўлга қўйилиши натижасида «ўз хоҳиш-иродасига кўра иш юритиш», «мақсадлари томон аниқ йўналганлик», «ўзига хос илмий дунёқараш», «ижодий тасаввур», «юксак маънавий эҳтиёжларга йўналган орзу-ҳавас» ҳамда «умумий қабул қилинган ҳаётий меъёрларни маъқуллаш» каби шахсий сифатлар ривожланиши ривожланиши корреляцион боғлиқлик ёрдамида исботланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-сентябрдаги ПМ-131-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология”, “Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-сентябрдаги ПМ-131-сонли маълумотномаси). Натижада педагоглар, ота-оналар ва психологлар ўртасидаги мақсадли ҳамкорлик орқали ўспиринларда юксак маънавий эҳтиёжларнинг юқори даражада шаклланиши аниқланган;
ўзларининг билим даражаси ва ақлий қобилиятларини бўрттириб кўрсатишга мойил ўспиринларда тарқоқлик, интизом ва услубнинг етишмаслиги, индивидуал қобилият ва ташаббуснинг сустлиги, қатъийлик, дадиллик, узоқни кўра олиш, ижодкорлик ва ижодий фикрлашнинг намоён бўлишига акс таъсир этиб, «ўз-ўзини англаш», «ўз-ўзини тарбиялаш», «касбий ўзини ўзи белгилаш», «ўз ҳаётий истиқболларини қуриш» каби компонентларнинг ривожланмай қолишига таъсири аниқланган таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-сентябрдаги ПМ-131-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология”, “Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-сентябрдаги ПМ-131-сонли маълумотномаси). Натижада ўспиринларнинг юксак маънавий эҳтиёжларини тадқиқ етиш учун психодиагностик методикалар тизимлаштирилган;
ўспиринларнинг юксак маънавий эҳтиёжлари ва шахс сифатлари ўртасида ўзаро боғлиқликни аниқловчи психокоррексион-ривожлантирувчи тренинглар асосида уларда депрессия, заифлик, таъсирчанлик, ташвишланиш, ўзини четга олиш сезиларли даражада камайиб, хотиржамлик, очиқкўнгиллик, ўзига ишонч, ўзини эркин тутиш, ижодкорлик, ўз имкониятларини, маънавиятини, билими, малака-маҳорати ва қобилиятларини адекват баҳолай олиш имкониятлари кучайганлиги олинган илмий натижалар билан исботланган таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-сентябрдаги ПМ-131-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология”, “Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-сентябрдаги ПМ-131-сонли маълумотномаси). Натижада ўспиринларнинг юксак маънавий эҳтиёжлари ва шахс сифатлари ўртасида ўзаро боғлиқликни аниқловчи психокоррексион-ривожлантирувчи дастур самарадорлигига эришилган.