Рузимова Наргиза Эргашбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Офтальмопатологияси бор аёллар кўрув аъзоси клиник-функционал ҳолатини ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги даврда ўрганиш» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tib4884.
Илмий раҳбар: Каримова Муяссар Хамитовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика иҳтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Тib.12.01.
Расмий оппонентлар: Макаева Сакинат Магаметовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Бузруков Ботир Тулкунович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади офтальмопатологияга эга қайта туғувчи ҳомиладор аёлларда кўриш аъзосидаги ўзгаришларни баҳолаш, даволаш ва мониторинг қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладорликнинг иккинчи ярми ва туғруқдан кейинги 40 кунлик ва 6 ойлик даврда миопиянинг турли даражалари ҳамда кераторефракцион жарроҳликдан кейинги ҳомиладорларда стандарт ва махсус текширувлар асосида кўрув аъзосини комплекс баҳолаш ва эрта аниқлаш алгоритми илмий жиҳатдан исботланган;
гуруҳларда тўр парда периферик дистрофияларнинг турлари ва тарқалиши тўр парда квадратларига бўлиб кўрсатилиб, унга кўра миопия даражаси ошиши билан тўр парданинг учта ва тўртта квадрантини эгаллаган дистрофиялар улуши ошиб бориши, шунингдек, қайта ҳомиладорлик даврларида янги дистрофик ўчоқлар асосан витреоретинал дистрофияси бор кўзларда пайдо бўлиш хавфи юқорилиги, чегараловчи ва периферик лазеркоагуляция ўтказилган кўзларда ҳолатни стабиллаштириш мумкинлиги исботланган;
туғруқдан кейинги 40 кунлик ва 6 ойлик даврида кўриш ўткирлиги, КИБ ва A-скан биометриясида ишончли фарқ йўқлиги фонида, В-скан текширувида туғруқдан кейинги даврдаги шишасимон танадаги айрим ўзгаришлар кўп ҳолларда вақтинчалик бўлиши, бунга асосан аёл организмидаги соматик ҳолатини патологик силжиши сабаб бўлган, реаблитациядан сўнг шишасимон тана ҳолати яхшиланиши аниқланган;
Қайта ҳомиладорлик даврларида юқори даражали миопияси бор аёлларда ОКТ ва ангио режимли ОКТ текширувида макуляр соҳада тўр парда юпқалашиши ва ангиометрик кўрсаткичларнинг пасайиш градиенти юқорилиги сабабли бу аёллар кўз тубида макуляр рефлекснинг сусайиши ёки йўқолиши, кўриш ўткирлигининг пасайиши, шунингдек миопик неоваскуляризация (МНВ) хосил бўлиш хавфини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Офтальмопатологияси бор ҳомиладор аёллар кўрув аъзоси ўзгаришларининг ташхиси, даволаш ва мониторингини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 29 апрель №7 сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: ҳомиладор аёлларда миопия даражасига қараб тўр парданинг периферик қисмидаги дистрофик ўчоқлар ва периферик ёриқлар учраш частотаси босқичма-босқич ортиши, айниқса такрорий ҳомиладорликнинг кечки даврларида янги «тирқишсимон ёриқ» ва «қопқоқли ёриқ»лар пайдо бўлиши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар «Ўрта даражали миопияси бор аёлларнинг витреоретинал интерфейс ҳолати такрорий ҳомиладорлик даврларида ўрганиш» (РИКМИАТМ қошидаги илмий кенгаши томонидан тасдиқланди, 5-сон, 8.09.2025 й.) ва «Рефракцион жарроҳлик амалиёти ўтказган аёллар кўрув аъзоси клиник-функционал ҳолатини ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги даврда баҳолаш» (РИКМИАТМ қошидаги илмий кенгаши томонидан тасдиқланди, 5-сон, 8.09.2025 й.) