Аскаров Пулат Азадовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўт тош касаллиги асоратланган шаклларини хирургик даволашда гибрид технологияларни қўллаш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Tib873.
Илмий маслаҳатчи: Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Даминов Фируз Асадуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аванесян Рубен Гарриевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: А.М.Никифоров номидаги Бутунроссия шошилинч тиббий ёрдам ва радиация тиббиёт маркази (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
замонавий гибрид лапароэндоскопик технологияларни жорий этиш орқали ўт тош касаллигининг асоратланган шакллари билан хасталанган беморларни жарроҳлик даволашни оптималлаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор ӯт тош касаллигининг асоратланган шакллари бўлган беморларда билиар тракт санатсиясининг учта усули (ЛапХЭК+ЭПСТ, «Рандеву» усули, ЛапХЭК+ЛХЛТ) асосида тўқималарнинг шикастланишини минималлаштириш, операция давомийлигини камайтириш ва операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириши асосланган;
илк бор «Рандеву» усули стандарт ЭПСТ билан солиштирганда клиник ва операция кўрсаткичлари: канюляция уринишлари сони, эндоскопик босқич вақти, постманипуляция панкреатити частотаси ва операциядан кейинги ўлим даражаси кўрсаткичлари бўйича ишончли устунлиги исботланган;
ӯт тош касаллигининг асоратланган шакллари бўлган беморларда эндоскопик босқич вақтини қисқартириш, беморларнинг муолажадан кейинги панкреатит билан касалланиш даражасини пасайтириш ва холесистохоледохолитиазли беморларни даволаш натижаларини яхшилаш мақсадида эндоскопик папиллоcфинктеротомия билан биргаликда бир босқичли лапароскопик холецистэктомияни амалга ошириш техникаси такомиллаштирилган;
илк бор гибрид аралашувлар вақтида операция давомийлигини қисқартирувчи ва билиар трактни хавфсиз тозалаш самарадорлигини оширувчи интраоперацион холангиография усули ишлаб чиқилган;
лапароэндоскопик аралашувлар вақтида ажратиб олинган аъзолар ва тўқималарни қорин бўшлиғидан кириш тешигини кенгайтирмасдан чиқаришнинг, лапароэндоскопик аралашувлар хавфсизлигини оширувчи ҳамда жароҳатланишни камайтирувчи фойдали модели ишлаб чиқилиб, унинг клиник ва амалиётидаги самарадорлиги ҳамда иқтисодий тежамкорлиги исботланган (Ўзбекистон Республикаси ихтиро учун патент FAP 2399).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўт тош касаллиги асоратланган шаклларини хирургик даволашда гибрид технологияларни қўллаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 10.06.2025 й. 19/37-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: илк бор ўт тош касаллигининг асоратланган шакллари бўлган беморларда билиар тракт санациясининг учта усули (ЛапХЭК+ЭПСТ, «Рандеву» усули, ЛапХЭК+ЛХЛТ) комплекс қиёсий таҳлил қилинган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (16.12.2024 й. 170-I-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали (10.12.2024 й. 258-I-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гибрид технологиялардан фойдаланган ҳолда ўт тош касаллигининг асоратланган шаклларини ташхислаш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилди ва амалга оширилди, бу беморнинг анатомик ва клиник хусусиятларига қараб жарроҳлик аралашув усулини танлашни индивидуаллаштиришга имкон берди. Ушбу алгоритм клиник ва лаборатория параметрларини баҳолашни, замонавий визуализация усулларини қўллашни ва бир вақтнинг ўзида лапароэндоскопик аралашувларни бажаришни ўз ичига олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гибрид технологиялардан фойдаланган ҳолда ўт тош касаллигининг асоратланган шаклларини ташхислаш ва даволаш алгоритми орқали 1 нафар беморга сарфланадиган харажатларини 1185400 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: рандеву техникаси анъанавий ЭПСТ билан солиштирганда манипуляциядан кейинги панкреатит билан касалланишни сезиларли даражада камайтиришга имкон бериши аниқланди (9,5% га қарши 28,5%; р<0,05).
иккинчи илмий янгилик: илк бор “Рандеву” усули стандарт ЭПСТ билан солиштирганда клиник ва операция кўрсаткичлари: канюляция уринишлари сони, эндоскопик босқич вақти, постманипуляция панкреатити частотаси ва операциядан кейинги ўлим даражаси кўрсаткичлари бўйича ишончли устунлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (16.12.2024 й. 170-I-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали (10.12.2024 й. 258-I-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эндоскопик папиллосфинктеротомия билан биргаликда бир босқичли лапароскопик холецистэктомияни амалга ошириш техникаси, шунингдек, “Рандеву” техникаси такомиллаштирилди, бу эса аралашувнинг эндоскопик босқичи вақтини қисқартириш, беморларнинг муолажадан кейинги панкреатит билан касалланиш даражасини пасайтириш ва холецистохоледохолитиазли беморларни даволаш натижаларини яхшилаш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эндоскопик папиллосфинктеротомия билан биргаликда бир босқичли лапароскопик холецистэктомияни амалга ошириш техникаси орқали беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3-5 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 875200 сўмга камайтирган шифохонада 1 кун қолиш 286000 сўмни ташкил қилади. Хулоса: умумий ўт йўли кенгайган (≥10 мм) ва йирик тошлари бўлган беморларда лапароскопик холедохолитотомиянинг юқори самарадорлиги кўрсатилган. 