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази(РИКМИАТМ) Бухоро филиалида(2025 йил 15-сентябрь №01-113-сон буйруқ) ва РИКМИАТМ Самарқанд филиалида (2025 йил 10-сентябрь №121u-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: миопияли ҳомиладорларда периферик дистрофиялар ва ёриқларни эрта аниқлаш ҳамда ўз вақтида лазер билан чеклаш ретинал асоратлар хавфини пасайтиради, кўриш функциясини сақлаб қолиш ва оналарнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ижтимоий жиҳатдан ҳисса қўшади. Иқтисодий самарадорлиги: кўз туби перифериясини мақсадли скрининг қилиш ва хавф гуруҳларида қўшимча инструментал текширувларни рационал танлаш қайта-қайта мурожаатлар сонини камайтиради, асоратлар билан боғлиқ қиммат даволаш чораларининг олдини олиб, ҳар бир бемор учун 9300000 сўм сарф-харажатларни тежашга хизмат қилади. Хулоса: Миопияли ҳомиладорларда тўр парда перифериясини динамик мониторинг қилиш ва хавф белгилари аниқланган ҳолатларда лазер профилактикасини ўз вақтида қўллаш ретинал асоратларнинг олдини олишда самарали эканлиги асосланди;
иккинчи илмий янгилик: миопияси бор ҳомиладор аёлларда шишасимон тана ҳолатини динамик баҳолашда ультратовуш В-скан текширувининг аҳамияти асосланди. Айрим беморларда янги “сузиб юрувчи хираланишлар” пайдо бўлиши туғруқдан кейинги даврда лаборатор тахлилларда гемоглабин даражасининг кескин тушиши ва артериал қон босимидаги(АҚБ) кескин ўзгаришлар билан боғлиқ эканлиги ва қўлланилган даво муолажаларидан сўнг 6 ойлик кузатувда ушбу ўзгаришларнинг аксарият ҳолатда қайтиш хусусиятига эга эканлиги аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар «Ўрта даражали миопияси бор аёлларнинг витреоретинал интерфейс ҳолати такрорий ҳомиладорлик даврларида ўрганиш» (РИКМИАТМ қошидаги илмий кенгаши томонидан тасдиқланди, 5-сон, 8.09.2025 й.) ва «Рефракцион жарроҳлик амалиёти ўтказган аёллар кўрув аъзоси клиник-функционал ҳолатини ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги даврда баҳолаш» (РИКМИАТМ қошидаги илмий кенгаши томонидан тасдиқланди, 5-сон, 8.09.2025 й.) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, РИКМИАТМ Бухоро филиалида (2025 йил 15-сентябрь №01-113-сон буйруқ) ва РИКМИАТМ Самарқанд филиалида (2025 йил 10-сентябрь №121u-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: туғруқдан кейинги даврда пайдо бўладиган субъектив шикоятларни (кўз олдида “хираланишлар”) нотўғри талқин қилишнинг олди олиниб, беморларнинг хавотири камаяди, эрта тўғри йўналтириш ва назорат орқали кўриш функциясини сақлашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Ноинвазив ва тезкор В-скан текшируви орқали витреал ўзгаришларнинг транзитор ёки хавфли ҳолат эканлигини фарқлаш имкони яратилиб, ортиқча қиммат текширувлар ва қайта-қайта тор мутахассисларга мурожаатлар қисқариб, ҳар бир бемор учун 800000 сўм сарф-харажатларни тежашга хизмат қилади. Хулоса: миопияли ҳомиладорларда УЗИ В-скан билан динамик кузатув туғруқдан кейинги витреал ўзгаришларни эрта аниқлаш ва уларни соматик омиллар билан боғлиқ ҳолда тўғри баҳолашда муҳим аҳамиятга эга;
учинчи илмий янгилик: миопияси бор ҳомиладор аёлларда тўр парда перифериясида аниқланган дистрофик ўчоқлар ҳамда периферик ёриқларни чегараловчи ҳамда периферик лазеркоагуляция орқали профилактик барқарорлаштиришнинг клиник самарадорлиги исботланди: лазер амалиёти бажарилган кўзларда туғруқдан кейинги 40 кун ва 6 ойлик кузатувда кўз туби ҳолатининг стабил сақланиши, патология прогрессияси кузатилмаслиги ҳамда кўриш ўткирлиги ва кўз ички босимида ишончли фарқ аниқланмаслиги қайд этилди (p≥0,05). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар «Ўрта даражали миопияси бор аёлларнинг витреоретинал интерфейс ҳолати такрорий ҳомиладорлик даврларида ўрганиш» (РИКМИАТМ қошидаги илмий кенгаши томонидан тасдиқланди, 5-сон, 8.09.2025 й.) ва «Рефракцион жарроҳлик амалиёти ўтказган аёллар кўрув аъзоси клиник-функционал ҳолатини ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги даврда баҳолаш» (РИКМИАТМ қошидаги илмий кенгаши томонидан тасдиқланди, 5-сон, 8.09.2025 й.) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, РИКМИАТМ Бухоро филиалида (2025 йил 15-сентябрь №01-113-сон буйруқ) ва РИКМИАТМ Самарқанд филиалида (2025 йил 10-сентябрь №121u-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ретинал асоратлар хавфи пасайиши ҳисобига кўриш қобилиятини сақлаб қолиш, туғруқдан кейинги даврда ногиронликка олиб келувчи ҳолатларнинг олдини олиш ва оналарнинг ҳаёт сифатини яхшиланишига хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Профилактик лазер тактикаси орқали тўр парда кўчиши каби оғир асоратларнинг эҳтимоли камайиб, катта харажат талаб қилувчи жарроҳлик амалиётлари ва узоқ муддатли реабилитацияга ҳар бир бемор учун 9300000 сўм сарф-харажатлар қисқаради. Хулоса: миопияли ҳомиладорларда тўр парда перифериясида хавфли ўчоқларни лазер билан чеклаш ва динамик кузатувни йўлга қўйиш туғруқ даврида ретинал асоратларни профилактика қилишнинг самарали ва амалиётга татбиқ этиладиган усули эканлиги тасдиқланди.
тўртинчи илмий янгилик: миопияси бор ҳомиладор аёлларда кўрув аъзосини асоратланишидан ҳимоя қилиш ва кўришга оид ногиронлик хавфини камайтириш мақсадида тўр парда периферияси ва марказий ҳолатига таянилган ҳолда акушер-гинеколог билан ҳамкорликда кузатув-профилактика-туғруқ тактикасига оид комплекс ёндашув алгоритми асосланди (динамик биомикроофтальмоскопия, ультратовуш A/В-скан, ОКТ ва ангио режимли ОКТ натижаларини бирлаштирган ҳолда). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар «Ўрта даражали миопияси бор аёлларнинг витреоретинал интерфейс ҳолати такрорий ҳомиладорлик даврларида ўрганиш» (РИКМИАТМ қошидаги илмий кенгаши томонидан тасдиқланди, 5-сон, 8.09.2025 й.) ва «Рефракцион жарроҳлик амалиёти ўтказган аёллар кўрув аъзоси клиник-функционал ҳолатини ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги даврда баҳолаш» (РИКМИАТМ қошидаги илмий кенгаши томонидан тасдиқланди, 5-сон, 8.09.2025 й.) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, РИКМИАТМ Бухоро филиалида (2025 йил 15-сентябрь №01-113-сон буйруқ) ва РИКМИАТМ Самарқанд филиалида (2025 йил 10-сентябрь №121u-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Офтальмолог-акушер ҳамкорлигидаги бундай ёндашув кўриш функциясини сақлаш, ретинал асоратлар туфайли ногиронлик ҳолатларини камайтириш, беморларда хавотирни пасайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Профилактик ташхислаш ва ўз вақтида бажарилган лазеркоагуляция туфайли оғир асоратларни даволашга кетадиган катта харажатлар (шошилинч ретинал жарроҳлик, узоқ реабилитация, такрорий госпитализация, интравитреал дори воситасини юбориш) қисқартириш орқали ҳар бир бемордан 13000000. Хулоса: миопияли ҳомиладорларда тўр парда перифериясини мақсадли текшириш, хавфли ўчоқларни профилактик лазер билан чеклаш ва туғруқ тактикасини офтальмологик мезонларга таянилган ҳолда режалаштириш кўришга оид асоратлар ҳамда ногиронлик хавфини камайтиришда самарали эканлиги тасдиқланди.