учинчи илмий янгилик: ӯт тош касаллигининг асоратланган шакллари бўлган беморларда эндоскопик босқич вақтини қисқартириш, беморларнинг муолажадан кейинги панкреатит билан касалланиш даражасини пасайтириш ва холесистохоледохолитиазли беморларни даволаш натижаларини яхшилаш мақсадида эндоскопик папиллоcфинктеротомия билан биргаликда бир босқичли лапароскопик холецистэктомияни амалга ошириш техникаси такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (16.12.2024 й. 170-I-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали (10.12.2024 й. 258-I-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: холелитиазнинг асоратланган шакллари бўлган беморларда гибрид аралашувни танлаш мезонлари аниқланди. ЛапХЭК+ЭПСТ усули диаметри 1 см гача бўлган битта тошли ва катта ўн икки бармоқли ичак сўрғичи соҳасида аниқ анатомик ўзгаришлар бўлмаган беморларда фойдаланиш учун тавсия этилади. Рандеву усули манипуляциядан кейинги панкреатитни ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларда ва умумий ўт йўлини қийин канюляцияси ҳолатларида афзаллик берилади. Лапароскопик холедохолитотомия кенгайган умумий ўт йўли (диаметри 1 см дан ортиқ) ва бир нечта тошлари бўлган беморларда энг самарали ҳисобланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ЛапХЭК+ЭПСТ усули диаметри 1 см гача бўлган битта тошли ва катта ўн икки бармоқли ичак сўрғичи соҳасида аниқ анатомик ўзгаришлар бўлмаган беморларда фойдаланиш учун тавсия этилган усул билан шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 326500 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: тошларнинг хусусиятлари ҳамда даволашнинг клиник ва иқтисодий натижалари ўртасида ишончли боғлиқлик аниқланди (тошлар сони ва операция давомийлиги ўртасида р = 0,56; р <0,05).
тўртинчи илмий янгилик: илк бор гибрид аралашувлар вақтида операция давомийлигини қисқартирувчи ва билиар трактни хавфсиз тозалаш самарадорлигини оширувчи интраоперацион холангиография усули ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси ихтиро учун патент IAP 07438). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (16.12.2024 й. 170-I-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали (10.12.2024 й. 258-I-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: гибрид усулларни қўллашнинг клиник ва иқтисодий самарадорлиги исботланган, бу операциядан кейинги асоратлар частотасининг пасайиши, касалхонага ётқизиш муддатининг қисқариши ва икки босқичли тактикага нисбатан даволаниш нархининг пасайиши билан тасдиқланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: гибрид аралашувлар вақтида операция давомийлигини қисқартирувчи ва билиар трактни хавфсиз тозалаш самарадорлигини оширувчи интраоперацион холангиография усулида даволаш антибактериал терапияни қўллаш орқали беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 5 кунга қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2245100 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 750000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: холедохолитиазни лапароскопик тузатиш учун интраоператив холангиографиянинг оригинал модификацияланган техникаси ишлаб чиқилди ва жорий этилди.
бешинчи илмий янгилик: лапароэндоскопик аралашувлар вақтида ажратиб олинган аъзолар ва тўқималарни қорин бўшлиғидан кириш тешигини кенгайтирмасдан чиқаришнинг, лапароэндоскопик аралашувлар хавфсизлигини оширувчи ҳамда жароҳатланишни камайтирувчи фойдали модели ишлаб чиқилиб, унинг клиник ва амалиётидаги самарадорлиги ҳамда иқтисодий тежамкорлиги исботланган (Ўзбекистон Республикаси патенти FAP 2399). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (16.12.2024 й. 170-I-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали (10.12.2024 й. 258-I-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: дастлабки киришни кенгайтирмасдан органлар ва тўқималарни хавфсиз эвакуация қилиш учун патентланган қурилма ишлаб чиқилди ва амалга оширилди, бу тўқималарнинг шикастланишини минималлаштириш, операция давомийлигини камайтириш ва операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тўқималарнинг шикастланишини минималлаштириш, операция давомийлигини камайтириш ва операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириш орқали 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2426500 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 600000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: портни кенгайтирмасдан троакар кириш орқали органлар ва тўқималарни эвакуация қилиш учун биринчи марта патентланган қурилма қўлланилди, бу жароҳатни минималлаштиради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish